Жазо муддатини ўтаётган фуқарони мансабдор таснишлари орқали озодликка чиқартириб беришини айтиб, маҳкумнинг турмуш ўртоғидан 30 минг доллар талаб қилган адвокат қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент вилоятида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган фуқарони мансабдор танишлари орқали озодликка чиқартириб беришини айтиб, эвазига маҳкумнинг турмуш ўртоғидан 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда адвокат олдиндан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ушбу адвокат муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган бўлган.
Жиноятчига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилган. аАйни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)