• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    АҚШ Мудофаа вазирлиги Тайван учун Хитой билан уруш юзага келган тақдирда, иттифоқчилари Япония ва Австралия ўзларини қандай тутишини билмоқчи. Вашингтон улардан воқеалар шундай ўзанга бурилган тақдирда, қандай ҳаракат қилишларини аниқ баён этишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди.

    Qoъshma Shtatlarning Yaponiyadagi Okinava harbiy bazasi
    Қўшма Штатларнинг Япониядаги Окинава ҳарбий базаси
    Фото: АҚШ денгиз пиёдалари

    Материалга кўра, Пентагон АҚШнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги энг муҳим иттифоқчиларидан бўлган Токио ва Канберрага босим ўтказиб, уларнинг норозилигини кучайтирган. 

    Нашрнинг бешта манбага таяниб маълум қилишича, АҚШ мудофаа вазири ўринбосари Элбриж Колби Япония ва Австралия мудофаа вазирликлари вакиллари билан учрашувларда ушбу масалани кўтариб чиққан.

    Бу Колби томонидан Қўшма Штатларнинг минтақадаги иттифоқчиларини Тайван учун Хитой билан эҳтимолий урушга тайёрлаш ва бунга қарши туриш чораларини кучайтиришга ундаш йўлидаги навбатдаги қадамдир. 

    Ушбу хабар тарқалганидан сўнг Колби ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қолдириб, Пентагон президент Дональд Трампнинг “куч орқали тинчлик” тамойилига асосланган дастурни амалга ошираётганини билдирди.

    Унинг сўзларига кўра, бу ташаббус доирасида иттифоқчилардан мудофаа харажатларини ошириш, шунингдек, умумий мудофаани мустаҳкамлаш бўйича бошқа чораларни кучайтириш талаб қилинади.

    Пентагон вакилининг баён қилишича, иттифоқчилар билан олиб борилган суҳбатларда тўқнашувларнинг олдини олиш учун кучли ва адолатли тийиб туриш механизмларини шакллантириш асосий мавзулардан бўлган. 

    АҚШ va Avstraliya harbiylari qoъshma mashgъulotlarda
    АҚШ ва Австралия ҳарбийлари қўшма машғулотларда
    Фото: USNI News

    Бироқ айни вақтда, Тайван учун эҳтимолий уруш шароитида аниқ мажбуриятлар олиш талаби АҚШ томонидан иттифоқчиларига илгари сурилган янги талаб ҳисобланади.

    “Япония ва Австралия билан Тайван учун эҳтимолий уруш шароитида бевосита қўлланиши мумкин бўлган амалий режалар ва машғулотлар аллақачон олиб борилмоқда. Бироқ АҚШнинг бу сафарги талаби Токио ва Канберрани ҳайратга солди. Чунки АҚШнинг ўзи Тайванга ҳеч қандай кафолатли ‘бланк чекʼ бермаган”, деди нашр манбаларидан бири. 

    Яна бир манбанинг айтишича, Япония, Австралия ва АҚШнинг бошқа иттифоқчилари бундай даъволардан бирдек ҳайратда қолган.

    Япония Мудофаа вазирлиги эса FТ сўровига жавобан “Тайванда фавқулодда ҳолат юз бериши ҳақидаги гипотетик саволга жавоб бериш қийинлиги, бироқ ҳар қандай қарор Япония конституцияси, халқаро ҳуқуқ ҳамда ички қонун ва меъёрларга мувофиқ тарзда якка ҳолда қабул қилиниши”ни таъкидлади.

    13 июл, 14:50   Изоҳ (0)   1674
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Хитой#Тайван#Австралия#Япония

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45

    Эрон МАГАТЭ билан “янгича форматда” ҳамкорлик қилади

    Дунё | 13 июл, 19:27

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.