• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Чорсу “Овқат бозори” — Тошкентнинг эски шаҳар руҳини ўзида жамлаган, доимий шовқин-сурони, тутун ва таом ҳиди билан яшайдиган жонли маскан. Кириш қисмидан кабоб тутуни ҳавога таралади, пештахталар ортида йиллар, баъзан авлодлар давомида шу ерда ишлаган ошпазлар туради. Бозор ҳашаматдан йироқ: қуёшда хиралашган баннерлар, эскирган кўрпачали стол-стуллар бор. Аммо бу ернинг асосий бойлиги — таомлар мазаси ва самимий муҳит. Палов, сомса, кабоб, лағмон, шўрва, норин ва хоним каби миллий таомлар пиширилади, ҳар бирида йиллар давомида сайқал топган сир ва “бир чимдим меҳр” бор.

    Чорсу “Овқат бозори” — бу нафақат овқатланиш жойи, балки авлодлар оша давом этаётган ошпазлик мактабидир. Бу ернинг доимий харидорлари “Азиза опа сомсалари”ни жуда яхши билишади. Атайин шаҳарнинг турли бурчакларидан бу таъмни ҳис қилиш учун келадиганлар ҳам бор. Хўш, бу сомсанинг машҳурлик сири нимада? “Дарё” ижодкорлари 34 йилдан буён бу бренд номини сақлаб келаётган Қодировлар оиласи билан танишди.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Азиза опа ким? Бу савол кўпчиликни ўйлантирса керак. Айни кунларда ота касбини давом эттираётган кичик тадбиркор Абдулазиз Қодиров унга қуйидагича жавоб берди.

    — Азиза бувим ҳозир 74 ёшдалар, энди оилавий бизнесни биз ёшлар давом эттиряпмиз. 1991 йили дадам ва амаким сомсапазга шогирд тушишган, устозларининг дуосини олиб, уйнинг бир чеккасида тандир қуриб, сомса ёпишган. Бувим фарзандларига кўмаклашиш учун уни бозорга олиб чиқиб сотган экан. Сомсанинг таъми одамларга манзур бўлиб, “Исмингиз нима? Сизни бозордагилардан нима деб сўрасам бўлади?”, дейишган экан. Шундан кейин у Азиза опа сомсалари деб одамлар орасида танилган, дейди Абдулазиз Қодиров.

    34 йилдан буён ҳар куни тандир-тандир сомса сотилади. Унинг нархи ҳам у қадар арзон эмас. Сомсанинг шу даражада талабгорлигининг сири нимада?

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    — Ҳеч қандай сири йўқ. Ҳаммаси жуда оддий, менимча, дуода гап кўп, деб биламан. Чунки дадамнинг айтишича, устозлари шу ҳовлида дуо қилган экан, шу боисданми, бу ерда қилинган сомсанинг талабгорлари кўп бўлади. Тадбиркорликни ривожлантириш учун бошқа ерлардан ҳам сомсахоналар очмоқчи бўлдик, аммо натижа кутилганидек бўлмади. Кейин ҳамиша сархил гўшт ишлатамиз, 10 йилдан бери  битта қассоб билан ишлаймиз. Ёғсиз, яхши пишадиган гўштдан оламиз. Хамирларни олдиндан музлатиб қўймаймиз, шу кунгача бундай гўштдан ҳам фойдаланганимиз йўқ, дейди Абдулазиз Қодиров.

    Азиза опа сомсаларининг бир донаси 25 минг сўм. Унинг қимматлиги хўрандалар эътирозига сабаб бўлмаганми?

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    — Тўғри, қиммат, аммо бу пулнинг тенг ярми гўшт олиш учун кетади. Чунки ҳар бир сомсага 90 гр дан гўшт соламиз. Бир килограмм гўштни 140 минг сўмга олсанг, ундан 10-11 та сомса чиқади. Бошқа турдаги сомсаларни ҳам қилиб кўрдик. Аммо мижозларимиз гўштни севувчи инсонлар экан, савдоси у қадар юришмади. Кунига 600 тага яқин сомсани савдога чиқарамиз. Доимий мижозларимиз бор, уларнинг кўпчилигини ёши катта инсонлар ташкил қилади. Улар шу қадар содиқки, ҳатто, уларнинг тахминий нечанчи санада келишларини ҳам биламиз. Чунки нафақат пулларини олдик, деб келишади. Ҳар ой АҚШ ва Европага ҳам музлатилган ҳолда жўнатиб берамиз. Телефон қилиб, “шу таъмни соғиндик”, дейдиганлар жуда кўп, дейди Қодиров.

    Суратга олиш пайтида хорижлик хўрандаларни ҳам кўрдик. Кўз тегмасин, уларнинг қадами узилмаяпти. Филиппин, Таиланд, Россия, Туркия энг яқини қўшни Қозоғистондан келишибди. Улар билан инглиз ва рус тилида эркин гаплашаётган Абдулазиз Қодиров хорижлик мижозлар сабаб тил ўргангани ҳақида гапирди.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    — “Овқат бозори” туристик зона деса ҳам бўлади. Ҳар куни келишади, ўзбек миллий таомларини ейишади. Савдо қилаётганда улар билан гаплашиш, нафақат нархи, балки таркиби ҳақида ҳам маълумот бериш керак. Шу боис, инглиз тилига курсига қатнаб, тилни ўргандим. Сомса ҳақида уларнинг фикри турлича. Айримларга ёқади, айримлари эса “жуда ёғли экан”, дейишади. Чунки хорижликлар қайнатилган ёки димлаб пиширилган таомларни ейишади. Ёғли сомсалар уларнинг ошқозонига оғирлик қилиши мумкин, дейди Абдулазиз Қодиров.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Қуйидаги ҳавола орқали видеони тўлиқ ҳолда томоша қилишингизни ва фикрларингизни ёзиб қолдиришингизни сўраймиз.

    Дарвоқе, сизда ҳам бу бизнес билан шуғулланиш фикри пайдо бўлган бўлса, албатта, видеони томоша қилинг. Чунки унда сомсадан қандай қилиб даромад топиш мумкинлиги ҳам айтиб ўтилган. Бизнес ғоя бор, озгина ғайрат қилсангиз бўлди.

                                                                                                                                               Наргиза Муродова

    23 август, 17:10   Изоҳ (0)   1962
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.