Transfermarkt портали Ўзбекистон Суперлигасида ҳаракат қиладиган футболчиларнинг трансфер қийматларини янгилади. Унга кўра, Игор Сергеевнинг трансфер суммаси 200 минг еврога ошиб, 1 миллион еврога етди. Тажрибали ҳужумчи тўрт йилдан сўнг “Пахтакор”га қайтиб, юқори самарадорлигини яна исботлади — 12 ўйинда 10 гол ва 2 ассист қайд этди. Шу билан у Суперлигадаги трансфер қиймати 1 миллион еврогача етган еттинчи футболчи бўлди.

Ҳозирда “Насаф”дан дарвозабон Абдувоҳид Неъматов ва ярим ҳимоячи Акмал Мозговой Ўзбекистон чемпионатидаги энг қиммат футболчилар ҳисобланади. Уларнинг трансфер қиймати Transfermarkt портали томонидан 1,5 миллион евро деб баҳоланган.
Шунингдек, Шерзод Насруллаев (“Насаф”), Одил Ҳамробеков (“Бунёдкор”) ва Люпчо Дориев (“Сўғдиёна”) трансфер қиймати 1,2 миллион евро атрофида баҳоланган.
Ўзбекистон Суперлигасида ҳаракат қилаётган энг қиммат 10 футболчи:
- Абдувоҳид Неъматов — 1,5 миллион евро
- Акмал Мозговой — 1,5 миллион евро
- Шерзод Насруллаев — 1,2 миллион евро
- Одил Ҳамробеков — 1,2 миллион евро
- Люпчо Дориев — 1, 2 миллион евро
- Хуршид Ғиёсов — 1 миллион евро
- Игор Сергеев — 1 миллион евро
- Жамшид Искандаров — 900 минг евро
- Иброҳимҳалил Йўлдошев — 800 минг евро
- Ойбек Бозоров — 800 минг евро

Нархи энг кўп ошган футболчи — “Навбаҳор” ҳимоячиси Гильерме Гедеш бўлди. Бразилиялик футболчининг трансфер қиймати янгиланган рўйхатда 400 минг еврога ошди. Гедеш 2025 йилнинг қишки трансфер ойнасида Бразилия чемпионатининг 4-дивизиони (Сериэ Д)дан “Навбаҳор” сафига қўшилган эди.
Шунингдек, 6 нафар футболчининг трансфер қиймати 200 минг еврога кўтарилди. Улар: Акмал Мозговой, Игор Сергеев, Русланбек Жиянов, Аббос Ғуломов, Шоҳмалик Комилов ва Ҳусайн Норчаев.
Алишер Одилов, Нодирбек Абдураззоқов ва Муҳаммадали Ўринбоев эса қийматини 150 минг еврога ошириб, энг яхши ўнталикка киришди.
Нархи энг кўп қимматлашган 10 футболчи:
- Гильерме Гедеш — +400 минг евро
- Акмал Мозговой — +200 минг евро
- Игор Сергеев — +200 минг евро
- Русланбек Жиянов — +200 минг евро
- Аббос Ғуломов — +200 минг евро
- Шоҳмалик Комилов — +200 минг евро
- Ҳусайн Норчаев — +200 минг евро
- Алишер Одилов — +150 минг евро
- Нодирбек Абдураззоқов — +150 минг евро
- Муҳаммадали Ўринбоев — +150 минг евро

Transfermarkt порталига кўра, Ўзбекистон Суперлигасидаги бир қатор футболчиларнинг трансфер қийматида жиддий пасайиш кузатилди. Энг катта камайишлар “Пахтакор” ва “Сўғдиёна” футболчиларида қайд этилди.
Жиззах клуби ҳимоячиси Исломжон Қобилов мавсум бошидан ўз ўйинини топа олмади ва жамоаси билан бирга мусобақа жадвалининг пастки қисмида қолмоқда. Натижада унинг трансфер қиймати 200 минг еврога тушиб, 600 минг еврога баҳоланмоқда.
“Пахтакор” футболчиларининг трансфер қийматлари ҳам сезиларли даражада пасайди. Қуйидаги футболчилар қиймати камайди:
- Фламарион: −200 минг, ҳозир 400 минг евро
- Жонатан: −200 минг, ҳозир 300 минг евро
- Достонбек Ҳамдамов: −150 минг, ҳозир 600 минг евро
- Диёр Ҳолматов: −150 минг, ҳозир 600 минг евро
- Абдурауф Бўриев: −100 минг, ҳозир 500 минг евро
- Муҳаммадқодир Ҳамралиев: −100 минг, ҳозир 500 минг евро
- Брайан Риаскос: −100 минг, ҳозир 450 минг евро
- Улуғбек Ҳошимов: −100 минг, ҳозир 250 минг евро
- Отабек Жўрақўзиев: −100 минг, ҳозир 250 минг евро
Ўтган мавсумда “Сўғдиёна” ва ҳозир “Нефтчи” жамоаларида фаолият юритаётган Владимир Ёвовичнинг трансфер қиймати ҳам 150 минг еврога камайиб, 600 минг еврога етди.
Трансфер қиймати энг кўп пасайган футболчилар рейтинги:
- Исломжон Қобилов (“Сўғдиана”) — -200 минг евро (600 минг еврога тушди)
- Фламарион (“Пахтакор”) — -200 минг евро (400 минг еврога тушди)
- Жонатан (“Пахтакор”) — -200 минг евро (300 минг еврога тушди)
- Достонбек Ҳамдамов (“Пахтакор”) — -150 минг евро (600 минг еврога тушди)
- Диёр Ҳолматов (“Пахтакор”) — -150 минг евро (600 минг еврога тушди)
- Владимир Ёвович (“Нефтчи”) — -150 минг евро (600 минг еврога тушди)
- Ислом Машуков (“Андижон”) — -150 минг евро (600 минг еврога тушди)
- Азизбек Омонов (“Бунёдкор”) — - 150 минг евро (450 минг еврога тушди)
- Шоҳруҳ Абдурамонов (“Сўғдиёна”) — - 150 минг евро (250 минг еврога тушди)
- Ҳумоюн Шербўтаев (“Сурхон”) — - 150 минг евро (250 минг еврога тушди)

Маълумот учун, айни пайтда энг қиммат ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳисобланади. Унинг трансфер нархи 35 миллион еврони ташкил қилади.
Изоҳ (0)