Сурхондарё вилояти Денов туманида акасини ўлдирган укага суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Унга кўра, бева қолган онасининг бошқа инсон билан қайта турмуш қурганидан норози бўлган ўғил спиртли ичимлик таъсирида онаси яшаётган хонадонга бориб, жанжал кўтарган.
Шу пайт онасига айтилаётган ҳақоратли сўзларга чидаб тура олмаган ўгай ука ўткир тиғли жисм билан акасига жароҳат етказган. Оқибатда у болта билан акасини уриб, унинг ўлимига сабабчи бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши Жиноят ишлари бўйича Денов туманида кўриб чиқилди. Судланувчи ука Жиноят кодексининг 97-модда 2-қисмининг “в”, “ж” бандлари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдириб, уйини ёқиб юборган эркак умрбодга қамалгани, Қашқадарёда хотинини келинлари, ўғли ва набираларининг ёнида ёқиб юборган эркакка эса 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)