Жиззах вилоятининг Зомин туманида пробация назоратида турган шахс ва унинг укаси автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи икки ходимни калтаклади. Бу ҳақда “Дарё”га жабрланувчилар маълум қилди.
Жабрланувчининг айтилишича, у Зомин тумани Даштобод шаҳарчасида автомобилларга техник хизмат кўрсатиб келган.
“Т.Х. Labo’сини таъмирлатиш учун дўконимга олиб келди. Биз уни таъмирлаб бердик. Хизмат ҳақимиз эҳтиёт қисмлари билан жами 1 миллион 700 минг сўм бўлди.
Ишни битирганимиздан кейин Т.Х. пулни беравермагач ундан хизмат ҳақимизни беришини сўрадим. У эса укаси билан келиб мени ва эҳтиёт қисмлари солувчи ходимни ҳақорат қилиб, калтаклаб кетди”, деди жабрланувчи.
Воқеадан кейин ички ишларга мурожаат қилинган. Инспектор ишни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан малакалаб судга олиб чиққан. Суд эса Т.Х. ва унинг укасининг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари бор, деб ҳужжатларни прокуратурага қайтарган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг “Дарё”га маълум қилишича, ҳақиқатан ҳам Т.Х. туман пробация хизмати назоратида турган. У Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан айбдор деб топилган ва 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланган.
Изоҳ (0)