• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Узоқ йиллик кўрсаткичларнинг поёни, 5 та пенальти ва 733 кунлик голсиз серия. Суперлига 4-тури рақамларда

    Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 4-тур баҳслари 13—15 июнь кунлари бўлиб ўтди.

    Фото: ПФЛ

    Фото: ПФЛ

    «Championat.asia» нашри мавсум рестартидан кейинги дастлабки турга оид бир қатор статистикани тақдим этди.

    Суперлига 4-тури рақамларда

    0 — Коронавирус пандемияси туфайли Суперлига ўйинлари мухлисларсиз давом эттирилмоқда. 4-тур баҳсларининг ҳеч бирига мухлислар киритилмади. Маълум муддат ўйинлар томошабинларсиз ўтади.

    1 — «Қўқон-1912» ҳимоячиси Бобиржон Акбаров 2020 йилги чемпионатда биринчи автогол муаллифи сифатида тарихда қолди. Дастлабки 3та турда ҳеч бир футболчи ўз дарвозасини ишғол қилмаган эди.

    2:2 — Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган 3та учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Қизиғи яна учта учрашувда 1:0 ҳисоби кузатилди.

    3 — «Металлург» ярим ҳимоячиси Дониёр Нарзуллаев «Локомотив» билан учрашувда (3:0) учта голли узатма беришга муваффақ бўлди.

    5 — Суперлиганинг 4-турида ҳакамлар дарвозаларга жами 5 марта пенальти белгилади. Шундан иккитаси голга айланди холос. «Насаф» — «Навбаҳор» учрашувида иккала жамоа аъзолари Умар Эшмуродов ва Азизбек Турғунбоев, «Сўғдиёна»да Шоҳруз Норхонов 11 метрли жарима тўпидан гол ура олмади. «Андижон» вакили Жамшид Ҳасанов эса «Бухоро» билан ўйиннинг ўзида икки бор пенальти тепди ва иккаласида ҳам гол урди.

    5 — ОКМК Ўзбекистон чемпионати тарихида бир ўйинда 5 нафар ўйинчини алмаштирган дастлабки клубга айланди. Ундан олдин бошланган «Бунёдкор» — «Қўқон-1912» учрашувида мураббийлар учтадан ўзгаришни амалга оширишди.

    10 — Қаршининг «Насаф» клуби 4 та турдан сўнг 10 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамликни қўлга олди.

    11 — ОКМК клуби «Қизилқум» майдонида сўнгги бор 2000 йилда ғалаба қозонган эди. Орадан 11 йил ўтиб олмалиқликлар ушбу жамоани сафарда мағлуб эта олди.

    18 — Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган 7 та учрашувда жамоалар жами 18та гол урди. Таққослаш учун 1-турда 22 та, 2-турда 15 та ва 3-турда ҳам 18 та гол урилган эди.

    33 — «Сўғдиёна» Ўзбекистон чемпионати доирасида сўнгги бор «Пахтакор»ни 1999 йилги мавсум мағлуб этган эди. Шундан кейин бўлиб ўтган ўзаро 33 та учрашувда жиззахликлар ғалаба қозона олмаганди. Бақоев шогирдлари 21 йилдан сўнг илк бор «шерлар»ни мағлуб этди.

    35 — «Локомотив» клуби ўз майдонида сўнгги бор 2017 йилги мавсумда мағлуб бўлган эди. 2018 ва 2019 йилги чемпионатларда «темир йўлчилар» ўз стадионида ҳеч кимга ютқазмаганди. «Металлург» «Локомотив»нинг ўз майдонидаги 35 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди.

    42 — «Металлург» футболчиси Аброр Тошқўзиев «Локомотив» билан ўйинда захирадан майдонга тушганидан 42 сония ўтгач гол уришга эришди. Эътиборлиси Андрей Шипилов майдонга туширган яна бир футболчи Шаҳзод Убайдуллаев ҳам «темир йўлчилар» дарвозасига тўп киритди.

    93:56 — «Бухоро» — «Андижон» учрашувида мезбонлар вакили Беҳруз Саъдилоев гол урганида таблода мана шу дақиқаларни кўрсатиб турганди. Ушбу гол «Бухоро»га 2020 йилги мавсумдаги даслабки очкони келтирди ва 4-турдаги энг кеч урилган голга айланди.

    247 — «Навбаҳор» дарвозабони Ўткир Юсупов жорий йилги мавсумда ҳозирча энг узун «қуруқ серия» қайд этган дарвозабонга айланди. Юсупов 1-турда «Пахтакор» билан баҳснинг 88-дақиқасида гол ўтказиб юборганидан сўнг «Локомотив» ва «Андижон» билан ўйинларда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. 4-турда «Насаф»га қарши учрашувнинг 66-дақиқасида гол ўтказиб юборган посбоннинг «қуруқ серия»си 247 дақиқага етди.

    290 — «Бухоро»нинг бу мавсумдаги «қуруқ серия»си айнан 290 дақиқага тенг бўлди. Даслабки учта турда умуман гол ура олмаган (270 дақиқа) бухороликлар «Машъал» билан баҳснинг 21-дақиқасида мавсумдаги илк голини уришди. Шундай қилиб 2020 йилги Ўзбекистон чемпионатида гол ура олмаган клуб қолмади.

    733 — «Навбаҳор» ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев Ўзбекистон чемпионатида сўнгги бор 2018 йил 12 июнь куни «Металлург» сафида «Насаф»га гол урган эди. Шундан -кейин 733 кун ўтгач (2 йил-у 2 кун) Ўринбоев яна "Насаф" дарвозасига тўп киритишга эришди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    16.06.2020, 16:44   Изоҳ (0)   8263
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гаттузо Италия Кубоги финалига 1 кун қолганда Ирвинг Лосанони «Наполи» машғулотларидан ҳайдаб юборди

    16.06.2020, 16:01

    Златан Ибрагимович Швецияда тиббий регламентни бузди

    16.06.2020, 15:01

    Тайсон Фьюри оғир вазн тоифасидаги энг яхши боксчилар рейтингини тузди ва 1-ўринга ўзини қўйди

    16.06.2020, 14:33

    Волков Блейдсга қарши. UFC 21 июнь кунги мусобақаси жуфтликларини эълон қилди

    16.06.2020, 13:12

    Европа Чемпионлар Лигаси жорий мавсумидаги қолган ўйинлар қандай форматда ўтиши маълум бўлди

    16.06.2020, 12:10

    «Реал» футболчиси Лукас Васкеснинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

    16.06.2020, 11:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Канада билан савдо музокаралари тўхтатилади” — Трамп (видео)

    Дунё | 28 июн, 18:35

    Тошкент–Тель-Авив–Тошкент йўналишидаги рейслар қачондан тикланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:15

    Эронда Исроил билан урушда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг дафн маросими бўлиб ўтди (видео)

    Дунё | 28 июн, 17:55

    Ўзбекистонда 29 июнь куни об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 17:35

    Қозоғистонда аёл автобус бекатида фарзанд кўрди

    Дунё | 28 июн, 17:15

    Покистонда портлаш туфайли камида 16 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 28 июн, 16:55

    Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: “Бу каби турнирлар футболчилар саломатлиги ҳисобига ўтказилмаслиги керак”

    Спорт | 28 июн, 16:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.