Фарғона шаҳридаги автошоҳбекатда жанжал бўлгани ҳақидаги хабар вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, 30 апрель куни шаҳарнинг Тадбиркорлар кўчасида жойлашган автошоҳбекатда фуқаро А.Р. ва М.У. ўзаро келишмовчилик сабабли гап талашган. Воқеа жойида бўлган фуқаро Ш.Ш. уларни тинчлантирмоқчи бўлган вақтида А.Р. билан ўзаро жанжаллашиб кетган.
Жанжал давомида Ш.Ш.нинг таниши фуқаро А.Р.нинг юз қисмига уриб, тан жароҳати етказган. Натижада А.Р. ҳушини йўқотган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “и” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳолатга алоқадор барча шахслар процессуал тартибда ушланган.
Тошкентда бир гуруҳ шахслар фуқарога ўйинчоқ тўппонча билан таҳдид қилгани тўғрисида хабар берилганди.
Шунингдек, Тошкентда гул дўконидаги сотувчи қизни бўғиб, яна икки фуқаро билан жанжаллашган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.
Тошкентда аёлни ҳимоя қилишга уринган эркак калтакдан сўнг комага тушди.
Изоҳ (0)