Ижтимоий тармоқларда Асака тумани 34-ИДУМда ўқувчи мактабдошини калтаклаётгани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдириб, ҳолат ўрганилаётганини маълум қилганди.
Болалар омбудсманининг хабар беришича, мактабнинг 9-синф ўқувчилари А.Х. ва М.Р. (2009 йилда туғилган ўғил болалар) ўртасида ўзаро жанжал келиб чиқиб, А.Х. М.Р. ни уриб, тан жароҳати етказган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
“Вазият юзасидан Болалар омбудсмани ўз кузатувини давом эттиради. Бу борада қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)