«Толибон» Афғонистоннинг Логар вилоятида оғзаки тортишувдан сўнг аёл ҳамширалардан бирининг қўлини синдириб, бир қанча эркак шифокорларни калтаклади. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.
Ҳодиса 11 январь куни вилоят касалхоналаридан бирида содир бўлган. Касалхонанинг болалар бўлимига хотини ва боласи билан борган Дабиҳуллоҳ исмли «Толибон» аъзоси шу бўлим ҳамшираси билан оғзаки жанжаллашиб қолган. Жанжал ҳамшира болалар бўлимида каравот йўқлиги сабабли «Толибон» аъзосининг боласини бошқа хонага ётқизмоқчи бўлганидан кейин бошланган.
Дабиҳуллоҳ шундан сўнг ҳамшира хонасининг эшигини урган, натижада ҳамшира қўли синган. Воқеадан кейин «Толибон» аъзоси касалхонанинг эркак шифокорларини калтаклаган ва ҳақорат қилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)