• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Тошкентга қайтаётган Жалолиддинов, Дубайни тарк этган Машарипов, ҳал қилувчи паллага кирган Евро ва Копа Америка. Спортга оид энг сўнгги хабарлар дайжести

    Дунё ва ўзбек спортига оид сўнгги кунларнинг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Олимпиадага йўл оладиган спортчиларни эмлаш жараёни давом этмоқда. 2 июль куни боксчиларда вакцинациянинг иккинчи босқичи ўтказилди. Ўзбекистон бокс делегацияси тайёргарликнинг сўнгги босқичини мусобақа бўлиб ўтадиган жойда ўтказиш учун 4 июль куни Токиога жўнаб кетди. Аввалроқ Токио—2020 Олимпиадасига борадиган барча ўзбекистонлик спортчи, мураббий ва расмий вакиллар вакцинациядан ўтказилиши маълум қилинганди.

    Суперлиганинг 12-тур ўйинлари 2—4 июль кунлари бўлиб ўтди. «Турон» ўз майдонида «Металлург»ни мағлуб этган ҳолда, Суперлига 2021 йилги мавсумидаги илк ғалабасини қўлга киритди. Аввалроқ яйпанликлар жамоасини тажрибали мутахассис Игорь Шквирин қабул қилиб олганди. Яна бир баҳсда «Қизилқум» ўз уйида «Машъал»ни таслим этди ва муваффақиятли сериясини давом эттирди. 3 июль куни эса «ОКМК» жамоаси «Қўқон-1912»ни енгиб, иккинчи ўринга кўтарилди. «Андижон» сўнгги сониялардаги гол эвазига «Навбаҳор»дан устун келди. 4 июль куни турнинг сўнгги учта ўйин бўлиб ўтди. «Пахтакор» Тошкент дербисида «Локомотив»дан устун келди. «Бунёдкор» эса «Сурхон»ни тор-мор келтирди. Марказий ўйин Қаршида «Насаф» ва «Сўғдиёна» ўртасида кечди. Унда жиззахликлар мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди.

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Жасур Жалолиддинов «Андижон»дан кетди. «Навбаҳор»га қарши ўйиндан кейин футболчи ўзнинг Instagram саҳифаси орқали бу ҳақда маълум қилди. Жалолиддинов фаолиятини Тошкентнинг «Локомотив» клубида давом эттиради. Бу ҳақда «темир йўлчилар» матбуот хизмати маълум қилди. 2020 йилда Россияда сарсон бўлган футболчи 2021 йилнинг март ойида «Андижон» футболчисига айланганди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Иброҳимхалил Йўлдошевга «Женоа»дан қизиқиш бўлмоқда. Россиялик шарҳловчи ва инсайдер Нобель Арустамянга кўра, генуяликлар «Пахтакор»нинг 20 ёшли ҳимоячиси трансферини ушбу ёзда амалга оширмоқчи. Аввалроқ унга Бельгиянинг «Беерсхот» клубидан қизиқиш борлиги хабар қилинганди.

    Жалолиддин Машарипов «Ан-Насср»га қайтди. Ўтган мавсумни БААнинг «Шабоб ал-Аҳли» клуби ижара асосида ўтказган ўзбекистонлик футболчи яна Саудия Арабистони клубига қайтди. Машарипов БАА чемпионатида 12 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва тўртта голли узатма амалга оширди. Саудияликлар Машариповни қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олган ва легионерлар лимити сабаб дубайликларга ижарага берганди.

    Фото: «Ан-Насср» ФК

    Фото: «Ан-Насср» ФК

    Жаҳон

    Евро—2020 чорак финал ўйинлари якунланди ва ярим финал жуфтликлар маълум бўлди.

    Евро—2020

    Ярим финал

    6 июль, сешанба

    Италия — Испания 00:00

    7 июль, чоршанба

    Англия — Дания 00:00

    Италия терма жамоаси саралаш баҳсларини ҳисобга олганда Европа чемпионатидаги кетма-кет 15-ғалабани қўлга киритди. Бу мусобақа рекорди ҳисобланади. Бельгиянинг 14 ўйинлик ғалабали сериясига эса якун ясалди. Роберто Манчиси жамоаси кетма-кет 32 та ўйиндан буён ютқазмаяпти ва бу борада шахсий рекордини яхшилаб олди.

    Евро—2020 кашфиёти узоқ муддатга сафдан чиқди. Италия терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Леонардо Спинаццола Бельгияга қарши ўйиннинг 79-дақиқасида оғир жароҳат олди ва кўз ёш тўкиб, майдонни тарк этди. Қайд этилишича, унинг товон пайларида ёрилиш юзага келган. Бу жароҳат сабаб ҳимоячи бир йилгача бўлган муддатга сафдан чиқиши мумкин. Спинаццола Ервопа чемпионатида икки бор учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Англия терма жамоаси ўз тарихида илк бор кетма-кет еттита ўйинда ўз дарвозасидан тўп ўтказмади. Инглизларнинг қуруқ серияси 662 дақиқадан бери давом этмоқда. «Уч шерлар» 1996 йилдан кейин илк бор Европа чемпионати ярим финалида ўйнайди.

    Швеция ҳужумчиси Патрик Шик Евро—2020 даги голлари сонини 5 тага етказди ва энг яхши тўпурар Криштиану Роналдуга етиб олди. Шунингдек, Шик Чехия сафида битта йирик мусобақада доирасида гол уриш бўйича Милан Барошнинг рекордини такрорлади. Барош Евро–2004 да бешта гол урган ва мусобақа тўпурари бўлганди.

    Дания 1992 йилдан бери илк бор Евро ярим финалига чиқди. Ўшанда данияликлар мусобақа ғолибига айланганди. Шунингдек, Дания Евронинг дастлабки икки ўйинида мағлуб бўлиб, якунда ярим финалга қадар етиб келган биринчи жамоага айланди.

    Копа Америка—2021 да ҳам чорак финал баҳслари якунланди. Унга кўра Бразилия, Перу, Аргентина ва Колумбия ярим финал йўлланмасига эга бўлди.

    Америка Кубоги—2021

    Ярим финал

    6 июль, сешанба

    Бразилия — Перу 04:00

    7 июль, чоршанба

    Аргентина — Колумбия 06:00

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Тони Кроос фаолиятини қачон ва қаерда якунламоқчи эканини айтди

    Ўйлашимча, 2023 йил мос келадиган палла, мен 33 ёшда бўламан. Ҳали «Реал» билан шартномани яна бир ёки икки йилга узайтириш борасида қарор қабул қилишимга тўғри келади. Бироқ бир нарсага мутлақо ишончим комил, фаолиятимни «Реал»да якунлайман.

    Германиядаги барчани айбламоқчи эмасман, чунки кўплаб мухлислар ўйинимга яхши баҳо берди. Бироқ айрим ҳолларда 11 йиллик меҳнатимдан кейин ҳам одамлар менга етарли баҳо бермаётгандек туюлади. Испанияда эса ҳаммаси бошқача. Етти йил аввалги биринчи ўйинимдан ҳозиргача одамлар мендан миннатдор.

    Тони Кроос, «Реал» футболчиси

    Трансфер янгиликлари

    «Манчестер Юнайтед» «Реал» ҳимоячиси Рафаэл Варанни қўлга киритмоқчи. Инглиз клуби Варан трансфери учун 45 миллион евродан ортиқ маблаф сарфлаш ниятида эмас. Мадридликлар эса футболчи учун 70 миллион сўрамоқда. «Манчестер Юнайтед» келишувга ярим ҳимоячи Пол Погбани қўшишга тайёр. Ҳар икки футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йил ёзида якунланади. АBC нашрининг хабарига кўра, Варан «Ман Юнайтед»да йилига 12 миллион евро маош олади. «Реал» эса янги шартномада унга 7 миллион таклиф қилган.

    Аввалроқ «Юнайтед» Жейдон Санчо трансферини ҳал қилган маълум бўлганди. Шунингдек, жамоа ярим ҳимояга номдор футболчи олиб келиш ниятида.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «ПСЖ» Лионель Мессига «Барселона»дан фойдалироқ таклиф билан чиқди, дея хабар қилмоқда АS. Ҳозирда футболчининг эътибори Америка Кубогига қаратилган. Мусобақа тугагандан кейин парижликлар музокараларга киришмоқчи. Эслатиб ўтамиз, Месси 1 июлдан эътиборан эркин агент мақомини олган.

    Ҳозирда каталонлар Месси билан янги келишув борасида музокаралар олиб бормоқда. Леонинг шартларини қаноатлантириш учун жамоа маошлар масаласини кўриб чиқиши ва бир нечта футболчисидан воз кечишига тўғри келади. Акс ҳолда молиявий фейр-плей билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хабарларга кўра, «Барселона» Умтити ва Пьяничга шартномани бекор қилишни таклиф қилган. Бироқ икки футболчи ҳам бу таклифни рад этган.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    04.07.2021, 23:46   Изоҳ (0)   33525
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлига. «Пахтакор» дербида «Локомотив»дан устун келди, «Сўғдиёна» Қаршида мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди. «Бунёдкор» эса 5 та гол уриб, ғалаба қозонди

    04.07.2021, 22:26

    Авиаҳалокатдан қутулиб қолган, йўл-йўл либос ёққани учун «Реал»ни эмас, «Барселона»ни танлаган ва каталонлар афсонасига айланган Ладислав Кубала ҳақида

    04.07.2021, 20:41

    Майдон текис, тўп эса юмалоқ: Грециянинг Евро—2004 даги сенсацион чемпионлигини эслаб

    04.07.2021, 15:56

    Америка Кубоги. Аргентина Эквадорни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга чиқди. Уругвай пенальтилар сериясида мағлуб бўлди ва мусобақа билан хайрлашди

    04.07.2021, 10:56

    Евро—2020. Англия терма жамоаси Украинани йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга чиқди. Ҳарри Кейндан дубль

    04.07.2021, 02:16

    Евро—2020. Дания терма жамоаси Чехиядан устун келди ва ярим финалга йўл олди

    03.07.2021, 23:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.