Миллатлар Лигаси финалида Португалия терма жамоаси Испанияни мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди. Ғалабадан сўнг Криштиану Роналду футболдаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.

Футболчи жароҳат олмаса, ўйнашда давом этишини айтди:
Ёшим нечига кирганини яхши биласиз. Йўлнинг бошида эмасман, охирига яқинман. Аммо ҳар бир лаҳзадан баҳра олишим керак. Агар жиддий жароҳат олмасам, ўйнашда давом этаман, дея Роналду сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, финал баҳсида Португалия ва Испания ўртасидаги асосий ҳамда қўшимча таймлар 2:2 ҳисобида якунланди. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқ бўлди — унда Роналду бошчилигидаги жамоа 5:3 ҳисобида зафар қучди.
Учрашув давомида Криштиану Роналду битта гол муаллифига айланди. Бироқ ўйиннинг сўнгги дақиқаларида жароҳат олиб, 88-дақиқада майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Бу ғалаба 40 ёшли афсона учун Португалия терма жамоаси сафидаги учинчи совринга айланди.
Маълумот учун, Роналду Саудия Арабистонида фаолият юритмоқда. Унинг “Ан-Насср” билан шартномаси июнь ойининг охирида якунига етади. ОАВда футболчи бошқа клубга ўтиши борасида миш-мишлар тарқалган эди, бироқ яқинда Криштиану риёдликлар сафида қолишини маълум қилди.
Изоҳ (0)