• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Andijon
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Ўзимни 3 марта ўлдирмоқчи бўлганман”. Таниқли модел Нигина Фахриддинова ўгай отанинг зулмига учрагани ҳамда оғир операцияни бошдан кечиргани ҳақида

    Дунё бўйича бор-йўғи учта энг нуфузли гўзаллик танловлари бор. Булар “Дунё гўзали”, “Коинот гўзали” ва “Мисс International” танловларидир. Гарчи шу кунгача Ўзбекистонда уларнинг ҳеч бири ўтказилмаган бўлса-да, навоийлик Нигина Фахриддинова “Мисс International – 2022” танловида иштирок этиб, “Энг яхши миллий либос” номинациясида ғолибликни қўлга киритди. Эътиборлиси шундаки, бу танловда 60 йил давомида Ўзбекистондан бирорта номзод иштирок этган эмас. 

    Фото: Instagram / @niginafaxriddinova

    Нигина Фахриддинова YouTube’даги “Меҳмонда” каналига берган интевюсида болалиги оғир кечгани, мия билан боғлиқ оғир жарроҳлик амалиётини бошдан кечиргани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @niginafaxriddinova

    “Менда бир нечта миллат қони бор”

    Фото: Instagram / @niginafaxriddinova

    — Онам асли навоийлик, отам эса кўп миллатли инсон. Яъни бувим немис бўлган. Бундан ташқари, уларнинг қариндошлари орасида араб, турк, тожик ва рус миллати вакиллари ҳам бўлган экан. Афсуски, ота-онам узоқ вақт бирга яшашмаган. Бир ёшимда улар ажрашиб, дадам Москвага кетган экан. Уч ёшимда онамни турмушга беришган. Онам никоҳга розилик беришдан аввал “Қизим билан қабул қиласизми?” деб сўраган экан. Ўгай отам онамдан аввал иккита аёл билан оила қурган, аммо фарзандли бўлолмаган экан. Мени оиласига қабул қилганидан кейинми билмадим, Аллоҳ у инсонга ҳам қиз ва ўғил фарзандларни берган. Ўгай отам билан уч ёшимдан бирга яшай бошлаганман. Аввалига ҳаммаси яхши эди, аммо ука ва синглим туғилганидан кейин менга бўлган муносабати ўзгарди. Гўёки, оиладаги ягона айбдор мен эдим. Нимадир йўқолса ёки кўнгилсизлик бўлса мендан кўрарди. Онамнинг олдида индамасди, ишга кетганидан кейин руҳий босим ўтказарди. Аввалига бунга эътибор бермаганман. Аммо вазият жиддийлашиб кетганидан кейин жонимга қасд қилиш даражасига борганман, — дейди Нигина Фахриддинова.

    “Ўзимни ўлдиришим учун пичоқ тутди”

    Фото: Instagram / @niginafaxriddinova

    — Биринчи марта жонимга қасд қилмоқчи бўлганимда жуда ёш эдим. Ошхона пичоғини олиб, қўлимни кесмоқчи бўлдим. Шу пайт ошхонага ўгай отам кириб қолди. Ҳозир бу ишим учун урушади деб турганимда, у индамади ва бир нечта пичоқларни олиб келиб ёнимга қўйди. Аслида эс-ҳуши жойида қиз эдим. Аммо оиладаги ҳар кунлик жанжаллар сабаб яшашдан безиб қолгандим.

    Фото: Instagram / @niginafaxriddinova

    Дастурхон устидан йиғламай туриб кетмаган кунимни эслолмайман. Иккинчи марта билагимни кесдим. Аммо буни ҳеч ким билгани йўқ. Қўлимни боғлаб, енги узун кўйлакни кийиб юраверардим. Учинчи марта эса оз бўлса-да, ўзимни ўлдиришни уддалай олдим. Уйда бор дориларни ичиб, жонлантириш бўлимига тушиб қолганман. Бу ишни қилишимга сабаб, ўгай отам катта ватман қоғозига расмимни ёпиштириб, “Бу қиз оиласини шарманда қилди, сизни ҳам юзингизни ерга қаратади. Унга яқинлашманглар”, деб ёзиб, уни мактаб эшигига ёпиштириб қўйиш билан таҳдид қилган. Ортимдан кузатувчи қўярди ва қариндошларига ҳам ёмонларди. Бу ҳолатлар эса руҳиятимга ёмон таъсир қилиб, ўлсам булардан қутиламан, деб ўйлардим, — дейди модел Нигина Фахриддинова. 

    “Ўғай отам калтаги сабаб ўлишимга бир баҳя қолган”

    Фото: Instagram / @niginafaxriddinova

    — Ўгай отам сантехник эди. Доим уйимизда иш қуроллари бўларди. Жаҳли чиққанида қўл кўтарарди. Бир куни унитаз орқасидаги темир шканка билан бошимга урган. Бошим оғриган. Аммо бу ҳақида ҳеч кимга айтамаганман. Орадан анча вақт ўтиб, онам бошимнинг олд томони шишаётгани пайқаб қолган. Навоийлик шифокорлар жароҳат мияга яқин жойда эканлигини айтишганда онам қўрқиб кетди. Ўгай отамнинг жиянлари Тошкентда ўқирди. Уларнинг ёрдами билан профессорга мурожаат қилганмиз. У текширувдан ўтказиб, бу қаттиқ жароҳат таъсирида пайдо бўлганлигини айтган.

    Фото: Instagram / @niginafaxriddinova

    Мия билан боғлиқ оғир жарроҳлик амалиётини бошдан кечирганман. Операциядан кейин кўриш қобилиятим ва хотирам сустлашган. Онамга бор гапни айтганимдан кейин у ҳаммасига чек қўйишга қарор қилди. Мана шундан кейин онам ажрашди, Тошкентга кўчиб келдик. Онамга жуда қийин бўлган мени танлай деса у ёқда укам билан синглим. Уларни танласа мен. У инсон менга нима қилган бўлишидан қатъий назар барибир отам дейман. 10 йил уйидан жой берган, едириб-ичирган. У инсонга нисбатан хусуматим йўқ. Агар у инсон меҳрибон бўлганида, мен бугунгидек қатъиятли бўлмасдим, — дейди Нигина Фахриддинова. 

    “Моделликни нега танладим?”

    Фото: Instagram / @niginafaxriddinova
    Нигина Фахриддинова онаси ва бувиси билан

    — Менга болаликдан модел бўлишинг керак, дейишарди. Бунга бўйимнинг баландлиги сабаб бўлгандир. Тошкентда яшайдиган ҳолам ҳам моделлик курсларида ўқишни тавсия қилди. Кастинг топшираман деганимда, онамга кимдир вазним катта эканлигини айтибди. Ўша пайтда бўйим 172 см, вазним эса 74 кг эди. Уч ҳафталик қатъий диетадан сўнг 62 кг вазнга эришдим. Аввалига подюмларда бор-йўғи 350 минг сўм эвазига чиқардим. Ҳозир эса вазият анча ўзгарган, — дейди Нигина Фахриддинова.

    Фото: Instagram / @niginafaxriddinova

    Эслатиб ўтамиз, Нигина Фахриддинова ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг “Топ-8” моделлари қаторига киради. Бундан ташқари, Марказий Осиёнинг энг чиройли “Топ-8” рейтингидан ҳам ўрин эгаллаган.

    17.05.2023, 16:30   Изоҳ (0)   25259
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Муҳташам юз йил” сериалида Мерем Узерлидан кейин Хуррам Султон ролини ижро этган актриса ҳаётда қандай кўринишга эга? (фото)

    17.05.2023, 14:26

    Instagram: Муниса Ризаева турмушга чиқмоқда, Лолага миллионта атиргул совға қилишди, “Уммон” гуруҳи тикланмоқда

    16.05.2023, 22:22

    Икки қадам узоқликдаги океан ва машҳур қўшнилар: Гарри ва Меган қироллик саройидан кетгач, қандай уйга кўчиб ўтган?

    16.05.2023, 19:02

    Ортиқча вазндан қутулиб, бошқа инсонга айланган ўзбек санъати вакиллари (фото)

    16.05.2023, 17:30

    Битта фильмда бир нечта образни гавдалантирган машҳур актёрлар (фото)

    16.05.2023, 16:30

    The Weeknd тахаллусидан воз кечиб, ижтимоий тармоқларга ҳақиқий исмини қайтарди

    16.05.2023, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эндиликда давлат хизматчиларига ойлик маошининг 30 фоизгача интизомий жазо қўлланилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 21:30

    Ўзбекистонлик вояга етмаган ака-ука хорижда қаровсиз қолдирилгани аниқланди 

    Ўзбекистон | 20 июн, 21:15

    Исроил Фаластин уйларини ҳарбий базаларга айлантирмоқда

    Дунё | 20 июн, 21:05

    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

    Реклама | 20 июн, 21:00

    Биз ҳар доим нотўғри сақлаб келган 12 маҳсулот 

    Маслаҳатлар | 20 июн, 20:50

    Энди давлат ташкилотлари ходимларининг тана вазни индекси ўлчаб борилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 20:40

    Трамп Эроннинг ядро дастурини ривожлантиришда Обамани айбдор деб атади

    Дунё | 20 июн, 20:30

    Ўзбекистон Хитойдан 200 та электробус сотиб олиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 20 июн, 20:20

    Афсонавий инсон: Майкл Жексон ҳақида кутилмаган ҳақиқатлар

    Мусиқа | 20 июн, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.