• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Запрет”лар муҳожирга айлантирган, туғилган кунини нишонламайдиган, собиқ сиёсатчи, муваффақиятли тадбиркор — Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 61 ёшда (фото, видео) 

    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова бу йил 61 ёшни қаршилади. Аммо унинг ғайратини кўриб ёши ҳақидаги маълумот ёлғонмикан, деб ўйлаб қоласиз. У тинимсиз ижод қилиш ва янгиликларга ташналик борасида ҳам унча-мунча ёш хонандаларни чангида қолдиради. Хўш, хонандадаги жўшқинлик сири нимада? У муваффақиятларини нималар билан боғлайди?  

    “Феълим онамга тортган”

    Юлдуз Усмонова 1963 йил 12 декабрда Марғилон шаҳрида ишчилар Ўрайимохун Усмонов ва Раҳима Акбаровалар оиласида олтинчи фарзанд бўлиб дунёга келган. Хонанда ота-онаси билан боғлиқ қуйидаги маълумотларни сўзлаб берган.

    Фото: Скрин

    — Отам Ўрайимохун Усмонов 1926 йилда Марғилонда туғилган. У бутун умр Марғилон ипак комбинатида ишлаган, иш стажи 52 йил эди. У ниҳоятда меҳнаткаш инсон эди, оддий ишчи бўлишига қарамай, қўни-қўшниларимиз, қариндош-уруғларимиз, танишларимиз бизни “бойлар” деб аташарди. Шунга яраша болалигимда мени “бойнинг қизи”, “бола” дейишарди. Дадам заводда ишлашидан ташқари, у моҳир ёғоч уста бўлган.

    Онам Раҳимахон Акбарова ҳам 1932 йилда Марғилонда туғилган. Марғилон ипак комбинатида 41 йил ишлади. Айтишим керакки, менинг феълим онамга ўхшайди. У ҳам ҳеч қачон ўзини хафа қилишларига йўл қўймас, курашувчан аёл эди.

    “Ишни фабрикадан бошлаган”

    Хонанданинг опаси Дилором Усмонова синглисининг ёшлик пайти ҳақида гапираркан, Юлдуз Усмонова кичкиналигидан интилувчан бўлганини таъкидлади.

    Фото: Скрин

    — Оилада тўрт ўғил ва тўрт қизмиз, Юлдуз олтинчи фарзанд. Синглим ёшлигида тартибли, узоқни кўра биладиган, интилувчан қиз бўлган. Бир ишнинг бошини туца, уни охиригача гўзал якунлашга ҳаракат қиларди ва буни уддаларди. Бу унинг характерида бор эди.

    17-18 ёш пайтида фабрикада ишлаган. Ўша пайтларда ҳам саҳарлаб фабрикага ҳаммадан биринчи борарди. “Мен яхши ишлашим, биринчи бўлишим керак”, дерди. Ўшанда унинг номзоди депутатликка қўйиладиган бўлган. Аммо Юлдузнинг ёши етмаган. Ёши каттароқ бўлганида, депутатлик мақомига эришарди.

    Фото: Скрин

    Фабрикада ишлаган вақтларида ҳам санъат шайдоси эди, қўшиқлар айтиб турарди. Аввалига дадам санъаткор бўлиши ва Тошкентда ўқишига қарши бўлган. Охири дадам раҳматли рози бўлиб, Тошкентга жўнатган ва шундан кейин кўкариб, эл меҳнатини қилиб келмоқда. 12-14 ёшида “Ҳаммаларингиз ҳали кўрасизлар, мен шундай Юлдуз бўламан”, дерди ва мақсадига эришди.

    Гавҳар Раҳимова сабаб Тошкентга келганми?

    Фото: Instagram

    Усмонованинг санъатга кириб келиши жуда қизиқ кечган. У рақс билан шуғулланишни, шу билан бирга, қўшиқ куйлашни яхши кўради. Буни сезган Гавҳар Раҳимова уни Тошкентга олиб келади.

    “Тўппонча тираб, улуш сўрашарди”

    Фото: Instagram

    — Тўйларда пичоқ тираган, тўппонча ўқталган пайтлар жуда кўп. Ҳатто “Халқлар дўстлиги” санъат саройида концерт берадиган куним келиб, “Улуш берасан, бўлмаса отаман”, деб ҳам қўрқитишган. Уларга “Йўқ, бермайман”, деб бўлмасди. “Хўп, бошлиғинг ким, учраштир”, дердим. Осонликча таслим бўлмасдим. У пайтда муштумзўрлар жуда кўп эди. Сени кислотага ташлаймиз, деб қўрқитишлар ҳам бўлган. Жуда қоидасиз, қийин вақтлар эди.

     

    Нечта қўшиғингиз бор?

    Бу саволга хонанда қуйидагича жавоб берган.

    Фото: “Дарё”

    — Қўшиқларимнинг сонини аниқ билмайман. Умримда ҳеч нарсани санамабман. Мен билан ижод бошлаганларнинг кўплари ўлиб кетди. Динозавр бўлиб кетдик, шекилли. Одам олға юравериши керак. Концертларимиз, қўшиқларимиз сонини биздан кейингилар санайверсин. Биз тинмай олға юраверайлик. Санасам, жойимда қолиб кетаман. Мен ишимни қилаверай. Умримда бировга бош кўтариб қарашга вақтим бўлмади. Ёшлигимдан изланиш, олдинга юриш, ўрганиш билан бандман. Лекин кам бўлмадим”.

     

     
    “Йиртиқ майкадаги бой…”

    Фото: Instagram

    — Ҳозир ҳам уйда йиртиқ майкаларимни роҳатланиб кияман. Кўпчилик Юлдуз Усмонова уйида пахмоқ шиппакда, пўрим бўлиб юради, деб ўйлайди. Ундай эмас. Ундай юришни ўзига хиёнат қилганлар қилса керак. Чунки мен вилоятнинг, қишлоқнинг ва намоз ўқиганларнинг боласиман, меҳнаткашларнинг боласиман, мен ҳам улардек яшайман.



    Кўнглинг, ниятинг тўғри бўлса, Аллоҳ хоҳлаган жойига, хоҳлаган дарожотига олиб чиқиб қўяр экан. Бундан уялмаслик керак. Мен шу гапларни гапирганим билан нима Юлдуз Усмонова бўлмай қолдимми, худога шукр, қанчалик бўйнимга олаётган бўлсам, шунча Аллоҳ юксакка олиб чиқмоқда. Тамом, гап шу, ўзлигингиздан уялманг.

    Фото: Instagram

    Кеккайиб, бугун зар чопон кийганингда, кеча йиртиқ чопон кийганингни унутма. Ўша ҳам меники эди, бу ҳам меники, кеча у ерда эдим, бугун бу жойдаман. Лекин яна тушиб қолишим мумкин, Аллоҳ ўзи билгувчи, олиб бораверади. Шунда йиқилсанг ҳам, уялмайсан, “ҳа, нима кутгандинглар, юряпман, йиқиляпман, ишлаяпман, хато қиляпман”. Инсон шунақа бўлиши керак.

    Олий Мажлисдаги енгсиз кўйлак можороси

    Юлдуз Усмонова ўзини сиёсат оламида синаб кўрган кам сонли ўзбек шоу-бизнеси вакилларидан бири ҳисобланади. У 1995—2000 йилларда Олий Мажлис депутати бўлган. 

    Фото: Instagram

    — Мен депутатлигимда Олий Мажлисга енги йўқ кўйлак кийиб борганман. Боринг, енгли кийим кийиб келинг, деб зўрға чиқаришган. Мен енгли кийим киймайман, деганман. Тез енгли кийим кийиб кел, дейишган. Мен санъаткорман. Депутат қилиб қўйсангиз ҳам, санъаткорман, менинг ўз қарашларим бор. Сиз оқ ва қора деб турган жойингизда, мен сариқни кўриб қолишим мумкин. Бизга эркинлик керак. Шундагина гўзал ижод қила оламиз, — дейди Юлдуз Усмонова.



    “Тўкис оилага муҳтожлик сезганман”

    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова созанда Иброҳим Ҳакимов билан 1996 йил расман ажрашган. Уларнинг фарзанди Нилуфар Усмонова у пайтда анча улғайиб қолганди.

    Фото: Instagram

    — Болаликдан тўкис оилага муҳтожлик сезиб яшаганман. Раъно холам ва бувим раҳматли меҳрибон бўлишса-да, барибир фарзанд учун ота-онанинг ўрни бўлакча бўлади. Шу боисдан балки оилапарвар ижодкор бўлишга, қомат ёки карьерани баҳона қилмай фарзандлар сонини орттиришга ҳаракат қилгандирман. Отамнинг ўз оиласи, онамнинг севимли турмуш ўртоғи бор. Иккисининг ҳам қарорини ҳурмат қиламан. Нима бўлган тақдирда ҳам, улар ота-онам бўлиб қолаверади. Мен ҳам турмушдан ажрашганман, бунинг қанчалар қийин эканини биламан, — деган эди Нилуфар Усмонова интервьюларидан бирида. 

    Фото: Instagram

    Бундан бир неча йил аввал ОАВда Нилуфар Усмонованинг отаси Иброҳим Ҳакимов билан интервью чоп этилган эди. Ўшанда Ҳакимов қизи Нилуфар билан муносабатлари яхши экани, доим ука-сингилларидан хабар олиб туриши, ҳатто автомобиль совға қилганини айтган эди. Маълумот учун, Нилуфар Усмонова онаси Юлдуз Усмонованинг фамилияси билан ижод қилса-да, аслида унинг фуқаролик паспортида фамилияси Ҳакимова деб қайд этилган.

    Туркияга кўчиш ва иқтисодий қийинчиликлар

    Ўзбекистондаги норасмий “запрет”дан сўнг Юлдуз Усмонова оиласи билан Туркияга кетади. Юлдуз Усмонованинг эри Мансур Агалиев Туркиядаги қийинчиликлар ҳақида шундай хотирлайди.

    Фото Instagram

    — Иқтисодий муаммолар бўлган, ҳеч баломиз қолмаган. Жуда қийин пайтлар бўлган. Туркияга борганимизда 20 кунча меҳмонхонада яшаганмиз. Кейин менежерга пул бериш керак, унга пул бериш керак, бунга пул бериш керак, хуллас, пул тугади.

    Дўконларимдан у ерга ҳар куни пул борарди. Бир муаммо сабаб Тошкентдаги 12 та дўконимни босишган. Кейин Туркия бозоридан Россияга яна бошқа жойларга мол жўнатиб, тирикчилик қилганман. Катта қийинчиликлардан чиққанмиз. Жуда катта сумма кетган.

    Фото: Instagram

    Туркияни санъат билан олиш жуда катта масала. Юлдуз Усмонованинг Туркияда қўшиқларини жуда кўп одам биларди. Мисол учун, “Дунёда ўлимдан бошқаси ёлғон” деган қўшиқни айтган десак, бўлди, кўпчилик танирди, лекин ўзини кўришмаган.

    Аввало, ўзи айтган қўшиқларини туркчага ўзгартириб, шу билан танитиб олдик. Туркияда катта-катта телеканалларнинг ҳит-парадида уч ойлаб биринчи ўринда турди. Катта-катта санъаткорлар Юлдуз Усмоновани кўриб, қўшиқлар беришини илтимос қилишарди.

    Юлдуз Усмонова Туркияда жуда катта, яхши натижаларга чиқиб, у ерда шу даражамизни сақлаб, кейин чекинганмиз. Сабаби у ерда шу даражасини сақлаб қолиши керак эди. Бир пайтлар Юлдуз Туркия шоу-бизнесида бор эди эмас, у бор, деган фикр билан қайтганмиз, — дейди хонанданинг турмуш ўртоғи Мансур Агалиев.

    “100 минг евро жарима тўлаганман”

    Юлдуз Усмонова бир неча тилларни билиши ва хорижда ўз ҳуқуқини талаб қилолмагани учун хориж тилларини ўргангани ҳақида гапирди. 

    Фото: Instagram


    — Тилни яхши билмаганим учун ўзимнинг зараримга ишлайдиган ҳужжат имзолаб қўйганман. Ўзбекистонда ўзбек тилида гаплашишимиз керак, лекин бу биз бошқа тилларни ўрганмаслигимиз керак, дегани эмас. Мен ўшанда Голландияда озгина яшаб, Ўзбекистонга келганимдан кейин менга давлат томонидан яшашга рухсатнома беришган. Менежерим у ҳужжатни менга кейин кўрсатган. Кейин мен шунча концертларни ташлаб келганим учун 100 минг евродан кўпроқ жарима тўлаганман. Нима демоқчиман, тил билиш шарт. Рус тили, инглиз тили, турк тилини билиш шарт. Ўзбек тили она тилимиз. Ҳозир ҳамма ёшлар шу тўртта тилни билишлари шарт. Невараларим билан ҳар замонда инглизча гаплашиб қоламан. Улар бир нечта тилни яхши билишади, — дейди санъаткор. 

    “Продюсернинг қўғирчоғи бўлишни истамадим”

    Юлдуз Усмонова мусофирлик дамлари ҳақида гапириб, Туркияда қийин кунларни бошдан кечирганини айтиб ўтди.  

    Фото: “Дарё”


    — Турк миллатини яхши тушуниш учун тилини ўргандим. Уларнинг фикрлашини, мантиғини ўрганганман. Эр-хотин ўша ерда мусофирчиликни кўрдик, қийинчилик кўрдик. Ўзимни тўйга уриб юбормадим. Ишладим, бир-икки сўм топсак, альбомга, ижодимга тикдим. Ўшанда Ўзбекистонга тўйларга келишимни 15 минг евро қилиб қўйганман. Ризқимни Аллоҳ етказди. Ўзимизнинг тўйларга чет эллик хонандалардек келиб-кетардим. Туркияда секин-аста ижод қилиб, концерт қилиш пайида юрдим. Турклар чипта сотиб олиб, хонанданинг концертига кирмайди. Бунақа маданият ўлиб кетган уларда. Туркияда концертларни ҳокимият уюштириб, хонанданинг гонорарини продюсерга беришади. Мен продюсернинг қўғирчоғи бўлиб қолишни истамадим, бу нарса менга ёқмади.

     “Акамнинг ўлими ҳақида эшитганман”

    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова касб масъулияти сабаб катта акаси вафот этганда, тўйлар сабаб жанозага кечикиб боргани ҳақида сўзлаб берганди.

    Фото: Скрин

    — Кийиниб, тўйга чиқиб кетяпман, “Акангиз вафот этди”, деган хабар келди. Қотиб қолдим. Нима бўлган тақдирда ҳам, ишимни тугатишим кераклигини ҳис қилиб, хизматимни кўнгилдагидек адо қилганман. Фақат охирги тўйдаги сўнгги қўшиқни айтаётганимда йиғлаб юборганман. Унгача мухлисларни дардимга шерик қилишни истамаганман. Жанозага бир оз кечикиб бўлса-да, етиб борганман. Чунки бизда ҳозирги баъзи хонандаларда йўқ касб масъулияти бор. Санъаткор бундай вазиятларга ҳамиша тайёр бўлиши керак, — дейди Юлдуз Усмонова.

     Парда можароси аслида қандай бўлганди?

    Юлдуз Усмонова 2022 йилнинг 12 март куни ўтказилган яккахон концертида техник носозлик сабаб парданинг кўтарилмай қолгани ва айрим мухлислар бунга эътироз билдиргач, хонанда уларга қўпол гапириб юборгани ҳақидаги видео кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Фото: “Дарё”

    — Воқеани билмай туриб, баҳо бериш осон. Санъаткорни маданиятсизликда айблашдан аввал “Воқеа нега бундай тус олганди, нега хонанда қаттиқ асабийлашди?” деб ўйлаб кўриш керак. Жонли ижрода куйлаётган хонандага залдаги нотинчлик халал беради. Чунки бутун концерт рэпертуарини эслаб қолиш осонмас. Парда кўтарилаётганида унга кафтдек тахта тиқилиб қолган. Саҳна ишчиларидан бири югуриб саройнинг энг юқори қаватига чиққан. Ҳатто шошилиб пардани кўтараман деб оёғини тутгич кесиб юборган. Аммо бу ҳолатни томошабинлар билмай, биздан ранжишди. Юлдуз опангиз ҳам қаттиқ асабийлашди, — дейди хонанданинг турмуш ўртоғи ва концерт продюсери Мансур Агалиев.

    Юлдуз Усмонова журналистнинг “Ҳамма нарсаси бор Юлдуз бугун нимага муҳтож?” деган саволига қуйидагича жавоб берган.

    Фото: Instagram



    — Юлдуз меҳрга муҳтож. Эр-хотин битта ишни қиламиз. Биргадек кўринамиз, лекин бирга эмасмиз. Баъзан кечки пайт, “Киринг, кўришайлик”, деб қоламиз бир-биримизга. Иккаламиз икки хил вақтда уйга келганимиз учун ётоқхоналаримиз ҳам бошқа-бошқа. Кўришмаган пайтларимиз ҳам бўлади.
    Ҳамма мени бой деб ўйлайди, лекин мен уйимга келган нарсани тарқатмай қўймайман. Ҳамма нарсани жой-жойига қўйиб, бўлиб ташлаганман. Мендан кейин бўлишадиган нарса йўқ уйимда. Таққан соатларимгача бўлиб қўйганман. Усти-бошларимгача тарқатаман. Уйимда ҳеч қанақа ортиқча нарса йўқ. Чунки мен биламан, у дунёга борганимда ўша нарсалар менинг бўйнимдан бўғади, дейди Юлдуз Усмонова.

    Фото: Instagram

    Юлдуз Усмонова беш набиранинг севимли бувиси ва устамон тадбиркор ҳисобланади. Унинг кийим ишлаб чиқариш цехи ва тиббий клиникаси бор. Ўзбекистон халқ артисти бир неча йилдан бери туғилган кунини нишонламайди. У ушбу санада умра амалларини адо этиш учун Маккаю Мадинага йўл олади. 

    18.12.2024, 17:56   Изоҳ (0)   162898
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Юлдуз Усмонова#хонанда

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гиёҳванд модда сабаб қамалган ва бир неча марта ўлимдан қолган хонанда Абдулла Қурбонов 48 ёшда (фото, видео)

    04.09.2024, 16:43

    Instagram: Маълум муддат Дубайда яшайдиган Шаҳзода Муҳаммедова, Америкада концерт берадиган Юлдуз Усмонова, отасини кутаётган Рухшона 

    06.09.2024, 11:45

    Instagram: Тўйда юзига пул отилган Севинч Мўминова, косметологик муолажа оқибатида операция қилинган Феруза Норматова, фарзандига сура ўқиб берадиган Муниса Ризаев...

    10.09.2024, 10:45

    Instagram: Жаҳонгир Позилжонов хонадонида тўй, Юлдуз Усмонова ҳарбий форма кийди, Ойдин Юсупованинг орзуси ушалди

    25.09.2024, 09:45

    “Дадам мени танимайди”. Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг отаси билан боғлиқ армонлари (видео)

    08.11.2024, 12:51

    Instagram: Янги автомобиль харид қилган Жаҳонгир Отажонов, Ирода Искандарова умра сафарида, Шабнам Сурайё қизини узатмоқда

    30.09.2024, 09:45

    Instagram: Янги машинали бўлган блогер, Лоланинг синглиси санъатга қадам қўйди, Юлдуз Усмонова Хитойда концерт берди

    07.10.2024, 10:45

    Instagram: Улуғбек Отажонов неварали бўлди, Барчин Ғофурова ошқозонини кестирмоқда, Жалолиддин Аҳмадалиевни тўйга чақириш қанчага тушади?

    11.10.2024, 21:27

    “Миллион” кулги жамоасининг янги концертидан репортаж (видео)

    23.10.2024, 23:08

    “Уйимга пичоқ кўтариб келишган” — дуэтдошлари сабаб тинчи бузилган, “Х-Фактор” гастролларидан воз кечган ва Аҳмадбойга шерик бўлишни истамаган Равшан Комилов 60 ёш...

    30.10.2024, 11:59

    Instagram: Муниса Ризаева Ўзбекистонга қачон қайтади? Ситора Фармонованинг тўйи яқин, Ҳалима Ибрагимованинг туғилган куни қандай ўтди?  

    31.10.2024, 21:12

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаган актрисалар, Самарқанддаги тўйда долларга “бурканган” Юлдуз Усмонова, имижини ўзгартирган Асал Шодиева

    20.11.2024, 10:45

    “Сетора” дан “Саҳар”гача: Тошкентда кутилаётган концертларга кириш қанчага тушади? 

    21.11.2024, 17:49

    Instagram: Ҳалима Ибрагимова бетоб, Cosmos жамоаси актёри уйланмоқда, Каниза хонадонида байрам

    25.11.2024, 21:31

    Instagram: Ботир Қодировга шогирд тушган ДЖ Пилигрим, онасига автомобиль совға қилган бошловчи, Шаҳзода Муҳаммедова хонадонида байрам

    06.12.2024, 11:37

    “Биринчи операциядан кейин комага тушиб, қайтиб чиққанди”. Юлдуз Усмонова Ҳалима Ибрагимова нима сабабдан вафот этганини айтди (видео)

    07.12.2024, 23:18

    “Сўзида туриш борасида унча-мунча эркакка ўрнак бўларди” — Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани хотирламоқда (фото, видео)

    09.12.2024, 13:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.