• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда хонандаларга концертларда у ёки бу динни тарғиб қилмаслик айтилди 

    Маданият вазирлигида хонандалар иштирокида концерт-томоша фаолиятида олиб борилаётган маданий-маърифий ишлар ҳамда “Санъаткор одоби” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда вазирлик. 

    Фото: Маданият вазирлиги

    Йиғилиш кун тартибидан мамлакатимизда ижод қилаётган санъаткорларнинг маънавий-маданий фаолияти ҳамда “Санъаткор одоб-ахлоқи”, Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги қонуннинг мазмун-моҳияти, санъаткорларнинг концерт-томоша фаолияти учун лицензия талаб ва шартлари ҳамда муаллифлик ҳуқуқи каби масалалар ўрин олган. 

    Фото: Маданият вазирлиги

    Йиғилиш аввалида президентнинг 2024 йил 14 ноябрдаги “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 184-фармонининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш соҳасига оид мажбурий талаблардан хабардорлигини ошириш бўйича фармон билан тасдиқланган низомнинг тартиб-таомили бўйича концерт ташкилотчилари ва санъаткорларга тушунтириш берилди.

    Йиғилиш давомида “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга асосан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан концерт-томоша фаолиятини амалга оширишда санъаткорларнинг мажбурий талабларга риоя қилишини ҳамда асосий лицензия талабларида ижрочиларнинг “концерт-томоша соҳасида у ёки бу динни тарғиб қилмаслик” масалалари ҳам муҳокама қилинди.

    Шунингдек, йиғилишда Конституция қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этиши, бошқа давлатларда бўлганида ўз мамлакат шаънини эъзозлаши одоб-ахлоқ, маданият, ўзбекона қадриятларни унутмаслик ҳақида сўз борди. 

    Фото: Маданият вазирлиги

    Қайд этилишича, вазирнинг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов миллий урф-одатлар, қадриятлар ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, дабдабабозлик, шоҳона ҳаётни кўз-кўз қилмаслик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик, жамоат жойларида, атрофдагилар эътиборини тортувчи ортиқча салбий ҳаракатларга йўл қўймаслик ҳақида таъкидлаб ўтди .

    Шу билан бирга куй-қўшиқларнинг мазмунига эътибор қаратиш, муаллифлик ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатларига ҳам тўхталиб ўтди. Шунингдек, ўз ижодлари давомида ватанга муҳаббат, садоқат, ватанпарварлик руҳидаги қўшиқларни кўпайтириш, ўсиб келаётган ёш авлодга намуна бўлишлари айтиб ўтилди.

    Аввалроқ “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун қабул қилингани ҳақида хабар берилганди. 

    Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси

    “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ва у билан тасдиқланаётган концепция лойиҳаси 31 январь куни қуйи палата мажлисида биринчи ўқишда қабул қилиниб, 10 февралгача жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган эди. Жамоатчилик муҳокамаси жараёнида аҳолидан 400 тадан ортиқ изоҳлар, таклиф ва тавсиялар келиб тушган.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 11 февралдаги ялпи мажлисида ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинганди.

    Сенатнинг 20 февралдаги тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистонда диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини маъқулланганди.

    4 март, 19:10   Изоҳ (0)   9892
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #маданият#хонандалар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Халқ дуоси билан соғлиғим тикланди” — “Азизим” қўшиғи орқали танилган Жасурбек Жабборов Паркинсон касаллигидан тузалгани ҳақида (видео) 

    08.07.2024, 18:26

    Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев рафиқалари билан биргаликда икки мамлакат санъат усталарининг концертида иштирок этди

    23.08.2024, 21:50

    “Яхши қўшиқ тирикчиликка халал бермайди”. Шерзод Эргашев 10 млн марта тингланган мусиқаси, жар ёқасидаги санъат ҳамда илк концерти ҳақида

    04.09.2024, 18:35

    Қизил йўлакчадаги илк қадамлар, ҳаяжон, мухлислар эътирофи — “Замин юлдузлари” тақдирлаш маросимидан репортаж (видео, фото)  

    08.10.2024, 20:39

    Жулианна Мур, Кейт Мосс ва ўн мингдан ортиқ санъаткорлар сунъий интеллект таҳдидлари ҳақидаги очиқ хатни имзолади 

    24.10.2024, 14:45

    “Ўзбекконцерт”ни огоҳлантирмасдан хорижда концерт ўтказадиган санъаткорларнинг лицензияси муддатидан аввал тўхтатилади  

    29.10.2024, 19:40

    “Уйимга пичоқ кўтариб келишган” — дуэтдошлари сабаб тинчи бузилган, “Х-Фактор” гастролларидан воз кечган ва Аҳмадбойга шерик бўлишни истамаган Равшан Комилов 60 ёш...

    30.10.2024, 11:59

    Ёрқинхўжа Умаров жамоасидан ҳайдалган, ҳит қўшиқни арзимас пулга сотган ва отасининг Россияда ишлаган пулига институтда ўқиган Миржалол Неъматов ҳақида (фото, виде...

    13.11.2024, 13:52

    “Сетора” дан “Саҳар”гача: Тошкентда кутилаётган концертларга кириш қанчага тушади? 

    21.11.2024, 17:49

    “Тайёргарлик жараёнларида деярли қатнашолмадик” — “Беном” гуруҳининг куз ойидаги кино-концерти қандай ўтди? (видео)

    02.12.2024, 14:48

    Маданият вазирлиги “Дунё садолари” фестивали ғолибларини “анжанчасига” кийдирди

    17.12.2024, 22:09

    Етимликда улғайган, “морг”да ишлаган ва ўзидан 10 ёш катта аёл билан оила қурган Шукурулло Исроилов 55 ёшда (фото, видео)

    14 январ, 19:35

    Ўзбекистон Маданият вазирлигига янги ваколатлар берилади

    27 январ, 09:25

    “Ўқитувчига ҳеч қандай чора кўрилмаган”. Вазирликнинг Қашқадарёдаги мансабдори омбудсман маълумотининг бир қисмини рад этди

    20 феврал, 18:04

    Нима учун Дэниел Рэдклиффнинг ота-онаси унинг “Гарри Поттер” фильмида рол ўйнашини хоҳламаган?

    21 феврал, 09:30

    “Турмуш ўртоғимга кўп марта ажрашайлик, деганман” — Сурайё Қосимова 17 йиллик турмуши давомида кўплаб синовларга учрагани ҳақида гапирди (фото)

    21 феврал, 14:55

    Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди

    21 феврал, 15:21

    “Улар — онгсиз одамлар”.  Ғуломжон Ёқубов қўшиқ талашаётган хонандалар ва ўзини ўлдига чиқараётганлар ҳақида

    22 феврал, 21:20

    “Бу одамларнинг ғашига тегади”. Ғуломжон Ёқубов тўйга шиппак ва майка-шортикда борадиган санъаткорлар ҳақида (видео)

    24 феврал, 13:31

    Озодбек Назарбековдан Ботир Қодировгача: Ўзбек шоу-бизнесидаги энг серфарзанд машҳурлар (фото)

    25 феврал, 11:31

    Муниса Ризаеванинг келинойиси, Дилноза Кубаеванинг укаси: ўзбек шоу-бизнесидаги машҳур қариндошлар (фото)

    26 феврал, 12:35

    Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири билан музокара олиб борди. Нималар муҳокама қилинди?

    26 феврал, 14:33

    “Қизалоқ ва маймоқ” мультфильми ислом мамлакатларида машҳурликка эришишига нима сабаб бўлгани айтилди 

    26 феврал, 16:40

    Рамзан Қодировнинг қизи бош вазир ўринбосарлигидан кетди

    27 феврал, 17:35

    Ўзбекистонда марказий шифохоналарда тиббиёт билан боғлиқ бўлмаган хизматлар хусусий секторга ўтказилади 

    28 феврал, 17:54

    “Одамларнинг ўзи шуни сўрайди”. Ҳофиз Ўлмас Оллоберганов воҳа тўйларидаги ҳолатлар ва билимсиз хонандалар ҳақида гапирди (видео)

    1 март, 14:55

    Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари ва функциялари хусусий секторга ўтказилади

    2 март, 09:48

    Президент бир гуруҳ хотин-қизларни Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлади

    3 март, 19:47
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мерилин Монро кўйлаги ва Да Винчи қўлёзмаси: ауксионларда сотилган дунёдаги энг қимматбаҳо буюмлар

    Лайфстайл | 23 май, 19:45

    Президент мактабларни битираётган йигит-қизларга табрик йўллади

    Ўзбекистон | 23 май, 19:43

    ЖССТ: Ғазодаги касалхоналарнинг камида 94 фоизи қисман ёки бутунлай вайрон қилинган

    Дунё | 23 май, 19:30

    Тошкентда автобус кутаётган йигитни бекат босиб қолди (видео) 

    Ўзбекистон | 23 май, 19:15

    Ўзбекистонда шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузишга оид жиноятлар 40 фоизга ошди

    Ўзбекистон | 23 май, 19:05

    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз

    Реклама | 23 май, 18:00

    Исроил элчихонаси ходимларини ўлдиришда гумон қилинаётган шахс ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин

    Дунё | 23 май, 18:55

    “Иш ва шахсий ҳаёт чегасини белгилаб олинг”. Япон психотерапевтидан ҳаётингизни яхшилашга ёрдам берадиган тавсиялар

    Лайфстайл | 23 май, 18:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.