Ўзбекистонда Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, 10 июлдан 1 августга қадар (20 кунга) коронавирусга қарши карантин тартиби кескин кучайтирилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқиловнинг сўзларига кўра, мутахассислар аслида Махсус комиссиядан 28 кунлик карантин жорий этишни сўраган.
8 июль куни АОКАДа бўлиб ўтган матбуот анжуманида Оқиловнинг таъкидлашича, агар ҳозир карантин тартиби кучайтирилиб, касалликнинг тарқалиш занжири узиб ташланмаса, Ўзбекистонда ҳам Қозоғистон ёки Қирғизистондаги каби оғир вазият юзага келиши, дорихоналарда дори, касалхоналарда эса койка-ўринлар етказиб бера олмаслик ҳолатига тушиб қолиш мумкин.
Айнан шу ҳолга тушмаслик учун карантин тартиби кучайтириляпти. Бу бир, икки ё уч ойга эмас, атиги 20 кунга қилиняпти. Атиги 20—21 кунда, Худо хоҳласа, шу занжирларни узиб олсак.Биз Махсус комиссиядан иккита инкубацион даврни — 14 кундан 28 кун сўрагандик. Бизга: «Йўқ, халқ учун бу жуда қийин бўлади, 20 кун чидаб берсак ҳам катта гап», деб айтишди.
Биз Махсус комиссияни 20 кунга рози қилолдик. Агар ҳозир кескин чоралар кўрмасак, бунинг асоратлари фожиали бўлишини халқ тушуниши керак.
Ҳабибулла Оқилов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор
Изоҳ (0)