Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Италиянинг “Специя” клуби янги бош мураббий номини эълон қилди.

Фото: “Специя”

Италиялик мутахассис Леонардо Семпличи “бургутлар” билан мавсум охирига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Бу ҳақида А Серия вакили расмий сайти маълум қилди. Агарда жамоанинг натижалари яхши бўлса, шартнома автоматик равишда 2025 йил 30 июнга қадар узайтирилади. 

Семпличи “Специя”да яқинда истеъфога чиқарилган Лука Готтининг ўрнини эгаллади.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Семпличи мураббийлик фаолияти давомида фақатгина Италия клубларини бошқарган. “Санжиминяно”, “Филине”, “Ареццо”, “Пиза” “Фиорентина” ёшлари ва “СПАЛ” шулар жумласидан. 

Элдор Шомуродов жамоаси Италия чемпионатида ортда қолган 23 турдан сўнг 19 очко билан 17-поғонани банд этиб турибди. 

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ҳужумчи январь ойида “Рома”дан ижара асосида “Специя” сафига қўшилганди. Шомуродов клуб сафида учта ўйин ўтказди ва самарали ҳаракат амалга ошира олмади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига йўл олган барча жамоа номи маълум бўлди
Дунё
Россия Мудофаа вазирлиги Украина қўшинлари “кенг миқёсли” қарши ҳужум бошлаганини эълон қилди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистон президентлигига кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинди