• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Кучли ошпаз янгилик қилишдан чўчимайди” — халқаро тоифадаги шеф-ошпаз Суҳроб Маҳмудов билан суҳбат

    Бугун ошпазлик — бу шунчаки таом тайёрлаш эмас, балки санъат, инновация ва маданиятни ўзида мужассам қилган кучли воситадир. Глобал гастрономик саҳнада миллий таомларимизни замонавий ёндашув билан дунёга танитаётган ватандошларимиз сафида Суҳроб Маҳмудов алоҳида ўрин эгаллайди. Суҳроб ўзбек миллий таомларини нафақат маҳорат билан тайёрлайди, балки уларни нозик дид билан қайта яратиб, дунё ошхонаси билан уйғунлаштира олган, таомларни дастурхонга янгича талқинда тақдим этаётган мутахассисдир.

    Суҳроб Маҳмудов — халқаро сертификатга эга, Франциядаги дунёга машҳур Le Cordon Bleu ошпазлик мактаби битирувчиси бўлиб, айни пайтда “Ўзбекистон ошпазлар ассоциацияси” ва бошқа бир қатор уюшмаларнинг фаол аъзоси ҳисобланади. У ўз соҳасида замонавий гастрономия техникалари, таом дизайни ва озиқ-овқат маданиятлари интеграцияси бўйича етакчи экспертлардан бири саналади. Бир қатор халқаро гастрономик тадбирлар, фестивалларда ҳакамлар ҳайъати аъзоси, эксперт сифатида қатнашган. 2017 йилнинг октябрида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Chef Battle — BBQ 2017 чемпионати шулар жумласидан.

    Бугунгача олиб борган фаолияти давомида Ўзбекистондаги юқори даражадаги меҳмонхоналарда бош ошпазликдан тортиб, Франция, БАА, Малайзия каби мамлакатлардаги халқаро фестивалларда ўзбек миллий таомларини намойиш қилган. Тинимсиз меҳнати ортидан бугун у халқаро миқёсда тан олинган шеф-ошпаз даражасига етди. Ўзбек миллий таомлари ва замонавий дунё ошхонаси услубларини муваффақиятли уйғунлаштира олган Суҳробнинг профессионал фаолияти аллақачон кўпчиликнинг назарига тушиб улгурди.

    — Айтинг-чи, ошпазликка қизиқишингиз қаердан бошланган? Илк тажрибангиз ҳақида гапириб берсангиз.

    — Болалигимда бувим пиширган овқатларнинг мазаси ҳамон эсимда. Жуда пазанда бўлганлар. Улар ошхонада бўлган вақт, бутун ҳовлига иштаҳани қитиқлайдиган ҳид таралиб турарди. Мен эса уларга ёрдам беришни, таом пишираётганларида ёнларида бўлишни ёқтирардим. Табиийки, бу жараёнда улардан кўп нарса ўрганганман.

    Биринчи пиширган таомим — палов. Ўшанда уйимизда оилавий байрам қилаётгандик. Мен дамлаган ош ҳаммага ёққан, ҳатто буни қандай уддалаганимдан кўпчилик ҳайрон ҳам қолишганди. Ўшанда эшитган мақтовлардан ўзимни худди ҳақиқий ошпазлардек ҳис қилганман (кулади). Шундан кейин бу касбга жиддий ёндаша бошладим, профессионал шуғулланишга қарор қилдим.

    — Сиз Франциядаги нуфузли Le Cordon Bleu академиясини битиргансиз. Бу ерда ўқиш сизга қандай имкониятларни берди?

    — Париждаги машҳур ошпазлик мактабида таҳсил олиш мен учун катта шараф эди. Дунёга донғи кетган Le Cordon Bleuъда мен француз ошхонаси сир-асрорларидан ташқари, анъаналар ва замонавийликни уйғунлаштириш орқали янгича услуб яратишни ҳам ўргандим. Бу ерда ўқиш давомида таомга бўлган муносабатим буткул ўзгарди. Ошпазлик шунчаки овқат пишириб, одамларнинг қорнини тўйдириш эмас, балки алоҳида ижодий ёндашув талаб қилишини англаб етдим. Бу ерда олган билимларим аввало ўзимга бўлган ишончимни янада мустаҳкамлади, профессионал даражага кўтарилишимда катта рол ўйнади.

    — Илк профессионал фаолиятингизни қаерда бошлагансиз?

    Дастлабки иш тажрибамни 2019 йилда Самарқанддаги “Саҳид Зарафшон” меҳмонхонасида бош ошпаз сифатида бошлаганман. Бу давр карьерамдаги муҳим босқичлардан бири бўлди, десам янглишмайман. Табиийки, меҳмонхонага асосан турли давлатлардан келган туристлар ташриф буюришгани учун, таом пишириш алоҳида ёндашувни талаб қиларди. Масалан, ҳиндлар мол гўшти емайди, кимдир вегетариан, яна кимдадир турли маҳсулотларга аллергияси бўлиши мумкин. Шунга қарамай, мижозлар миллий таомларимизни татиб кўришни исташади, бундай вазиятларда креатив ёндашув жуда муҳим. Бундан ташқари, халқаро даражадаги ошпаз, албатта, дунёвий билимлар, халқларнинг маданияти ва оз-моз тиббиётдан хабардор бўлиши керак.

    Менинг ҳолатимда ҳам меҳмонларнинг дидини ўрганиш, миллий таомларимизни хорижликлар учун замонавий услубда тақдим этиш зарурати туғилди. Ана шу зарурат ортидан, ресторан менюсини ўзбекона миллий руҳни сақлаб қолган ҳолда янгича услубда тайёрланган таомлар билан қайта тузиб чиқдик. Масалан, вегетарианлар учун махсус палов, французча услубда тайёрланган қатор ўзбек миллий таомлари ўша даврда яратилган муаллифлик рецептларимдан. Айниқса, биз гўштсиз тасаввур қилолмайдиган паловни вегетарианча шакли хорижлик меҳмонлар орасида тезда машҳур бўлиб кетди. Албатта, бу каби эътирофлар мени янгиликлар қилишга илҳомлантиради.

    Мен ҳар доим қандай қилиб анъанавийликни сақлаб қолган ҳолда таомга янгилик олиб кириш мумкинлиги ҳақида ўйлардим. Эҳтимол, қолган ҳамкасбларимдан ажратиб турадиган жиҳатим шу бўлса керак. Мен аллақачон мавжуд таомларга бошқа ракурсдан қарайман, уларни бутунлай бошқача услубда, оригинал тарзда тақдим этиш ёқади. Масалан, ёзувчи ва шоирлар алифбодаги бор ҳарфлардан фойдаланишади, лекин ҳар бирининг яратган асари ўзига хос, тўғрими? Мен ҳам ошхонага киргач бор масаллиқлардан “ўз асарим”ни яратишга интиламан.

    — Халқаро даражадаги ошпаз сифатида жаҳон миқёсидаги тадбирларда фаол қатнашиб келмоқдасиз. Жумладан, Парижда бўлиб ўтган ўзбек ошхонаси фестивалидаги иштирокингиз ҳақида нималар дея оласиз?

    — 2023 йили Париж шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистонлик. Generating Ideas халқаро форуми доирасида Pepsi компанияси томонидан Ўзбекистон миллий таомлари фестивали ташкил этилди. Бу фестивал мен учун нафақат профессионал, балки миллий ғурур масаласи ҳам эди. Ўзбек миллий таомлари орқали анъана ва қадриятларимиз, бой маданиятимизни дунёга танитиш имкониятдан максимал фойдаланиш учун бор маҳоратимни ишга солдим. Тошкентча норин, Қашқадарё тандир-гўшти, палов каби миллий таомларимизни Париж саҳнасида тақдим этиш бу — маданиятимизни, тарихимизни, жумладан, ўзбек халқини дунёга таништириш демакдир.

    Бу каби тадбирлар халқаро дўстлик ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Бу жиҳатдан ишимиз қайсидир маънода дипломатларникига ўхшаш. Биз ҳам пиширган таомларимиз орқали халқлар ўртасидаги ўзаро борди-келди, дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшишимиз мумкин (кулади).

    Масалан, ўша фестивал давомида миллий таомларимизни татиб кўргач, Ўзбекистон, унинг тарихи ва маданияти ҳақида қизиқиб сўраганлар кўп бўлди, аксарияти сайёҳ сифатида ташриф буюриш истагида эканликларини айтишди. Машҳур француз сиёсатчиси ва дипломати Талейран-Перигорнинг бир гапи бор: “Элчининг энг яхши ёрдамчиси бу — унинг ошпази”. Бу фикрга тўлиқ қўшиламан.

    — Келажак режаларингиз қандай?

    — Ҳар бир ошпазда бўлгани каби, менда ҳам ўз ресторанимни очиш ниятим бор. Албатта, у ерда анъанавий ўзбек миллий таомларини мижозларга ўзим яратган замонавий услубда тақдим қиламан. Бундан ташқари, ёш ошпазларга менторлик қилиш, уларга ўзимдаги бор тажрибани улашишни режалаштиряпман. Умид қиламанки, яқин келажакда ўз олдимга қўйган мақсадларимга эришаман. Муҳими, бир жойда тўхтаб қолмаслик, янгилик яратишда давом этиш.

    Суҳроб Маҳмудов бугун нафақат ўзбек миллий таомларини халқаро миқёсга олиб чиқаётган мутахассис, балки янги авлод ошпазлари учун илҳом манбаидир. У яратган ҳар бир таом анъанавийлик, креативлик ва касбга муҳаббат уйғунлигидан иборат. Суҳроб доимо замонавийликка интилади ва буни қуйидагича изоҳлайди: “Кучли ошпаз ҳар доим анъаналарни ҳурмат қилади, лекин уни янгилашдан чўчимайди”.

    Зиёдбек Исмоилов суҳбатлашди

    4 июн, 19:41   Изоҳ (0)   927
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ўзбекистон#ошпаз#гастрономия

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сингапурнинг Сентоза оролида ўзбек маданияти кечаси бўлиб ўтди

    06.08.2019, 10:39

    “Бавария”дан қизиқиш, “Реал” таклифини рад этмаслиги ва болалик хотиралари — Аббосбек Файзуллаевдан катта интервью 

    29.02.2024, 17:39

    “Уларнинг фаолиятини шу бугуноқ тўхтатиш керак” — Нурмат Отабеков Андижондаги айрим боғчалар ҳақида

    05.06.2024, 14:34

    Нафақат қўли билан, балки оёғида ҳам расм чиза оладиган навоийлик ёш рассом билан суҳбат (фото, видео) 

    06.08.2024, 19:29

    Yandex Uzbekistan Тошкентда Ultima premium хизматини ишга туширди

    18.09.2024, 19:30

    Қозоғистонда қидирувдаги ўзбекистонлик қўлга олинди

    10.10.2024, 11:20

    Амударёники қиммат: Афғонистонда балиқ мавсуми қандай кечмоқда?

    18.11.2024, 18:27

    Яшнободлик 11 ёшли фотограф: “Келажакда дунё кезиб, профессионал фотограф ва фудблогер бўлмоқчиман”

    02.12.2024, 14:08

    Ўлик ташиган ва чой сотган: Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари машҳур бўлишидан аввал қайси соҳада фаолият юритган?

    2 январ, 17:51

    Унутилган очиқлик ва ҳисобдорлик: ўзбекистонликлар Марказий Осиё халқлари орасида ҳаж зиёрати учун энг кўп пул сарфлайди

    28 январ, 20:19

    Мудҳиш ЙТҲда омон қолган, “Бойвачча”дан кейин бойиб кетган ва собиқ ҳокимдан қимматбаҳо совға олган Жаҳонгир Позилжонов 47 ёшда (фото, видео)

    5 март, 13:30

    Россияда ўзбекистонлик ошпазни дўппослаб, машинасини ўғирлаб кетишди

    19 март, 10:35

    Литвада ишлаш учун рухсатнома олишда ўзбекистонликлар етакчи бўлди

    15 май, 11:10

     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақид...

    4 июн, 10:38

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Берлинда “Аёлларнинг жамиятдаги роли: Ўзбекистон-Германия тадбиркор аёллари анжумани” ўтказилди

    4 июн, 13:32

    Шавкат Мирзиёев Ли Же Мёнгни Жанубий Корея янги президенти этиб сайлангани билан табриклади

    4 июн, 12:40

    Ўзбекистонда кадастр паспортларини бериш муддатлари узайтирилди

    4 июн, 10:33

    Ўзбекистонда 1 июлдан тўланадиган барча пенсия ва нафақалар миқдори эълон қилинди

    4 июн, 11:17

    “Ўзгидромет” 5 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    4 июн, 11:34

    Қашқадарёда собиқ ИИБ ходими пичоқлаб ўлдирилди

    4 июн, 12:32

    Humans Ўзбекистонга қарши халқаро арбитражга даъво киритди

    4 июн, 15:41

    Покистонда Ўзбекистоннинг савдо уйи очилди

    4 июн, 15:40

    “Эл-юрт умиди” жамғармаси биринчи стипендия танловига аризалар қабули бошланди

    4 июн, 14:18

    Ўзбекистонда доллар курси пастлади

    4 июн, 16:11
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04

    Салом, мундиал. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиққан тарихий ўйиндан фотогалерея

    Спорт | 6 июн, 09:56

    Сергели туманидаги мебел цехида йирик ёнғин содир бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 09:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.