Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат соат тахминан 07:00 ларда Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга бўлган А373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 4-километрида содир бўлган.
Ҳоwо русумли махсус жиҳозланган цемент ташувчи юк автомобили ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл четида тўхтаб турган Cobaltъга урилиб, шундан сўнг ағдарилиб кетган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида махсус жиҳозланган цемент ташувчи юк автомобилида ёнғин келиб чиққан. Шунингдек, йўл четида ҳаракатсиз турган Cobalт’да бўлган 1 нафар йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)