• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт Футбол

    Максим Шацких: “Абдуқодир Ҳусанов — “Манчестер Сити”нинг келажаги”

    “Пахтакор” клуби президентининг спорт ишлари бўйича маслаҳатчиси Максим Шацких Қозоғистоннинг Спорц24.кз нашрига интервью бериб, ўзбек футболининг икки юлдузи – “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ва “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди. Шунингдек, у Ўзбекистон терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятларини баҳолади.

    Фото: Дарё/Мадина Нурман

    “Ҳусанов – “Манчестер Сити”нинг келажаги”

    — Максим Александрович, “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинига қандай баҳо берасиз? Унинг “Челси”га қарши дебюти бир оз омадсиз бўлди, аммо кейинчалик у асосий таркибдан мустаҳкам жой эгаллади.

    — Хатолар уни синдирмайди, Ҳусанов шундай характерга эга футболчи ҳисобланади. Ҳар қандай ҳимоячи, ҳатто энг кучлилари ҳам хатога йўл қўяди. Муҳими, бу хатодан сўнг ўзини йўқотиб қўймади. У “Манчестер Сити”га келибоқ “Челси”га қарши майдонга тушди. Хато қилдими, уни дарҳол унитади ва кейинги ўйинга кучлироқ бўлиб қайтишга ҳаракат қилади. Ҳусанов — ўзига ишончи юқори бўлган футболчи. У руҳий босим остида ҳам барқарор ўйнай олишини бир неча бор исботлаган. Шу сабаб мен унинг кейинги ўйинларида ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига ишонардим. Шундай ҳам бўлди – у кейинги ўйинларни анча барқарор ўтказмоқда. 

    — Пеп Гвардиола ҳам Ҳусанов ҳақида илиқ фикр билдирди. Сизнингча, “Сити”нинг ушбу трансфер тўғри танлов бўлдими?

    — Албатта! Ҳусанов – бу нафақат “Сити”нинг, балки Ўзбекистон футболининг ҳам келажаги. У эндигина 20 ёшда ва олдинда катта имкониятлар турибди. Мен уни яхши билганим учун айтишим мумкинки, Абдуқодир келажакда топ даражадаги ҳимоячи бўлиши аниқ.

    Фото: Getty Images

    “Шомуродов “Рома”нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси бўлишга ҳақли эди”

    — Элдор Шомуродов февраль ойида “Рома”нинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?

    — Бу Элдор учун катта ютуқ! “Рома” Европанинг кучли жамоаларидан бири ва у узоқ вақт асосий таркибдан жой ололмай келаётганди, лекин февраль ойида яна сафга қайтиб, асосий таркибда майдонга тушишни бошлади. У ўз имкониятидан максимал фойдаланди: голлар урди, ассистлар берди ва жамоага катта фойда келтирди. Шу боис у “Рома”нинг февралдаги энг яхши футболчисига айлангани адолатли қарор. Бу нафақат “Рома”, айниқса Ўзбекистон терма жамоаси олдида муҳим баҳслар турган паллада жуда катта плюс бўлади.

    — Тажрибали мураббий Клаудио Ранерининг келиши Шомуродовнинг ўйинига таъсир қилган бўлиши мумкинми?

    — Балки! Чунки улар олдин “Кальяри”да ҳам бирга ишлаган. Ҳозирда Шомуродов ва Довбик “Рома”нинг асосий ҳужумчилари ҳисобланади. Ранери уларни ўзаро алмашиб туширишга ҳаракат қилмоқда. Мураббий ҳар иккала футболчига ҳам имконият бермоқда. У Довбик ва Шомуродовнинг деярли бир хил даражадаги ҳужумчилар эканини тушунади. Бу мутлақо нормал ҳолат! Нега энди йўқ? Нега ротация қилмаслик керак? Ротация – ҳам футболчилар учун, ҳам жамоа натижалари учун фойдали. Қайд этиш керакки, “Рома” Ранери қўл остида кетма-кет 11 та ўйинда мағлуб бўлмаяпти.

    Фото: ВКонтакте

    “Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти катта”

    — Ўзбекистон терма жамоаси олдида муҳим саралаш ўйинлари турибди. Ҳусанов – ҳимояда, Шомуродов – ҳужумда етакчи сифатида майдонга тушмоқда. Бу жамоанинг имкониятларини оширадими?

    — Ҳа, айнан шундай! Ўзбекистон терма жамоаси ҳозир яхши ҳолатда. Гуруҳда юқори ўринларни эгаллаш учун имкониятлар етарли. Агар Ўзбекистон саралаш босқичининг кейинги ўйинларида камида 4 очко олса, бу Жаҳон чемпионатига чиқиш учун етарли бўлиши мумкин. Мен шахсан Ўзбекистон терма жамоаси катта муаммоларсиз Жаҳон чемпионатига чиқишига ишонаман. Саралашда яна 4 та ўйин бор, ҳозирги турнир жадвали шуни кўрсатмоқдаки, ҳатто 1 ғалаба ва 1 дуранг мундиал йўлланмаси учун кифоя қилиши мумкин.

    Ҳозирда А гуруҳида Эрон 1-ўринда, Ўзбекистон эса 2-ўринда бормоқда. Демак, 4 очко жамоага Жаҳон чемпионатига чиқиш учун етарли бўлади?

    — Назарий жиҳатдан, ҳа! Аммо ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқиш керак. Очколарни эса якунда санаб чиқишади. Ўзбекистон терма жамоаси ўз олдига Жаҳон чемпионатига чиқиш мақсадини қўйган ва бунга эришиш учун барча имкониятларга эга.

    6 март, 18:49   Изоҳ (0)   9339
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шомуродов#Абдуқодир Ҳусанов#Рома#Манчестер Сити#Максим Шацких

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда хотинини кўчада ўлдириб, қочиб кетган эркак ушланди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 11:30

    Зеленский Трамп Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа масаласида ёрдам бермоқчи эканлигини айтди

    Дунё | 5 июл, 10:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Ал-Ҳилол”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

    Спорт | 5 июл, 10:12

    Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

    Дунё | 5 июл, 09:52

    Самарқандга узатилган андижонлик қиз келинлик хонадонидан ўлик ҳолда олиб келинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 09:17

    Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 08:12

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.