Футбол бўйича Италия А серияси 28-тури доирасидаги “Эмполи” — “Рома” баҳси бўлиб ўтди. Унда римликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда тезкор гол киритилди. Ўйиннинг 1-дақиқасида Матиас Суле ҳисобни очди. Мазкур натижа ўйин охиригача сақланиб қолди ва Клаудио Ранери жамоаси ўз ҳисобига навбатдаги 3 очкони қўшиб қўйди.
Ўйинни асосий таркибда бошлаган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов 72 дақиқа майдонда ҳаракатланди. Ушбу вақт ичида ҳужумчи бир нечта яратилган имкониятлардан фойдалана олмади. Унинг ўрнига Артём Довбик ўйинни давом эттирди.
Мазкур ғалабадан кейин Рим клуби ҳисобидаги очколар сони 46 та бўлди ва турнир жадвалида 7-ўринни эгаллади. “Рома”нинг А серия доирасидаги навбатдаги учрашуви 16 март куни “Кальяри”га қарши бўлиб ўтади.
Италия чемпионати
28-тур
9 март, якшанба
“Эмполи” — “Рома” 0:1
Гол. 0:1 — 1, Матиас Суле
“Эмполи”: Силвестри, Гогличидзе (Кампанелло, 86), Мариануччи, Де Шило (Самбя, 46), Гяси, Грасси, Ҳендерсон (Коваленко, 66), Песселя, Эспозито (Конате, 66), Какаче, Коломбо (Куаме, 46).
“Рома”: Свилар, НъДика, Ҳуммелс, Нелссон, Абдулҳамид (Ренч, 64), Коне, Паредес (Кристанте, 65), Салаҳ (Анхелинё, 65), Суле (Балданзе, 82), Пеллегрини, Шомуродов (Довбик, 72).
Изоҳ (0)