• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ипак ва зираворлар фестивали: Бухорода анъана, санъат ва маданият уйғунлиги

    “Ипак ва зираворлар” халқаро фестивали йиллар давомида нафақат Бухоро, балки Ўзбекистон маданий ҳаётида муҳим воқеага айланди. Аввалига маҳаллий даражада бошланган, сўнг халқаро майдонга чиқиб, бугунги кунда туризм брендига айланган ушбу фестивал тарихий шаҳар Бухоро руҳини тўлақонли намоён этади.

    Жорий йилнинг 6–8 июнь кунлари бўлиб ўтган XXI “Ипак ва зираворлар” фестивали Туризм қўмитаси, Бухоро вилояти ва шаҳри ҳокимликлари, “Ҳунарманд” уюшмаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди. Бу йилги тадбир нафақат анъанавий руҳда, балки янада замонавий форматда, ташкил этилди.

    XXI бор ташкил этилган “Ипак ва зираворлар” халқаро фестивали ўзининг кўлами, мазмуни ва ташкилотчилик даражаси билан ўтган йилларидаги фестиваллардан ажралиб турди. Аввалги йилларда иштирокчилар сони бир неча ўнлар билан чекланган бўлса, бу йилги тадбирда 10 га яқин хорижий мамлакатдан 50 нафардан зиёд, шунингдек, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 350 нафардан ортиқ ҳунармандлар иштирок этди. Бу — фестивалнинг юксалаётган нуфузи, унга бўлган қизиқиш ва ишончнинг ёрқин ифодасидир.

    Фестивал арафасида журналистлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида тадбир дастури, мақсад ва режалар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Бу эса ОАВ ва жамоатчилик ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлаб, очиқлик ва шаффофлик тамойилларига хизмат қилди.

    “Арк” қўрғонидан бошланган фестивал “Лаби Ҳовуз”гача бўлган тантанали юриш билан очилди. Ҳар йили ушбу юриш Бухоро кўчаларини нақш ва нафосатга тўлдиради, лекин бу йилги сайр кўлами ва ундаги иштироқчилар сони билан алоҳида аҳамият касб этди.

    Тадбир дастуридан ўрин олган миллий ва халқаро кўргазмалар, маҳорат дарслари, амалий санъат кўргазмалари, фолклор ансамбллар чиқишлари, миллий спорт ўйинлари ва тахт кўргазмалари ҳунармандлар учун тажриба алмашиш, маҳсулотларини кенг жамоатчиликка тақдим этиш ҳамда янги бозорларга йўл очиш имконини берди.

    Фестивал доирасидаги яна бир муҳим ва эътиборли тадбир — «Силк & Spiceс Fashion Дайс» модалар намойиши бўлди. Унда маҳаллий ва хорижий дизайнерлар томонидан тайёрланган, миллий ипак матолардан тикилган замонавий либослар тақдим этилди. Бу нафақат эстетик завқ уйғотди, балки миллий матоларнинг халқаро модадаги ўрнини кўрсатди.

    Бундан ташқари фестивал доирасида Чор Минор атрофида ўтказилган палов мусобақаси иштирокчилар ва томошабинлар учун унутилмас таассуротлар қолдириб, Бухоро таом маданиятини намоён этди.  Ҳар бир ҳудуд ўзининг анъанавий паловини тайёрлаб, ҳакамлар ва меҳмонларга тақдим этдишди.

    XXI “Ипак ва зираворлар” халқаро фестивали яна бир бор Бухоронинг нафақат миллий, балки халқаро аҳамиятга молик маданий марказ сифатидаги нуфузини тасдиқлади. Ушбу фестивал хунармандчилик ва миллий қадриятларни кенг тарғиб этиш, мамлакатимиз туризм салоҳиятини намоён этишда стратегик аҳамиятга эга тадбирлардан бирига айланмоқда.

    Бу йилги фестивалнинг кўлами ва мазмун-моҳияти аввалги фестивалларга нисбатан кенгроқ, иложи борича барча жабҳаларни қамраб олди. Фестивал доирасида ташкил этилган кўргазмалар, маҳорат дарслари, дизайнерлар намойишлари, миллий таомлар танлови ва концерт дастурлари нафақат меҳмонлар, балки иштирокчиларнинг ўзларида ҳам ижобий таассурот қолдирди. Бу эса фестивалнинг маънавий ва ижтимоий таъсир кучини янада оширди.

    Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу тадбир ҳунармандлар учун янги бозорлар эшигини очиш, туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар учун эса ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш имконини яратди. Халқаро даражадаги ушбу мулоқот ва тажриба алмашинуви нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки маданий алоқаларни мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан ҳам муҳим аҳамият касб этади.

    Фестивал ҳар йили янгиланиб, мазмунан бойиб бораётгани унинг узлуксиз ривожланишда эканлигидан далолат беради. Шу боис, бу каби тадбирлар давлат ва жамият ўртасидаги ижтимоий мулоқотни мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимизни сақлаш ва жаҳон саҳнасида муносиб тарзда намоён этишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

    Шериклик ҳуқуқи асосида

    10 июн, 19:30   Изоҳ (0)   1216
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон бош вазири Али Асадовни қабул қилди

    10 июн, 19:11

    10 июн, 19:00

    “Евроиттифоқ ва Ўзбекистон ўртасида визаларни соддалаштириш бўйича музокара бошлаш имконияти мавжуд” — Тойво Клаар билан суҳбат

    10 июн, 18:31

    Бухорода 2 ёшли бола тангаларни ютиб юборди (фото)

    10 июн, 18:20

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда “Инвестиция ва савдо учун яхлит ҳудуд концепцияси”ни илгари суришни таклиф қилди

    10 июн, 18:03

    “Украина билан боғлиқ вазиятни фақат дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарур, деб ҳисоблаймиз” — Шавкат Мирзиёев

    10 июн, 17:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.