• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Мусиқа Шоу-бизнес

    “Турмуш ўртоғимга кўп марта ажрашайлик, деганман” — Сурайё Қосимова 17 йиллик турмуши давомида кўплаб синовларга учрагани ҳақида гапирди (фото)

    “Арзанда жоним” қўшиғи билан мухлислар эътиборига тушган хонанда Сурайё Қосимова турмуш ўртоғи Ҳусан Қосимов билан “Иккаламиз” лойиҳасига берган интервьюсида тўйдан аввал қийин вазиятга тушишгани ва бир неча бор ажрашишга қарор қилишгани ҳақида гапиришди.

    Фото: Сурайё Қосимованинг шахсий архивидан

    — Оила қурганимизга 17 йил бўлди. Инсон ичидан ўтганини ўзи билади. Кўп давраларда оила қурганимизга шунча йил бўлди, десак, наҳотки, деб ҳайратланишади. Ҳазиллашиб, иккимизнинг ичимиз тугаб бўлган, дейман. Чунки ўтган вақт мобайнида кўп марта синалдик.

    Турмуш ўртоғим билан оила қуришим жуда қизиқ кечган. У киши Фарғонадаги санъат билим юртида ўқирди, мен эса Тошкентда ўқиб, у ерга тез-тез бориб турардим. Шу орқали мени таниганлар, аммо Тошкентга келиб, Ўзбекистон давлат Консерваториясига ўқишга кирганидан кейин танишганмиз. Биз шунчаки дўст эдик, ҳатто унга сенсираб гапирардим. Дўстларимнинг аксарияти ўғил болалар бўлгани учун Ҳусан ака билан ҳам шундай муносабатда бўламан дердим, дейди Сурайё Қосимова.

    Ҳусан Қосимов эса тўйдан аввал аёли билан бирга ишлагани ва уларнинг оила қуришига кўпчилик қарши бўлгани ҳақида гапирди.

    Фото: Сурайё Қосимованинг шахсий архивидан

    — Тўйдан аввал аёлимнинг чолғучиси бўлганман, тўй хизматларига бирга борардик. Кейинчалик бир-биримизга нисбатан илиқлик пайдо бўлди. Аммо у баъзи учинчи шахс инсонларга ёқмади. Сурайё яхши продюсер билан ишларди, “Ҳусан билан оила қурса, шунча тиккан пулинг нима бўлади? У ҳаммасини ташлаб кетади”, деб у кишини фикридан қайтаришди. Катта пул иккимизнинг бўйнимизда қолди. У ҳам, мен ҳам оддий талабамиз, тўйлардан топадиган пулимиздан бошқа даромад манбайимиз йўқ эди. Телефонимиз жирингласа, юрагимиз дупилларди, қўрқардик. Вазият шу даражага етиб бордики, студияларда ухлаб қолишимизга тўғри келди. Бир-икки соат бўлса-да, тўртта стулни бирлаштириб, ухлаб олардик. Энг ёмони, ўша вақтда бизни энг яқин дўстларимиз, ҳамкорларимиз ёлғизлатиб қўйишди. Қарздан қутилгач, онамга Сурайё ҳақида айтдим. Қарши бўлдилар: у хонанда, кейин кўзи ожиз экан, дедилар. Хуллас, оиламиз тўйдан аввал ҳам кўп синовларни енгиб ўтди, дейди Ҳусан Қосимов.

    Ҳусан Қосимов аёли билан оила қуришга жиддий қарор қилишдан аввал нималар ҳақида ўйлагани ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

    Фото: Сурайё Қосимованинг шахсий архивидан

    — Оилада ҳеч бир нарса бир текис бўлмайди. Қийинчилик, етишмовчиликлар, синовлар бўлиши табиий. Биз оила қурмасдан аввал бир-биримизни тушуниб, қийин вазиятдан чиқолдикми, демак, оилавий ҳаётда ҳам қийналмаймиз, деб ўйлаганман. Ҳозир кўп оилалар кичик қийинчиликка ҳам чидолмай ажрашиб кетяпти. Эри қамалиб қолса, аёли ажрашиб, бошқа билан оила қуради. Ёки аёл бетоб бўлиб қолса, уни ота-онасининг уйига кетказиб, бошқасига уйланади. Оилада эр-хотиннинг дўст ва сабрли бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Онам ҳам, Сурайёнинг яқинлари ҳам оила қуришимизга қарши бўлишганди. Аммо ҳозир ҳаммаси жойида, дейди Ҳусан Қосимов.

    Сурайё Қосимова тўй кунини Озодбек Назарбеков белгилаб бергани ҳақида гапирди.

    Фото: Сурайё Қосимованинг шахсий архивидан

    — Озодбек Назарбеков “Тўйингда бош бўламан”, деганида роса хурсанд бўлганман. Бунинг учун ҳамиша миннатдорман. Тўй ўтганидан кейин Собиржон Мўминов “Нега бизни ҳам айтмадингиз?” деганлар. Ҳақиқатан ҳам тўйга кўп санъаткорларни айтмагандик. Чунки Тошкентдан водийга бориш осонмас, унинг устига тўй хизматлари бўлади, ҳижолат бўлишмасин, дегандик. Ўшанда Собиржон Мўминов “Озодбек вилоят ҳокимлигининг энг яхши зиёфатини ташлаб, бугун синглимнинг тўйи, деб кетди”, деганида роса хурсанд бўлгандим, дейди Сурайё Қосимова.

    Хонанда турмуш ўртоғига кўп марта ажрашиш таклифини бергани ҳақида гапирди.

    — Кўп марта ажрашиш таклифини берганман. “Дўст бўлиб қоламиз”, деб қўшимча ҳам қилиб қўяман. Чунки аёллар барибир эмоцияга берилади. Турмуш ўртоғим ҳам сабрли, кўнглимни олади. Шу билан ҳаммаси унутилади, дейди Сурайё Қосимова.

    21 феврал, 14:55   Изоҳ (0)   107843
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Сурайё Қосимова#«Арзанда жоним»#хонанда#қўшиқчи#мусиқа#маданият

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Иззат Шукуров «асал ойи»да, Лиил Хуррамов дўкон очди, Муниса Ризаева янги квартирасини кўрсатди, Рашид Холиқов хонадонида байрам

    04.07.2022, 22:19

    Instagram: Даврон Асқаров никоҳ тўйидан репортаж, яна бир қизни асраб олган Диёра Усмонова, кўзойнагини Нилуфар Усмоновага совға қилган Мурод Назаров

    26.09.2022, 22:48

    “Сетора” дан “Саҳар”гача: Тошкентда кутилаётган концертларга кириш қанчага тушади? 

    21.11.2024, 17:49

    “Санъатдан кетаман, дедим”. Сурайё Қосимова нега кўринмай қолганди? (видео)

    18 январ, 10:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.