• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    ХХ асрда Голливуд актёрлари амал қилиши мажбурий бўлган қатъий қоидалар

    ХХ асрда Голливуд актёрларига қўйилган мазкур талаблар, аниқроғи, мажбуриятларни ўқиб ҳайрон қолишингиз аниқ.

    Улар кўп йилларга шартнома имзолашарди

    Аввалги Голливуд актёрлари бир неча йил давомида битта студияда ишлашга мажбур қиладиган шартномалар имзоларди. Одатда студиялар шартномаларга кейинги 5-10 йил мобайнида фақат ўз фильмларида суратга тушишлари мумкинлигини киритиб қўярди. Шу тариқа актёрлар студияга ипсиз боғланарди. Бунинг устига, улар фильм танлаш ҳуқуқига эга эмасди — уларга қайси фильмда суратга тушишлари айтиларди ва улар эътироз билдиришолмасди.

    Улар исмларини ўзгартиришга мажбурланарди

    Замонавий Голливудда актёрлар исмларини тез-тез ўзгартиради. Баъзан шунга мажбур бўлишади: актёр Киноактёрлар гилдиясига аъзо бўлгач, худди шу ном остида бошқа актёр фаолият юритаётганини билиб қолади. Масалан, аслида Майкл Дуглас бўлиб туғилган Майкл Китон билан шундай бўлган. У бу ном остида ўйнай олмаган, чунки Гилдияда аллақачон Кирк Дугласнинг ўғли Майкл Дуглас бор эди. Баъзида эса актёрлар ўз хоҳишлари билан исмларини ўзгартирган: Вайнона Райдер аслида Вайнона Лора Ҳоровиц, Жейми Фокс — Эрик Мелон Бишоп, Мартин Шин эса Рамон Ҳерардо Антонио Эстевес бўлган.

    Бироқ эски Голливудда исмларни ўзгартириш масаласи анча жиддий эди. Актёрлар карьераларининг бошиданоқ шартномалар имзолашар ва кўпинча исмни ўзгартириш мажбурий бандлардан бири бўларди. Голливудда мексикалик, европалик, австралиялик ва бошқа келиб чиқишга эга актёрлар кўп бўлиб, уларнинг исмлари ҳам шунга мос эди. Бироқ студиялар Бернард Шварц ёки Лева Розентал исмли актёрлар билан ишлашини истамасди. Шу сабабли уларга бошқа исмлар бериларди: Бернард Шварц Тони Кертисга, Лева Розентал эса Ли Грантга айланди. Ҳатто Мерилин Монро ҳам аслида Норма Жин Мортенсон эди.

    Кетрин Ҳепбернгача шим кийиш мумкин бўлмаган

    Йигирманчи аср Голливудида маълум бир кийиниш қоидаси мавжуд эди: кўйлак, юбка ва аёлликни таъкидлайдиган бошқа кийимлар. Актрисалар ўзларига ёқмаган ва бошқа одамлар танлаган кийимларни кийишга мажбур бўлишарди. Аммо Кетрин Ҳепберн туфайли ҳаммаси ўзгарди. У интервьюларида болалигида ўғил болаларга ҳавас қилганини, чунки уларнинг давраси доим қизиқ бўлганини, шу сабабли акасининг кийимларини кийганини айтарди. Кетриннинг эркаклар кийимига бўлган муҳаббати йиллар ўтиб ҳам сўнмади. Кўплаб студиялар эътиборини тортган машҳур ва талабгир актрисага айланганидан сўнг, Кетрин Голливуд актрисаси учун мумкин бўлмаган шимда юра бошлади. Уни кўйлак кийишга ундашса-да, у бунга кўнмади. Бир сафар эса Ҳепберн ҳаммага ўхшаб кийиниши учун унинг шимини студияда ўғирлаб кетишади. Бироқ Кетрин гримхонадан шимсиз чиқиб, шимини қайтариб беришгунча шундай юради. Кейинчалик актрисадан Марлен Дитрих, Бетт Дэвис, Грета Гарбо, Жин Ҳарлоу, Мирна Лой, Люсил Болл, Жуди Гарленд, Ҳеди Ламарр ва бошқалар ўрнак олишади. 

    Актрисалар учун ҳомиладорлик жуда катта муаммо ҳисобланган

    Ўша пайтларда актриса туғса, туғуруқ таътили ўрнига шартномада кўрсатилган катта миқдордаги жарималарни тўлашга мажбур бўларди. Шу боис актрисалар кинодан кетиш, фарзанд кўриш ва унга муносиб келажакни таъминлаш учун етарли пул топмагунча бундай қилишдан ўзларини тийишган. Айнан шу сабабли актрисалар фарзандлари билан камдан кам ҳолларда камералар олдида кўринишарди, чунки уларнинг фарзандлари бўлмасди. Ана шу вазият туфайли Жуди Льюис қизи Лоретта Янгни жамоатчиликдан яширишга мажбур бўлган. Аввалига у ҳомиладорлигини ҳаммадан яширган, Лоретта туғилгандан сўнг эса оналигини сир тутган. Натижада Янгнинг болалиги онасидан узоқда ўтган. 

    Вазнни белгиланган доирада ушлаб туриш зарурати

    Кўпчилик актрисалар доимо вазнини назорат қилишга интилади, чунки озғинларга фильм ёки сериалда ўйнаш имконияти кўпроқ бўлади. Бугунги кунда бу шунчаки расмият бўлса-да, илгари озғинлик энг муҳим талаб ҳисобланган. Агар актриса ортиқча вазнга эга бўлса, бир неча ҳафта ичида аввалги ҳолатига қайтиш учун қатъий парҳезга амал қилиши шарт эди. 14 ёшли Жуди Гарланд узоқ вақт давомида фақат товуқ шўрва ва бир кунда бир неча чашка қора қаҳва ичган. Грета Гарбо эса Лос Анжелесга келгач, ўзининг стандартларга мос келмаслигини билиб, шу заҳоти фақат исмалоқдан иборат парҳезга ўтади.

    Актёрлар учун жуфт танлаб беришарди

    Баъзида актёрнинг севгилиси продюсерларнинг қарашларига зид бўларди, чунки бундай жуфтлик бутун студиянинг обрўсига путур етказиши мумкин деб ҳисобланарди. Бундай ҳолатнинг энг ёрқин мисоли оқ танли актриса Ким Новак ва қора танли қўшиқчи ҳамда актёр кичик Семми Дэвис ўртасидаги муносабатдир. 1948 йилда, яъни Ким Семми билан учрашишидан бир неча йил олдин 23 штатда ирқлараро никоҳлар тақиқланган ва америкаликлар 96 фоизи бу ҳолатни қўллаб-қувватлаганди. Columbia Pictures студияси президенти ўзининг асосий актрисаларидан бири Семми билан учрашаётганини билгач, Кимни ва энг муҳими, Семмини қўрқитиш учун ҳақиқий гангстерлар билан боғланади. Ниятларининг жиддийлигини кўрсатиш учун Семмини бир неча соатга ўғирлаб, шарт қўйишади: ё у икки кун ичида қора танли қизга уйланади, ёк ҳеч қачон ҳеч кимга уйлана олмайдиган қилиб қўйишади. Дэвис шунчалик қўрқиб кетадики, унга турмушга чиқиб, бир йилгача ажрашиб кетмаслик шарти билан раққоса Лорей Уайтга катта пул тўлайди.

    26 май, 10:25   Изоҳ (0)   1330
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#актёрлар#шоу-бизнес#фильмлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Катта аждарҳо”: қандай қилиб Брюс Ли Америка киносаноатини ўзгартириб юборди?

    30.11.2024, 18:30

    Актёрлар режиссёр ва продюсерлар олдига қўйган кутилмаган ноодатий шартлар

    20.12.2024, 09:58

    Голливуднинг афсонавий юлдузлари ўрнини босиши кутилаётган ёш актёрлар (фото) 

    11 январ, 11:25

    Машҳурлик чўққисига етганда кинони тарк этган жаҳон юлдузлари 

    31 январ, 18:51

    Киану Ривз Голливуддаги энг меҳрибон ва камтар актёр эканини исботловчи ҳолатлар

    15 феврал, 10:15

    Атиги биргина роли билан карьерасини сақлаб қолган Голливуд актёрлари

    18 феврал, 12:37

    24 та асосий номинация: “Оскар” кимга берилишини ким ҳал қилади?

    3 март, 15:35

    Голливудда суратга тушган кореялик актёрлар

    4 март, 17:35

    Бетакрор фильмларга беўхшов ижроси билан путур етказган киноюлдузлар

    23 март, 10:25

    Персона нон грата: Голливуднинг қора рўйхатига тушган актёрлар

    27 март, 18:45

    Ёшлигида попкорн сотган, Голливуд таклифини рад этган ва “юлдузлик касаллиги”га чалинган Нургул Ешилчай 49 ёшда

    27 март, 16:55

    Warner Bros. ва Paramount компаниялари YouTube’даги фейк трейлерлардан даромад олмоқда

    1 апрел, 19:45

    Машҳурларнинг гўзал қизлари: Голливуд юлдузларининг фарзандлари қандай кўринишда?

    4 апрел, 07:46

    Ўртоқ Сааховнинг шляпаси, Жек Николсоннинг болтаси: аукционда рекорд нархга сотилган машҳур фильмлар реквизитлари

    7 апрел, 09:47

    Яхши актёр, аммо ёмон эр: Жеки Чан нима сабабдан фарзандларидан юз ўгирган?

    8 апрел, 12:57

    Хитойнинг энг бой актёрлари топ-7 талиги: Брюс Лининг устози Ип Ман эса 4-ўринда

    12 апрел, 11:59

    Суратга олиш майдончасида жанжаллашиб, душманга айланган Голливуд актёрлари

    9 май, 15:55

    Вақт синовидан ўтган: бош ролларни қайта-қайта ишониб топшириладиган 5 та кино жуфтлик

    14 май, 22:30

    Уларнинг мияси бошқача ишлайди: миллионлаб кишиларнинг севимлисига айланган 6 машҳур шахс

    19 май, 08:55

    Ҳазиллардан “Оскар”гача: карьерасини стендап билан бошлаган Голливуд юлдузлари

    17 май, 10:50

    Ҳам санъатда, ҳам бизнесда омади чопган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    21 май, 13:08

    “Фотошоп эмас”: ҳақиқийлигига ишониш қийин бўлган реал суратлар

    19 май, 13:40

    Анжелина Жоли 14 йиллик танаффусдан сўнг илк бор Канн кинофестивалига ташриф буюрди

    19 май, 12:50

    Ҳақиқий қаҳрамонлар: ҳамкасбларининг ҳаётини сақлаб қолган киноюлдузлар

    19 май, 21:35

    Қимматбаҳо узук, яхта ва 50 млн доллар товон пули: машҳурлар собиқ севгилисидан олган энг қимматбаҳо совғалар

    21 май, 08:00

    Туркиялик актёр Керем Бурсин Голливуд киноларида рол ижро этиши мумкин

    22 май, 10:55

    Бетмандан Цукерберггача: энг тежамкор машҳурлар рўйхати тузилди

    21 май, 17:40

    Instagram: Юлдуз Усмонованинг Instagram’даги рекламаси қанча? Жамбул Муҳаммедов қимматбаҳо автомобиль харид қилди, Озода Нурсаидованинг концертдаги образлари қанча...

    21 май, 19:25

    Киану Ривз, Энн Ҳетеуэй ва Флоренс Уэлч: омма эътиборида бўлишни ёқтирмайдиган Голливуд юлдузлари

    23 май, 08:29

    Вьетнамлик блогер Токиодаги ресторанда ёнида ўтирган Голливуд юлдузи Натали Портманни танимади

    22 май, 20:35

    Анжелина Жолининг мухлислари унинг қўриқчиси сабаб актрисадан хавотирда

    25 май, 10:51
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20

    Россия ва Украина аскарларнинг жасади алмашинуви борасида зиддиятга бормоқда

    Дунё | 8 июн, 21:10

    Ўзбекистонда фан учун янги ўсимлик тури кашф этилди

    Ўзбекистон | 8 июн, 20:50

    Британияда 140 йил аввал чўккан кема топилди

    Дунё | 8 июн, 20:20

    Россия Украинанинг марказий ҳудудига бостириб кирганини даъво қилмоқда

    Дунё | 8 июн, 19:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.