• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Гейнрих, Шомуродов, Махсталиев. «Кичик мундиал»ларда Ўзбекистон терма жамоаси сафида гол урган футболчилар

    Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон Чемпионатига чиқиши кўплаб футбол мухлислари учун узоқ йиллардан бери армон бўлиб келмоқда. «Оқ бўрилар» катта мундиалда иштирок этмаган бўлса-да, кичик ёш тоифасидаги футболчилар бир неча бор Жаҳон чемпионатлари қатнашчисига айланган. «Дарё» Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг «кичик мундиал»лардаги иштироки ва уларда гол урган футболчиларни ёдга олади.

    Коллаж: «Дарё»

    Коллаж: «Дарё»

    Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати — 2003

    2003 йил 27 ноябрдан 19 декабрга қадар БААда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Аргентина, Испания, Мали каби терма жамоалар билан биргаликда B гуруҳидан ўрин олди. Малига қарши биринчи учрашувда Ўзбекистон ёшлари 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Ислом Иномов ва Александр Гейнрих голлар муаллифига айланди.

    Иккинчи турда Аргентина билан баҳс олиб борган Ўзбекистон илк дақиқаларда Александр Гейнрих томонидан урилган гол эвазига ҳисобни очди. Аммо Аргентина 70-дақиқада Леандро Фернандес ва 90+3-дақиқада Фернанда Кавенагининг голлари эвазига 3 очкони илиб кетди. Учинчи турда эса Ўзбекистон Испания ёшлари билан тўқнаш келди. 15-дақиқада Андрес Иньеста томонидан урилган гол ўйинда ягоналигича қолди ва Ўзбекистон учинчи ўйинда ҳам мағлубиятни қабул қилиб олди. Шу тариқа Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун илк мусобақа омадсиз бошланди.

    Ўзбекистон терма жамоаси сафида гол урган футболчилар

    Александр Гейнрих (2 та гол)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Александр Гейнрих 1984 йил 6 октябрда таваллуд топган. Бугун 37 ёшни қарши олган Гейнрих Ўзбекистон футболи тарихидаги энг креатив футболчилардан бири ҳисобланади. Фаолияти давомида «ЦСКА Москва», «Пахтакор», «Торпедо», «Ақтўбе», «Локомотив», «Ордабаси» каби жамоаларда ўйнаган ҳужумчи кўплаб совринларни қўлга киритган. Ўзбекистон терма жамоасида эса 98 та ўйинда 32 та гол уриб, энг яхши иккинчи тўпурар мақомини сақлаб турибди. Фақатгина Максим Шацких (34) ундан кўпроқ гол урган. Александр 2018 йилдан буён Қозоғистоннинг «Ақтўбе» жамоаси бошлиғи сифатида фаолият олиб бормоқда.

    Ислом Иномов (1)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ислом Иномов эса Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги илк голи муаллифи бўлди. Ислом фаолияти давомида «Семурғ», «Бухоро», «Пахтакор», «Навбаҳор», «Локомотив» (Тбилиси), «Андижон», «Насаф», «Бунёдкор», «Локомотив», «Сурхон» каби жамоаларда ўйнаган. Миллий терма жамоада эса 2004 йилда дебют қилиб, 2013 йилда фаолиятига якун ясаган. Унинг ҳисобида терма жамоа учун 37 ўйинда 2 та гол мавжуд.

    Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати — 2009

    Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2009 йилги Жаҳон чемпионатида D гуруҳидан ўрин олди. Рақиблар эса Гана, Уругвай ва Англия каби кучли жамоалар эди. Биринчи турда бўлажак жаҳон чемпиони Ганага қарши майдонга тушган ўзбекистонлик йигитлар 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўзбекистоннинг ягона голига Шерзод Каримов муаллифлик қилди. Иккинчи турда Уругвай ёш «оқ бўрилар»га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Охирги турда эса Англияга қарши учрашувда Иван Нагаев 1 очко келтирган гол муаллифига айланди. Дуранг натижа билан Ўзбекистон гуруҳда учинчи ўринни эгаллади ва бу кейинги босқичга чиқиш учун камлик қилди.

    Ўзбекистон терма жамоаси сафида гол урган футболчилар 

    Шерзод Каримов (1)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Иккита голдан бирига муаллифлик қилган Шерзод Каримов 1989 йилда Зарафшон шаҳрида таваллуд топган. Фаолиятини биринчи лига жамоаси «Шайхонтоҳур»да бошлаган ва кейин «Қизилқум» сафига ўтган. Навоийда бир мавсум тўп сурганидан сўнг «Пахтакор» футболчини харид қилди. Пойтахт жамоаси таркибида 8 йил ўйнаган Шерзод 158 ўйинда майдонга тушиб, 25 та голга муаллифлик қилди. Ундан сўнг Хитойнинг «Циндао Чжуннен» жамоасига ўтиб кетди. 2017 йилда Ўзбекистонга қайтиб, «Локомотив» шарафини ҳам ҳимоя қилган ярим ҳимоячи ҳозирда Про-Лига вакили «Нефтчи» жамоасида ҳаракат қилмоқда.

    Иван Нагаев (1)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Иван Нагаев 1989 йил 3 июлда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида туғилган. Фаолиятини «Насаф»да бошлаган ҳужумчи «Металлург», «Бунёдкор», «Локомотив», «Бухоро», «Динамо», «Ордабаси», «Сўғдиёна» каби жамоаларда ўйнаган. 2021 йил февраль ойидан буён яна Бекободнинг «Металлург» жамоасида ўйнамоқда.

    Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати — 2013

    Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун энг яхши Жаҳон чемпионати. F гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ёшлари Хорватия, Уругвай ва Янги Зеландия билан баҳс олиб борадиган бўлди. Биринчи турда Янги Зеландия қийинчиликсиз мағлуб этилди (3:0). Ўзбекистоннинг голларига Аббосбек Махсталиев, Игорь Сергеев, Диёр Туропов муаллифлик қилди. Иккинчи турда Хорватия билан дуранг натижа (1:1) қайд этилди. Марко Ливаянинг голига Сардор Раҳмонов битта гол билан жавоб қайтарди.

    Ҳал қилувчи турда эса Уругвай Ўзбекистонни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўзбекистон 4 очко билан учинчи ўринни эгаллади ва плей-оффга йўл олди (энг яхши учинчи ўринни эгаллаб). Нимочорак финалда Греция Ўзбекистон ёшларининг рақибига айланди. Аббосбек Махсталиев, Игорь Сергеев ва Сардор Раҳмоновнинг голлари эвазига юнонлар таслим этилди. Чорак финалда Францияга тўқнаш келган Ўзбекистон 0:4 ҳисобида енгилди ва мусобақани тарк этди.

    Ўзбекистон терма жамоаси сафида гол урган футболчилар  

    Аббос Махсталиев (2)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Аббосбек Махсталиев 1994 йил 12 январда Сирдарёнинг Гулистон шаҳрида таваллуд топган. Фаолиятини «Пахтакор» жамоасида бошлаган Аббос «Нефтчи», «Навбаҳор», «Сурхон», «Янгиер» каби жамоаларда омадини синаб кўрган. Аббос 2011 йил Мексикада ўтказилган 17 ёшлилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ёрқин ўйин намойиш этган футболчилардан бири бўлганди. Махсталиевга Франциянинг «Монако» жамоаси қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар бор эди. Лекин футболчи Ўзбекистондан четга чиқа олгани йўқ. Аббос 2021 йилнинг бошида Фарғонанинг «Истиқлол» жамоаси сафига қўшилди. Кейинчалик клуб мавсум ўртасига бормай Про-Лигадан чиқиб кетди.

    Мавзуга доир: Йўқотилган «олтинбошлар»: ўзбек футболининг эрта сўнган юлдузлари ҳақида

    Игорь Сергеев (2)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Игорь Сергеев 1993 йил Тошкентда туғилган. У ҳам Аббос каби фаолиятини «Пахтакор»да бошлаган, кейинчалик бир қатор хорижий жамоалар «Бейжин Гоан», «Ад-Дафра», «Ақтобе» шарафини ҳимоя қилди. 2021 йил 19 июль куни Қозоғистоннинг «Тобол» жамоасига ўтди. 2013 йилдан буён Ўзбекистон терма жамоасидан чақирув олади. Игорь ҳозиргача терма жамоа сафида 53 ўйинда иштирок этиб, 15 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

    Сардор Раҳмонов (2)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Сардор Раҳмонов 1994 йил 9 июлда Тошкентда таваллуд топган. Муборакнинг «Машъал» жамоаси тарбияланувчиси бўлган Сардор 2013 йилда «Локомотив» сафига ўтади. Тошкент жамоасида ишлари юришмаган футболчининг кейинги манзили 2014 йилда Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси бўлди. Ундан сўнг «Бухоро»да ўйнади. Ҳозирда «ОКМК» шарафини ҳимоя қилаётган Сардор 2013 йилги мундиалдан кейин фаолиятини бир текисда олиб бораётган кам сонли футболчилардан бири.

    Диёр Туропов (1)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Диёр Туропов 1994 йилда Жиззахда туғилган. Ғаллаоролдаги маҳаллий футбол мактабида таҳсил олган Диёр 2012 йилда «ОКМК» академиясига қабул қилинади. 2013 йилдан буён асосий таркибда ўйнай бошлаган. 2017 йилдан буён Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

    Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати — 2015

    2015 йилги мундиалда Ўзбекистон терма жамоаси Германия, Гондурас, Фижи терма жамоалари билан F гуруҳига тушди. Биринчи турда кутилмаганда Гондурасга 3:4 ҳисобида имконият бой берилди. Ўзбекистон сафида Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов ва Забиҳилло Ўринбоев гол муаллифига айланди. Иккинчи турда эса Германия ҳеч қандай қийинчиликсиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

    Учинчи турда Ўзбекистон Фижига жавобсиз 3 та гол урди. Бу сафар ҳам Элдор Шомуродов ва Забиҳилло Ўринбоев ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Учинчи гол эса Миржамол Қосимов ҳисобига ёзилди. Шу тариқа гуруҳда 3 та жамоа бир хил 3 очкодан қўлга киритди. Ўзбекистон эса тўплар нисбати бўйича қолган жамоалардан яхшироқ натижа қайд этган ҳолда, иккинчи ўрин билан плей-оффга йўл олди. Плей-оффдаги илк рақиб Австрия терма жамоаси бўлди. Достонбек Ҳамдамовнинг дубли Ўзбекистонни чорак финалга олиб чиқди. Чорак финалда Сенегал жамоаси билан тўқнаш келган ўзбекистонликлар 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди.

    Ўзбекистон терма жамоаси сафида гол урган футболчилар 

    Достонбек Ҳамдамов (3)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Достонбек Ҳамдамов 1996 йил Тошкент вилоятининг Бекобод туманида таваллуд топган. Достон «Янгиер» интернат-мактабида футбол сирларини ўргана бошлади. 2009 йилда эса «Бунёдкор» футбол мактабига қабул қилинади. 2014 йилдан «Бунёдкор»нинг асосий жамоасида ўйнай бошлайди. 2018 йилдан кейин «Анжи», «Ан-Наср», «Ҳатта» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган футболчи 2021 йил ёзидан бошлаб «Пахтакор» таркибида ўйнаяпти. Достонбек 2016 йилда Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилади ва шу вақтга қадар 26 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол муаллифига айланган.

    Элдор Шомуродов (2)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Элдор Шомуродов ҳозирги кунда ўзбек футболидаги энг ёрқин юлдузлардан бири. Италиянинг «Рома» шарафини ҳимоя қиладиган ҳужумчи 1995 йилда Сурхондарёнинг Жарқўрғон шаҳрида таваллуд топган. Элдорнинг отаси, амакиси футболчи бўлган. Шу муҳитда катта бўлган Элдор ҳам футболга муҳаббат қўяди. 19 ёшида «Машъал» жамоасининг асосий таркибида майдонга туша бошлаган ҳужумчи тез орада бошқа жамоаларнинг эътиборини торта бошлади. Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси 2015 йилда Шомуродовни ўз сафига қўшиб олади. 2017 йилда Россиянинг «Ростов» клуби Элдорни харид қилади. Бир неча йил ростовликлар шарафини ҳимоя қилган Элдор 2020 йилда Италиянинг «Женоа» клубига (7,5 миллион евро эвазига) йўл олди. Генуяликлар таркибида бир мавсум ўйнаган ҳужумчи Жозе Моуриньо устозлик қиладиган «Рома» эътиборига тушди. Рим клуби Шомуродов учун 17,5 миллион евро тўлади. Ҳозирда Элдор «Рома»да фаолият олиб боради.

    2015 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳаракат қилаётган футболчи 44 ўйинда 21 та гол урган ва айни дамда фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида энг яхши тўпурар бўлиб турибди.

    Забиҳилло Ўринбоев (2)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Забиҳилло Ўринбоев 1995 йил 30 мартда Тошкентда туғилган. «Бунёдкор» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. «Бунёдкор»даги уч йилидан сўнг футболчи «ОКМК» таркибига ўтиб кетади. Ундан сўнг «Пахтакор», «Металлург» каби жамоаларда ўйнаган Забиҳилло 2020 йилдан буён «Навбаҳор» сафида фаолиятини давом эттириб келмоқда.

    Миржамол Қосимов (1)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Миржамол Қосимов 1995 йил Тошкентда таваллуд топган. «Бунёдкор» жамоаси тарбияланувчиси. 2019 йилдан бошлаб «ОКМК» таркибида ўйнаб келмоқда. 2015 йилги ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 4 та ўйинда иштирок этиб, 1 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

    Маъруфжон Очилов тайёрлади

    06.10.2021, 22:56   Изоҳ (0)   37074
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мбаппега йилига 40 миллион евро маош таклиф қилган «Реал», АПЛнинг энг кўп маош олувчи ўйинчисига айланишни хоҳлаётган Салоҳ ва ақл тиши панд бериб қолган Каземиро...

    06.10.2021, 21:42

    «Реал»га ўтолмай қолгани, Неймар ва Жиру билан келишмовчилик, Франция терма жамоасидан кетишга тайёр экани ҳақида. Килиан Мбаппе катта интервью берди

    06.10.2021, 20:08

    Қосимовлардан Шомуродовларгача. Ўзбек футболидаги сулолалар ҳақида

    06.10.2021, 17:25

    Велосипед ўғриси, гиёҳвандлик ва оилавий низолар. Златан Ибраҳимовичнинг оғир ўтган болалик даври

    05.10.2021, 23:35

    Трансферлардан 115 миллион евро қарзи бор «Барселона», январда Мбаппени сотиб олишга қайта уриниб кўрадиган «Реал» ва топ-5 лигаларнинг энг қиммат таркибга эга жам...

    05.10.2021, 21:50

    Навбатдаги жанги санаси маълум бўлган Муроджон Аҳмадалиев, Куманга муддат белгилаган «Барселона», 17 йил аввалги натижасини такрорлаган «Милан». Энг сўнгги спорт я...

    04.10.2021, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45

    Эрон МАГАТЭ билан “янгича форматда” ҳамкорлик қилади

    Дунё | 13 июл, 19:27

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.