Ўзбекистон Давлат статистика агентлиги сентябр ойи учун палов индексини эълон қилди.
Унга кўра, ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг бир порция си учун ўртача нархлари қуйидагича бўлган:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 20 800 сўм;
- Андижон вилояти — 22 400 сўм;
- Бухоро вилояти — 28 200 сўм;
- Жиззах вилояти —23 200 сўм;
- Қашқадарё вилояти — 25 800 сўм;
- Навоий вилояти — 20 800 сўм;
- Наманган вилояти — 19 833 сўм;
- Самарқанд вилояти — 27 000 сўм;
- Сурхондарё вилояти — 25 000 сўм;
- Сирдарё вилояти — 23 200 сўм;
- Тошкент вилояти — 21 833 сўм;
- Фарғона вилояти — 19 667 сўм;
- Хоразм вилояти — 22 800 сўм;
- Тошкент шаҳри — 29 000 сўм.
Сентябр якунларига кўра эълон қилинган ош индекси маълумотлари июнь ойи маълумотлари билан солиштирилса, Ўзбекистоннинг ярмида ош нархлари уч ойдан буён ўзгаришсиз қолмоқда. Бунга иқтисодчи Отабек Бакиров эътибор қаратди.
Агентлик расмий маълумотларга кўра, ошнинг асосий ингредиентлари ҳисобланган сабзи 28 фоизгача, гуруч 5 фоизгача, гўшт 3 фоизгача қимматлаган. Лекин Қорақалпоғистон, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Тошкент вилояти, Хоразм ва Тошкент шаҳрида тайёр паловнинг ўртача нархлари уч ойдан буён ўзгармаган.
Ўзбекистонда энг оммавий таом — ош нархлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантирувчи “Палов индекси” 2020 йилнинг январидан жорий этилган. Ушбу маълумотларни шакллантиришда республиканинг барча ҳудудларида 1 килограмм палов тайёрлаш учун сарфланадиган масаллиқлар миқдори ўрганиб чиқилади. Шунга кўра, умумий овқатланиш муассасаларида бир порция паловнинг ўртача нархи белгиланади.
Изоҳ (0)