Ўзбекистон ҳудудлари кесимида паловга ишлатиладиган маҳсулотларнинг ўртача нархлари тўғрисида маълумот эълон қилинди.
Статистика қўмитаси тақдим этган маълумотга кўра, ҳудудлар кесимида бир килограмм палов учун керакли маҳсулотларнинг ўртача қиймати:
- Қорақалпоғистон Р. — 96 700 сўм
- Андижон вилояти — 103 286 сўм
- Бухоро вилояти — 106 622 сўм
- Жиззах вилояти — 108 171 сўм
- Қашқадарё вилояти — 108 823 сўм
- Навоий вилояти — 107 362 сўм
- Наманган вилояти — 107 471 сўм
- Самарқанд вилояти — 110 047 сўм
- Сурхондарё вилояти — 108 342 сўм
- Сирдарё вилояти — 103 455 сўм
- Тошкент вилояти — 110 684 сўм
- Фарғона вилояти — 113 506 сўм
- Хоразм вилояти — 103 979 сўм
- Тошкент шаҳри — 114 555 сўм.
Юқоридаги рақамлар нархлар апрель ойидаги нархларга нисбатан ўсганини кўрсатмоқда. Бунда асосий омиллар нимада?
Нарх ошишига гўшт, ёғ, сабзи ва нўхатнинг қимматлашуви сабаб бўлган. Энг қиммат гўшт Фарғонада — килоси 108 035 сўм, энг қиммат ёғ (литри 23 838 сўм) ва сабзи (килоси 7 821 сўм) Тошкентда. Нўхат эса Бухорода энг қиммат — килоси 27 773 сўм.
Палов энг қиммат бўлган ҳудуд ҳамон Тошкент — 1 кило палов 114 555 сўм, ўтган ойга нисбатан 2 091 сўмга ошган.
Дарвоқе, бир килограм палов учун керакли маҳсулотлар:
- кунгабоқар ёғи — 0,3 л
- пиёз — 300 гр
- мол гўшти — 700 гр
- сабзи — 1 кг
- гуруч — 1 кг
- нохат — 100 гр
- зира — 10 гр
- ош тузи — 20 гр.
Статистика агентлиги 2025 йилнинг январь ойи учун “Палов индекси”ни эълон қилган эди. Ош марказларида энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, бир порция си 35 700 сўм бўлган. Энг арзон ош эса Наманган вилоятида — бир порция си 23 000 сўмдан сотилган.
Умуман олганда мамлакат ҳудудларида 1 порция ошнинг ўртача нархи қуйидагича бўлган:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 26 100 сўм
- Андижон вилояти — 31 200 сўм
- Бухоро вилояти — 33 900 сўм
- Жиззах вилояти —28 800 сўм
- Қашқадарё вилояти — 30 700 сўм
- Навоий вилояти — 26 800 сўм
- Самарқанд вилояти — 30 500 сўм
- Сурхондарё вилояти — 29 200 сўм
- Сирдарё вилояти — 25 700 сўм
- Тошкент вилояти — 27 300 сўм
- Фарғона вилояти — 26 600 сўм
- Хоразм вилояти — 31 900 сўм
“Палов индекси” ҳақида
Ўзбекистонда энг оммавий таом — ош нархлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантирувчи “Палов индекси” 2020 йилнинг январидан жорий этилган. Ушбу маълумотларни шакллантиришда республиканинг барча ҳудудларида 1 килограмм палов тайёрлаш учун сарфланадиган масаллиқлар миқдори ўрганиб чиқилади. Шунга кўра, умумий овқатланиш муассасаларида бир порция паловнинг ўртача нархи белгиланади.
Изоҳ (0)