Грозний марказида номаълум эркак Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси ходимига пичоқ билан ҳужум қилди, деб хабар бермоқда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-каналида.
Ҳодиса полициячи намоз учун ичкарига кирган пайтда содир бўлган. «Иблис унга зимдан оғир жароҳатлар етказди», — деди Чеченистон раҳбари. Ҳужумчи хизмат қуроли билан қочишга уринган, уни отиб ташлашган.
«Ҳозирда полиция жиноятчининг эҳтимолий шериклари, шунингдек, содир этилган жиноят мотивларини аниқламоқда, тезкор тадбирлар ўтказилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, бандит ёлғиз ҳаракат қилган, унинг шахси аниқланмоқда», — деди Қодиров.
Чеченистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳужумлар аввал ҳам содир этилган. Жумладан, 2020 йилнинг декабрь ойида Грозний марказида пичоқ билан қуролланган одамлар икки патруль ходимига ҳужум қилиб, уларнинг қуролларини тортиб олишга уринган.
Отишмада бир ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлган, яна бири яраланган. Ҳар икки ҳужумчи ҳам ўлдирилган. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров улар Ингушетиядан республикага келган ака-ука Темурзиевлар эканини таъкидлаган. Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
Изоҳ (0)