Ҳужумчи Элдор Шомуродов “Рома”нинг февраль ойидаги “энг яхши футболчиси” совринини қўлга киритди. Бу ҳақида римликлар клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур соврин учун ўзбекистонлик футболчидан ташқари Пауло Дибала, Анхелинё, Маттиас Суле ва Зеки Челик даъвогарлик қилишди. Овоз бериш якунига кўра, Шомуродов мазкур совринга муносиб деб кўрилди.
Эслатиб ўтамиз, Элдор февраль ойида 5 та учрашувда майдонга тушиб, 1 гол ва 2 ассист муаллифига айланди.
Изоҳ (0)