• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Евроиттифоқ санкцияларни бекор қилиш учун Дамашқдан Россия ҳарбий базаларидан воз кечишни сўради 

    Европа иттифоқи Дамашқдан Европа санкцияларини олиб ташлаш ва мамлакатдаги можарони ҳал қилиш учун хориж кучлари, шу жумладан Россиянинг ҳарбий базаларидан халос бўлишни сўради.

    Фото: Depositphotos
    Ҳа, албатта, бу биз кузатаётган масала. Биз янги ҳукуматга Суриядаги нормаллаштиришнинг бир қисми ҳар қандай хорижий иштирокдан — ҳарбий иштирок ёки аралашувдан халос бўлишни ўз ичига олиши кераклигини маълум қилдик. У ерда учта давлат бор, улардан бири — Россия, деди Европа иттифоқи вакили журналистларга.

    Дипломатнинг сўзларига кўра, ЕИ ташқи ишлар вазирлари келгуси ҳафта бошида Сурияга қарши қатор санкцияларни олиб ташлаш бўйича сиёсий қарор қабул қилиши мумкин.

    Биз душанба куни бир қатор секторлардаги санкциялар олиб ташланиши керак бўлган сиёсий келишувни кутмоқдамиз, деди у.

    Айнан қандай чекловлар олиб ташланиши ҳақидаги саволга дипломат шундай деди:

    Мамлакатни реконструкция қилиш ва реабилитация қилиш билан боғлиқ секторлардаги санкциялар олиб ташланади. Албатта, қурол-яроғ ёки одамларни репрессия қилиш учун ишлатилиши мумкин бўлган материалларга эмбарго билан боғлиқ санкциялар олиб ташланмайди.

    Манбага кўра, дастлабки санкцияларни бекор қилиш камида икки ҳафта вақт олади.

    Россиянинг Сурияда иккита ҳарбий объекти бор — Россия денгиз флотининг Тартус порт шаҳридаги моддий-техник таъминот пункти ва Хмеймим авиабазаси. Тартусдаги база 1971 йилда икки томонлама келишувга мувофиқ ташкил этилган. Россия ҳарбий-ҳаво кучларининг Суриядаги авиация гуруҳи 2015 йил 30 сентябрда Сурия армиясини “Ислом давлати” террорчилик ташкилотига қарши курашда қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган.

    Россиянинг Суриядаги ҳарбий базалари

    Аввалроқ Суриянинг янги ҳукумати “Стройтрансгаз” компанияси билан Россия ҳарбий-денгиз флотининг ягона хорижий базаси жойлашган Тартус портига сармоя киритиш тўғрисидаги келишувни бекор қилган эди.

    Тартус божхона директори Риёд Жудийнинг сўзларига кўра, порт фаолиятидан тушган барча даромадлар энди “Сурия манфаати учун” йўналтирилмоқда, денгиз бандаргоҳига хизмат кўрсатувчи ишчилар эса давлат бошқарувига қайтмоқда. Жудий, шунингдек, Россия келишувларга зид равишда порт механизмларини модернизация қилмаганига эътибор қаратди. Эндиликда ҳокимият эскирган иншоотларни тиклаш билан мустақил шуғулланади.

    Россия ҳукумати 2019 йил апрелида Сурия собиқ президенти Башар Асад билан Тартус портини 49 йилга ижарага бериш бўйича келишув тузган эди. Шу билан бирга, “Стройтрансгаз” билан инвестиция шартномаси имзоланган, унинг шартларига кўра, Москва кейинги тўрт йил ичида портни модернизация қилишга 500 миллион доллардан ортиқ сармоя киритишни ваъда қилган. Дамашқда порт унумдорлиги йилига 4 миллион тоннадан 38 миллион тоннагача кўпайиши тахмин қилинган эди. Россия ҳукумати қанча сармоя киритганлиги номаълум.

    2024 йилнинг декабрь ойида Россия ўз кемаларини Тартусдан олиб чиқишни бошлади. Суриянинг янги ҳукумати ҳанузгача портдан қурол-яроғ ва ҳарбий техникани тўлиқ олиб чиқиб кетишга рухсат бермаяпти. Тартус порти Суриядаги иккинчи йирик портдир. У ерда жойлашган ҳарбий база Россияга Ўрта ер денгизига тўғридан-тўғри чиқиш имконини берган ва Хмеймимдаги аэродром билан бир қаторда Кремлнинг Яқин Шарқ ва Африкага таъсирини кенгайтириш учун асосий нуқта бўлиб хизмат қилган, шунингдек, қўшинлар, ёлланма аскарлар ва қуролларни ташиш учун марказ бўлиб хизмат қилган.

    Аввалроқ Сурия Молия вазирлиги Россиядан товарлар импортини тақиқлади. Худди шундай чекловлар Эрон ва Исроил маҳсулотларига нисбатан ҳам жорий этилган. Бунинг ўрнига Сурия дўконларига Туркия, АҚШ ва Саудия Арабистонидан товарлар кела бошлади. Янги ҳукумат молиявий ҳисоб-китобларни долларда ўтказишга рухсат берди ва ягона божхона тўловларини тасдиқлади, уларни 50-60 фоизга пасайтирди. Қайд этилганидек, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун хом ашё импортини енгиллаштиради ва саноатни рағбатлантиради.

    24 январ, 21:15   Изоҳ (0)   4338
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Сурия#Россия ҳарбий авиабазаси#Тартус

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Россия 1» телеканали биринчи марта махсус топшириқли бўлинмалар Суриядаги ҳаракатлар учун қандай тайёрланиши ҳақида гапириб берди

    08.02.2016, 10:30

    Сурия ҲҲК Россия авиабазаси яқинига самолётлар олиб келингани ҳақидаги хабарларни инкор қилди

    20.04.2017, 23:16

    Сурияда уриб туширилган Ил-20 самолёти бортидаги 14 россиялик ҳарбийнинг тақдири ҳамон номаълум бўлиб қолмоқда

    18.09.2018, 10:11

    Исроил Сурияда Эрон ва Россия томонидан фойдаланиб келинган авиабазага ҳужум қилди

    14.11.2022, 12:55

    “Шольц Эрдўғонни кўндирган бўлиши мумкин” – эксперт

    21.11.2023, 20:00

    Сурияда исёнчилар Россия техникасини қўлга киритди ва Идлибни назоратига олди (видео)

    01.12.2024, 20:34

    Россия Суриянинг янги ҳукумати билан ўз ҳарбий базаларини сақлаб қолиш бўйича келишувга яқин — Bloomberg 

    13.12.2024, 08:43

    Россия Суриядан қўшинларини олиб чиқишни бошлади 

    14.12.2024, 18:03

    Башар Асад Сурияни қандай тарк этгани ҳақида илк марта баёнот берди 

    16.12.2024, 21:02

    Эрон генерали Суриядаги “жиддий стратегик мағлубият” ҳақида баёнот берди 

    9 январ, 17:55

    “Россия Асаднинг душманлари ўрнига Суриядаги бўш саҳрони бомбардимон қилган” — Эрон генерали

    10 январ, 14:22

    Европа иттифоқи Суриядан санкцияларни олиб ташлашни муҳокама қилади 

    13 январ, 08:00

    “Икки йил ичида 14 миллион суриялик мамлакатга қайтади” — ал-Жулоний

    13 январ, 14:55

    Эрдоғон бошқа давлатларни Суриядан “қўлларини тортишга” чақирди

    15 январ, 19:56

    Эрон ва Исроил фуқароларига Сурияга кириш тақиқланди

    16 январ, 16:49

    Сурия Туркия товарларига божни 500 фоизгача оширди

    17 январ, 16:31

    Эрдўғон тез орада Суриядаги курд жангариларини йўқ қилиш ниятини билдирди 

    18 январ, 23:20

    Сурияда Россия товарларини сотиш тақиқланди

    19 январ, 20:35

    Сурия Россия билан Тартус порти бўйича шартномани бекор қилди

    21 январ, 23:50

    Яширин зиддият устига қурилган иттифоқ: Пезешкиён ва Путин нималарга келишиб олди?

    22 январ, 15:40

    Turkish Airlines 13 йил ўтиб Дамашққа илк парвозини амалга оширди 

    23 январ, 19:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.