• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ички туризм ва миграция”. Тошкент вилояти ИИББ нега ҳудудда жиноятчилик даражаси юқори эканини тушунтирди

    Олий суд 2019—2023 йилларда судланган шахслар томонидан содир этилган айрим турдаги жиноятларнинг ҳудудлар кесими бўйича динамикасини эълон қилган ҳамда унда қасддан одам ўлдириш ва номусга тегиш ҳолатларининг энг кўп қисми Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келиши аниқланганди. Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Бобур Туляганов “Дарё”га нега ҳудудда жиноятчилик даражаси бошқаларга нисбатан юқори эканини изоҳлади.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Бобур Тулягановнинг айтишича, Тошкент вилояти аҳоли сони бўйича биринчи ўринда турмаса ҳам, ҳудудда миллиондан ортиқ ички миграция (пойтахтга яқин ҳудудларда вақтинча яшовчилар) ва катта ички туризм (тоғли ҳудудлар, дам олиш масканлари) мавжуд.

    Ички туризм

    Биргина Бўстонлиқ тумани ҳудудига 1 сутка давомида ўртача 10, 12 минг атрофида автомашина, уларда 35—36 минг нафар дам олувчи ташриф буюради. Мавсум ва номавсумий вақтлар ҳисоби билан 2022 йилнинг ўзида тумандаги дам олиш масканлари (меҳмонхона, ҳостел, пансионат, лагер, санаторий ва дачалар)га 10 миллионга яқин меҳмонлар ташриф буюрган.

    Ички миграция

    Пойтахтда ишлайдиган бошқа вилоят фуқаролари жуда кўп. Уларнинг аксари ижара уй-жой нисбатан арзон бўлгани сабабли Тошкент вилоятида вақтинча яшайди. Буни кечга томон Зангиота ва Тошкент туманларига элтувчи асосий йўллардаги катта тирбандликлардан ҳам кўриш мумкин.

    Шу каби ички мигрантлар сони миллиондан ортиқ. Улар томонидан ҳам вилоят ҳисобига оила турмуш доирасидаги жиноятлар рўйхатга олинади. Масалан, уйда эр-хотин, ака-ука ёки бошқа бирга яшовчилар уришиб қолиб, бирдан пичоқ уриши, бир бирига оғир тан жароҳати етказиши ҳолатлари кўп қайд қилинади. Ҳар бир хонадонга биттадан ИИБ ходимини ҳам жойлаб бўлмайди.

    “Кейин рўйхатда 97-модда билан кўрсатилган рақамлар бу шунча одам ўлдирилганини англатмайди. Бунда одам ўлдиришга уриниш ҳолатларида ҳам экспертиза хулосасига асосан дастлаб 97-модда қўйилади. Агар жамоат жойларида содир этиладиган жиноятлар бўлса бу бошқа мавзу бўларди, буни тўғридан тўғри Ички ишлар ходимларининг эътиборсизлиги дейиш мумкин бўлади.

    Юқоридагилар билан бирор объект ёки субъектни оқламоқчи ёки айбдор қилмоқчи эмасман. Ҳар қандай жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш — бу ички ишлар органлари ходимларининг функсионал вазифаси. Ортиб бораётган ҳар бир жиноят турлари юзасидан кенг масштабда тушунтириш, тарғибот ва назорат тадбирлари ўтказиляпти. Маҳаллалар кесимида жамоатчилик билан муҳокамага қўйиляпти.

    Бугунгача ҳам, бундан кейин ҳам бор куч ва имкониятларимиздан келиб чиқиб, Тошкент вилоятида фуқаролар хавфсизлиги, жамоат тартибини сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши туришга, тинчлик учун хизмат қилишга тайёрмиз”, — дейди Бобур Туляганов.

    27.07.2023, 08:05   Изоҳ (0)   4969
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нукус шаҳрига янги ҳоким тайинланди 

    27.07.2023, 08:00

    Ашхободда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари саммити ўтказилади

    27.07.2023, 07:04

    Қозоғистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида сезилди 

    27.07.2023, 06:00

    Тошкентдаги маҳаллаларнинг бирида уй ёниб кетди (видео)

    26.07.2023, 22:19

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида камбағаллик даражаси юқорилиги маълум бўлди

    26.07.2023, 21:04

    Тиктокер йигит ФВВ ходимига пранк уюштирди (видео)

    26.07.2023, 20:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.