• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Спорт Футбол

    Футбол юлдузларининг машҳурликда ўзидан қолишмайдиган рафиқалари

    Футбол майдонидаги юлдузлар нафақат ўз маҳорати, балки шахсий ҳаётлари билан ҳам кўпчиликнинг эътиборини тортади. Уларнинг оиласи, севги ҳикоялари ва айниқса рафиқалари ҳақида билиш доимо қизиқарли бўлади. Мақолада футбол оламининг энг чиройли жуфтликлари билан яқиндан танишасиз.

    Виктория Бекхем — Девид Бекхемнинг турмуш ўртоғи

    Спорт оламида энг таниқли жуфтликлардан бири: Виктория ва Девид 1990 йилларнинг охиридан бери жамоатчилик эътиборида. Улар 1997 йилда танишган, бир йилдан сўнг эса унаштирилган. Ўша пайтда Девид “Манчестер Юнайтед” жамоасида ўйнаган, Виктория эса Spice Girls гуруҳининг аъзоси эди.

    Фото: Instagram

    Уларнинг тўрт нафар фарзанди бор: ўғиллари Бруклин Жозеф, Ромео Жеймс ва Круз Девид, шунингдек, қизи Харпер Севенни тарбиялашмоқда.

    Жоржина Родригес — Криштиану Роналдунинг қаллиғи

    Жоржина Родригес ва Криштиану Роналду замонавий футбол оламидаги энг ёрқин жуфтликлардан бири саналади. Улар 2017 йилда Жоржина ишлаган қимматбаҳо кийимлар дўконида танишган. Жуфтлик расмий никоҳда бўлмаса-да, Роналду ўзининг YouTube каналидаги чиқишлардан бирида Жоржинани “хотиним” деб айтган.

    Фото: Instagram

    Уларнинг беш нафар фарзанди бор: Роналдунинг аввалги муносабатидан туғилган ўғли — кичкина Криштиану Роналду, суррогат онадан туғилган эгизаклар — Эва Мария ва Матео, шунингдек, умумий фарзандлари — қизлари Алана Мартина ва Белла Эсмералда.

    Антонелла Рокуцсо — Лионель Мессининг рафиқаси

    Антонелла Рокуцсо ва Лионель Месси болаликдан таниш. Месси Антонеллани бир кўришда севиб қолганини бир неча бор тан олган. Ҳатто, футболчи бу қиз келажакда унинг турмуш ўртоғи бўлишига ҳеч қачон шубҳа қилмаган.

    Фото: Instagram

    Улар 2008 йилдан буён бирга яшаган. Месси ва Рокуцсо 2017 йилда расман турмуш қурган. Уларнинг уч нафар ўғли бор: Тиаго, Матео ва Чиро.

    Пилар Рубио — Серхио Рамоснинг рафиқаси

    Рўйхатдаги яна бир ёрқин жуфтлик — Серхио Рамос ва Пилар Рубио. Улар 2012 йилдан бошлаб учраша бошлашган. Рамос 2018 йилда Россияда ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионатидан сўнг Пиларга турмуш қуриш таклифини билдирган.

    Фото: Instagram

    Эр-хотиннинг тўрт нафар ўғли бор: Серхио, Марко, Алехандро ва Максимо.

    Анна Левандовска — Роберт Левандовскийнинг жуфти

    Анна ва Роберт 2007 йилда танишган. Анна профессионал тарзда каратэ билан шуғулланган ва бу спорт тури бўйича бир неча бор мусобақаларда ғолиб чиққан. Роберт унга 2011 йилда турмуш қуришни таклиф қилган, 2013 йилда эса тўйлари бўлган.

    Фото: Instagram

    Жуфтлик Клара ва Лаура исмли икки нафар қиз фарзандни вояга етказмоқда. 

    Сара Гюндоган  — Илкай Гюндоганнинг рафиқаси

    Илкай ва Сара 2021 йилда ижтимоий тармоқлар орқали танишган. Уларнинг муносабатлари жуда тез ривожланган ва ярим йил ўтмай, Илкай унга турмуш қуришни таклиф қилган. 2022 йилнинг май ойида улар расмий равишда эр-хотин бўлишди.

    Фото: Instagram

    2023 йилнинг март ойида уларнинг илк фарзанди — Кайс исмли ўғли дунёга келди.

    Мишел Герциг — Тибо Куртуаннинг рафиқаси

    Тибо Куртуа ва Мишел Герциг ҳам ижтимоий тармоқларда танишган. Улар 2021 йилда учрашишни бошлашган, икки йил ўтиб эса никоҳдан ўтишган. Тўй арафасида Тибо ва Мишел Испания нашри Vanity Fair журналининг муқовасида ҳам пайдо бўлган.

    Фото: Instagram

    Апрель ойида Мишел уларнинг биринчи фарзанди — Элли исмли қизини дунёга келтирди. Тибонинг аввалги муносабатларидан Марта Домингес билан икки фарзанди бор.

    Мишел Лакруа — Кевин де Брейненинг рафиқаси

    Мишел ва Кевин ҳам 2013 йилда ижтимоий тармоқларда танишган. 

    Фото: Instagram


    2016 йилда жуфтликнинг биринчи фарзанди Мэйсон Милиан дунёга келган. Бир йил ўтиб, Кевин ва Мишел турмуш қуришган. 2018 йилда иккинчи фарзанд — Роум туғилган. 2020 йил сентябрьда эса қизалоқ Сури дунёга келган.

    Изабел Ҳаугсен ЁХансен — Эрлинг Ҳоланднинг севгилиси

    Эрлинг ва Изабел болаликдан таниш, Норвегия “Брюне” футбол академияларида бирга шуғулланган. Ёшлар орасидаги дўстлик, Эрлинг Дортмунднинг “Боруссия” жамоасида ўйнаган вақтида романтик муносабатларга айланган.

    Фото: Instagram

    Октябрь бошида Норвегия ва Словения ўртасидаги Лигалар ўйинидан сўнг (3:0) Ҳоланд ота бўлишини эълон қилган.

    Ана Иванович — Бастиан Швайнштайгернинг рафиқаси

    Ана Иванович собиқ профессионал теннисчи ва Франция Очиқ чемпионати “Роланд Гаррос” ғолибаси. Ана ва Бастиан 2014 йилда учрашишни бошлаган, икки йил ўтиб эса турмуш қурган.

    Фото: Instagram

    Улар Лука ва Леон исмли икки ўғилни тарбиялаяпти.

    3 июн, 15:05   Изоҳ (0)   3469
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Спорт#фудболл#жуфтлик#Роналду#Месси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болалар нафақаси: 2024 йил январдан бери қанча оилага тўлов тўхтатилгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 5 июн, 10:55

    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

    Реклама | 5 июн, 10:30

    Ўзбекистонда олий ва касбий таълим муассасаларига қабул бошланди

    Ўзбекистон | 5 июн, 10:45

    Ортиқча ёғлардан халос бўлиш учун қандай нонушта қилиш керак? Мутахассислар маслаҳати

    Лайфстайл | 5 июн, 10:37

    Путин “Ўргимчак тўри” операцияси учун Украинага жавоб қайтарилишини айтди

    Дунё | 5 июн, 10:31

    Тошкентда Қурбон ҳайити намози сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 5 июн, 10:12

    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

    Реклама | 5 июн, 09:46

    Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди — манба

    Спорт | 5 июн, 10:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.