Украина армиясида аскарларни жанг майдонидаги таҳдидлардан ҳимоялай оладиган 23 мингга яқин зирҳли транспорт воситасига эҳтиёж бор. Бу ҳақда Defense Express нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, украиналикларга НАТО СТАНАГ 4569 Level 2 ҳимоя даражасига эга камида 20 мингта, шунингдек Level 3 стандартига жавоб берадиган тахминан 3 минг зирҳли транспорт воситаси керак. Улардан биринчиси 6 кг, иккинчиси эса 8 кг тротил эквивалентига эга мина портлашидан ҳимоя қилади.
Мамлакат ўз ички имкониятлари ҳисобига Варта-2, УАТ-ГЮРЗА-02, Ингуар-3 ва Козак-2М1 каби моделларни ишлаб чиқармоқда. Бундан ташқари, Туркиянинг Кирпи, Қўшма Штатларнинг МаххПро ва Канаданинг Сенатор МРAP зирҳли машиналари ҳам Украина армияси сафида хизмат қилмоқда.

Экспертлар Level 2 стандарти бўйича 20 мингдан ортиқ транспорт воситаси нафақат йўқотишларни қоплаш, балки янги бўлинмаларни қуроллантириш учун ҳам зарур эканини таъкидлашган. Level 3 ҳимоя даражасига эга техникалар эса олд жабҳадаги оғир шароитлар учун жуда муҳим.
Изоҳ (0)