Ўзбекистонда 1 июнь ҳолатига палов харажатининг ҳудудлар кесимидаги нархлари эълон қилинди.

Миллий статистика қўмитаси 2025 йил июнь ҳолатига кўра, 1 килограмм палов тайёрлаш учун зарур бўлган маҳсулотлар ва хизматлар қийматини ҳудудлар кесимида ҳисоблаб чиқди. Унга асосан, энг кам харажат Қорақалпоғистонда (97 684 сўм), энг юқориси эса Тошкент шаҳрида (116 267 сўм) қайд этилган.
- Қорақалпоғистон Р. — 97 684 сўм
- Андижон вилояти — 104 449 сўм
- Бухоро вилояти — 107 405 сўм
- Жиззах вилояти — 108 900 сўм
- Қашқадарё вилояти — 110 211 сўм
- Навоий вилояти — 108 612 сўм
- Наманган вилояти — 108 385 сўм
- Самарқанд вилояти — 111 681 сўм
- Сурхондарё вилояти — 109 678 сўм
- Сирдарё вилояти — 104 623 сўм
- Тошкент вилояти — 112 192 сўм
- Фарғона вилояти — 114 390 сўм
- Хоразм вилояти — 105 215 сўм
- Тошкент шаҳри — 116 267 сўм
1 кг палов тайёрлаш учун одатда қуйидагилар ишлатилади:
- 0,3 л кунгабоқар ёғи
- 300 г пиёз
- 700 г мол гўшти
- 1 кг сабзи
- 1 кг гуруч
- 100 г нўхат
- 10 г зира
- 20 г ош тузи
Юқоридаги суммалар фақат маҳсулот нархлари эмас, балки уларни тайёрлаш билан боғлиқ хизмат харажатларини ҳам ўз ичига олади. Тайёр палов нархи бундан фарқ қилиши мумкин.
Статистика агентлиги 2025 йилнинг январь ойи учун “Палов индекси”ни эълон қилган эди. Ош марказларида энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, бир порция си 35 700 сўм бўлган. Энг арзон ош эса Наманган вилоятида — бир порция си 23 000 сўмдан сотилган.
Умуман олганда мамлакат ҳудудларида 1 порция ошнинг ўртача нархи қуйидагича бўлган:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 26 100 сўм
- Андижон вилояти — 31 200 сўм
- Бухоро вилояти — 33 900 сўм
- Жиззах вилояти —28 800 сўм
- Қашқадарё вилояти — 30 700 сўм
- Навоий вилояти — 26 800 сўм
- Самарқанд вилояти — 30 500 сўм
- Сурхондарё вилояти — 29 200 сўм
- Сирдарё вилояти — 25 700 сўм
- Тошкент вилояти — 27 300 сўм
- Фарғона вилояти — 26 600 сўм
- Хоразм вилояти — 31 900 сўм
“Палов индекси” ҳақида
Ўзбекистонда энг оммавий таом — ош нархлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантирувчи “Палов индекси” 2020 йилнинг январидан жорий этилган. Ушбу маълумотларни шакллантиришда республиканинг барча ҳудудларида 1 килограмм палов тайёрлаш учун сарфланадиган масаллиқлар миқдори ўрганиб чиқилади. Шунга кўра, умумий овқатланиш муассасаларида бир порция паловнинг ўртача нархи белгиланади.
Изоҳ (0)