Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган яна икки учрашув бўлиб ўтди. Мусобақанинг А гуруҳидаги сўнгги икки баҳс — “Интер Майами” – “Палмейрас” ва “Порту” – “Ал-Аҳли” жамоалари ўртасида кечди. Ҳар икки ўйинда ҳам жанговар дуранг натижалари қайд этилди.

“Интер Майами” – “Палмейрас” учрашуви анча қизғин ўтди ва жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди.
Дастлабки гол 16-дақиқада Тадео Алленде томонидан киритилди. 65-дақиқада Луис Суарес АҚШ клубининг иккинчи голини уриб, устунликни мустаҳкамлади. Бироқ учрашув якунига яқин “Палмейрас” ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Аввал 80-дақиқада Паулинё, сўнг 87-дақиқада Маурисио рақиб дарвозасини ишғол қилди. Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

А гуруҳининг иккинчи учрашуви — “Порту” – “Ал-Аҳли” баҳси голларга бой тарзда ўтди — 4:4.
Баҳдаги ҳисоб 15-дақиқада “Ал-Аҳли” футболчиси Абу Али томонидан очилган бўлса, 23-дақиқада Родриго Мора таблодаги натижани тенглаштирди. Биринчи бўлим якунида Абу Али яна гол киритиб, дубль қайд этди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Иккинчи таймда ҳам голлар “отишмаси” давом этди. 50-дақиқада Виллиам Гомес ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. Аммо орадан бир дақиқа ўтиб, Абу Али ҳет-трикни расмийлаштириб, “Ал-Аҳли”ни яна олдинга олиб чиқди. 53-дақиқада “Порту” яна ҳисобни тенглаштирди.

64-дақиқада Бен Ромдҳане “Ал-Аҳли”нинг тўртинчи голига муаллифлик қилди. Ўйин якунига яқин “Порту” жавоб голини уриб, ҳисобни 4:4 кўринишига келтирди. Учрашув шу натижа билан ниҳоясига етди.
Ушбу беллашувлардан кейин А гуруҳида “Интер Майами” ва “Палмейрас” ҳисобидаги очколар сони 5 тага етди ва ҳар икки жамоа ҳам кейинги босқичга йўл олди. 2 очкога эга “Порту” ҳамда “Ал-Аҳли” мусобақа билан хайрлашадиган бўлди.
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати — 3-тур
24 июнь, сешанба
“Интер Майами” — “Палмейрас” 2:2
Голлар: 1:0 — Алленде (16), 2:0 — Суарес (65), 2:1 — Паулинё (80), 2:2 — Маурисо (87).
“Порту” — “Ал-Аҳли” 4:4
Голлар: 0:1 — Али (15), 1:1 — Мора (23), 1:2 — Али (45+2), 2:2 — Гомес (50), 2:3 — Али (51), 3:3 — Саму (53), 3:4 — Ромдҳане (64), 4:4 — Пепе (89).
Изоҳ (0)