• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт Футбол

    Қимор ўйинларини реклама қилаётган “Машъал”, блокланган “ОКМК” ва 2 йилдан бери тугамайдиган “Қизилқум”—“Металлург” учрашуви — профессионал клубларимизнинг нопрофессионал медиаси ҳақида

    Чамаси, бундан икки ойлар аввал Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да ой футболчиси деб топилди. Элдор Шомуродов ҳам 2025 йил бошидан бери “Рома”да икки марта эътироф этилди. Ушбу жамоалар ойнинг энг яхшиларини овоз бериш орқали аниқлашди ва бунда мухлислар ҳам фаол иштирок этишди. Овоз бериш жараёни Telegram, Instagram ёки Twitter тармоқларида эмас, интернетдаги ўзининг расмий сайтларида ўтказилди. Ушбу жараёнда ўзбекистонлик мухлислар ҳам бевосита иштирок этиб, “Манчестер Сити” ёки “Рома”нинг расмий саҳифасида рўйхатдан ўтиб, ўз севимлиларига овоз беришди. Бу — табиий жараён.

    Foto: Yandex
    Фото: Yandex

    Замонавий футбол фақатгина майдондаги ўйин билан эмас, балки унинг атрофидаги инфратузилма, медиа салоҳияти ва ахборот тизимлари билан ҳам белгиланади. Бугунги кунда дунёнинг кўплаб йирик клублари ўз расмий сайтларини мухлислар билан мулоқотдаги энг муҳим восита сифатида кўради. Афсуски, Ўзбекистон Суперлигаси клубларининг аксарияти бу борада жуда ҳам оқсамоқда. Айрим жамоаларнинг расмий сайтларига кириб бўлмайди, баъзиларининг эса йиллар давомида янгиланмаган саҳифалари футбол жамоатчилиги учун ёт манзарага айланиб улгурган. Бу ҳолат футболимизнинг ташқи кўриниши ва ишончлилиги, айниқса халқаро миқёсдаги имижига салбий таъсир кўрсатмоқда.

    Foto: Yandex
    Фото: Yandex

    Ҳа, Ўзбекистон чемпионати сўнгги йилларда анча кучайди. Буни инкор қилиб бўлмайди, лекин клубларнинг медиа бўлими ҳақида бундай деб бўлмайди. Тўғри, Telegram ёки Instagram орқали клуб ҳақида сўнгги янгиликларни топиш мумкин. Бироқ профессионал клуб номи остида ҳаракат қиладиган жамоаларимиз ўз номига монанд тарзда ишлаб, ўзининг расмий сайтини ҳам юритишса яхши бўлар эди.

    Мисол тариқасида, Суперлиганинг амалдаги чемпиони “Насаф”нинг расмий саҳифасидан (fcnasaf.uz) намуна келтирамиз.

    Foto: Ekran tasviri
    “Насаф” клуби веб-сайтидан лавҳа
    Фото: Экран тасвири

    Сайт фаол тарзда ишламоқда. Лекин улар сўнгги марта 2023 йилда хабар жойлашган. Турнир жадвали эса 3-турдан кейин умуман янгиланмаган.

    “Насаф” клуби веб-сайтидан лавҳа
    Фото: Экран тасвири

    Жамоа қишки трансфер ойнаси пайтида бир қанча харидларни амалга оширди. Хусусан, украиналик дарвозабон Александр Воробей, Умар Эшмуродов, Рубен Ҳебай ёки Драган Черан каби футболчилар қаршиликлар билан шартнома имзолашди. Бироқ булар ҳақида ҳеч қандай маълумотлар топиб бўлмади.

    “Nasaf” klubi rasmiy saytidan
    “Насаф” клуби веб-сайтидан лавҳа
    Фото: Экран тасвири

    Ўрганишлардан кейин “Насаф” клуби янги сайтга ўтаётгани ва ҳозирда улар “ФCНасаф.уз”дан “Насафсc.уз”га кўчаётгани аниқ бўлди. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозир бу босқичма-босқич амалга оширилмоқда ва май ойининг охирларида тўлиқ янги домен остида ҳаракат қилади. 

    Жорий мавсум чемпионлик учун асосий даъвогар бўлиб турган Олмалиқнинг “ОКМК” клубининг ҳам расмий саҳифаси бор. Ҳар ҳолда, Wикипедия маълумотларига таянадиган бўлсак, Fc-Agmk.uz сайти “кончилар”га тегишли. Аммо, ушбу саҳифага кирганимизда, сайт аллақачон блокланган. 

    “OKMK” rasmiy saytidan
    Блокланган “ОКМК” клуби веб-сайтидан лавҳа
    Фото: Экран тасвири

    Янги сайти бўйича бир оз изландик ва натижада уларнинг янги саҳифаси “ФcОКМК.уз” сайти бор эканлиги маълум бўлди. Лекин унда ҳам Суперлиганинг 1-туридан кейин натижалар янгиланмаганига гувоҳ бўлдик.

    Ушбу ҳолатда ижтимоий тармоқдаги маълумотларни янгилаб туришини клуб матбуот хизматидан сўраб қоламизки. Акс ҳолда бундай муаммолар келиб чиқаверади.

    “OKMK” veb saytidan lavha
    “ОКМК” веб сайтидан лавҳа

    Сўнгги йилларда анча шов-шувларга сабаб бўлаётган яна бир жамоа — “Навбаҳор” ҳам эътибордан четда қолмади. Уларда ҳам аҳвол юқоридаги жамоаларникидан қолишмайди. Ҳа, уларнинг ҳам расмий саҳифаси бор (Pfcnavbahor.uz). Лекин улар охирги марта 2024 йилнинг сентябрь ойида хабар жойлашган.

    “Навбаҳор” клуби веб-сайтидан лавҳа
    Фото: Экран тасвири

    Энг кулгили томони шундаки, клубни аллақачон тарк этган Ўткир Юсупов ҳамон асосий жамоа сафида қайд этилган. Бу ерда нафақат Юсупов, балки қишда “Нефтчи” сафига ўтган Искандеров, Болтабоев каби футболчилар ҳам бор ва бу профессионал клуб учун аянчли ҳолат.

    “Navbahor” klubi web-saytidan lavha
    “Навбаҳор” клуби веб-сайтидан лавҳа
    Фото: Экран тасвири

    “Қизилқум” клуби расмий сайтидан наъмуна келтирамиз ва уни ортиқча изоҳламасликка қарор қилдик. Сабаби икки йил ўтибди ҳамки, “Қизилқум” — “Металлург” баҳси якунига етмаган.

    Аниқлик киритилишича, Навоий клубида ҳам веб саҳифа алмашган. Жамоанинг Wикипедияга киритилган саҳифаси “Фcқизилқум.уз” ҳозирда фаол эмас ва улар “Пфcқизилқум.уз” домени остида фаолият юритмоқда. Ушбу ҳолатда ижтимоий тармоқдаги маълумотларни янгилаб туришини клуб матбуот хизматидан сўраб қоламизки. Акс ҳолда бундай муаммолар келиб чиқаверади.

    Фото: “Қизилқум” веб-сайтидан лавҳа

    “Динамо” матбуот хизматида ишлайдиган матбуот котиб(а)лари ўзаро келишиб олишса яхши бўлар эди. Сабаби, сайтдаги маълумотлар янгиланмагани камдек, унда чиқарилаётган хабарлар бир куни лотин алифбосида, бир куни кирилл алифбосида эълон қилинган. Ундаги хатолар эса иккинчи масала. Албатта Самарқанддек кўҳна шаҳарнинг ягона байроқдор жамоаси матбуот хизматидаги ҳолат кулгили ҳамда аянчли.

    “Динамо” матбуот хизмати вазиятга қуйидагича изоҳ берди:

    Сайтимиз янгиланаяпти, эскисини 2009 йилда очганмиз,шу сабаб шрифтларни ўқимай қолган, серверида ҳам муаммо бор. Янгиси ҳам ҳозирги доменда бўлади.

    “Dinamo” rasmiy web-saytidan
    “Динамо” клуби веб-сайтидан лавҳа
    Фото: Экран тасвири

    “Қўқон-1912” клубидаги ҳолат кайфиятингизни кўтариши табиий. Сабаби ушбу жамоа мухлислари ўз севимлилари ҳақидаги маълумотлар билан бир қаторда Европа футболи янгиликларидан ҳам бохабар бўлишади. Агар сиз Kokand1912.uz саҳифасига кирсангиз, Каземиро Туркиядан таклиф олгани-ю, “Реал”нинг таркибдаги муаммолари ҳақидаги маълумотларни ҳам билиб оласиз. Лекин хурсанд қиладиган ҳолат шундаки, матбуот хизмати жамоа ҳақида ҳам маълумот бериб борар экан.

    “Qoъqon-1912” klubi rasmiy web-saytidan
    “Қўқон-1912” клуби веб-сайтидан лавҳа
    Фото: Экран тасвири

    Ўзбекистон Суперлигасида 8-турдан кейин 3-ўринни эгаллаб турган “Бунёдкор” эса нот фоунд 404. 

    Аниқлаштириш: “Бунёдкор” расмий сайтига мобил қурилмалар орқали кириш мумкин. Юқорида маълумот берганимиздек, “Бунёдкор” футбол клубининг расмий сайтларига киришда муаммо мавжуд. Бироқ аниқлик киритамиз — ушбу сайт компьютер орқали тўлиқ ишламаётган бўлса-да, мобил телефонларда очилмоқда ва асосий саҳифалар фаол ишламоқда. Сабабини билиш учун “Бунёдкор” клуби матбуот хизмати билан боғланишга ҳаракат қилдик, лекин буни иложи бўлмади.

     

    Фото: Экран тасвири

    Wикипедия маълумотларига таянадиган бўлсак, “Бухоро” клубининг расмий интернет саҳифаси Pfcbuxoro.com деб номланади. Аммо ушбу ҳавола орқали кириб кўрсак, умуман клубга алоқаси бўлмаган онлайн казиноларни рекламаси билан шуғулланувчи сайт бўлиб чиқди.

    Wikipediya
    Wикипедия
    Фото: Экран тасвири

    “Машъал” клубидаги ҳолат ҳам юқорилардагилардан ёмон бўлса ёмондирки, аммо яхши эмас. Муборак клубининг расмий саҳифаси аллақачон ҳакерлар қўлига ўтиб кетган ва улар клуб номидан ўзларининг ҳар хил қимор ўйинларининг рекламасида фойдаланмоқда.

    Фото: Экран тасвири
    Фото: Экран тасвири

    “Андижон”, “Шўртан” ва “Сўғдиёна” жамоалари ҳам ўзларининг расмий веб-сайтига эга, лекин уларнинг барчаси нофаол тарзда бўлиб турибди.

    Аниқлаштириш: “Андижон” расмий сайтига мобил қурилмалар орқали кириш мумкин. Юқорида маълумот берганимиздек, “Андижон” футбол клубларининг расмий сайтларига киришда муаммо мавжуд. Бироқ аниқлик киритамиз — ушбу сайтлар компьютер орқали тўлиқ ишламаётган бўлса-да, мобил телефонларда очилмоқда ва асосий саҳифалар фаол ишламоқда. 

    “Андижон” клуби матбуот котибидан бу ҳақида сўраганимизда, сайтда камчиликлар борлиги, лекин булар секин-аста тўғриланаётганини маълум қилди. Лекин ҳозирги носозликнинг сабабини билмаслигини айтди. 

    Агар маълумотлар рост бўлса, “Хоразм” клуби ҳалигача ўзининг расмий сайтини эга эмаслигини кўриш мумкин.

    “Andijon” veb-sahifasidan lavha
    “Андижон” веб-саҳифасидан лавҳа
    Фото: Экран тасвири
    “Shoъrtan” klubi web-saytidan lavha
    “Шўртан” клуби веб-сайтидан лавҳа
    Фото: Экран тасвири
    “Soъgъdiyona” klubi web-saytidan lavha
    “Сўғдиёна” клуби веб-сайтидан лавҳа
    Фото: Экран тасвири

    Ўзбекистон футболида ахборот сиёсатига эътибор қарата оладиган клублар сони жуда кам. Шундай кам сонли жамоалардан бири – бу “Пахтакор”. Тошкент клуби нафақат Суперлиганинг энг совриндор жамоаси, балки ахборот майдонида ҳам ўз ўрнига эга. Клубнинг расмий сайти доимий янгиланиб борилади, унда жамоа билан боғлиқ энг сўнгги янгиликлар, превюлар, ўйинолди ва ўйиндан кейинги мураббийлар фикрлари мунтазам эълон қилинади. Сайт орқали мухлислар нафақат асосий жамоа, балки ёшлар ҳақида ҳам маълумотга эга бўлиши мумкин.

    “Paxtakor” klubi web-saytidan lavha
    “Пахтакор” клуби веб-сайтидан лавҳа
    Фото: Экран тасвири
    “Пахтакор” клуби веб-сайтидан лавҳа
    Фото: Экран тасвири

    “Сурхон” клуби ҳам ўзинг медиаси билан бошқалардан ажралиб туради. Термиз клуби нафақат бошқа ижтимоий тармоқлари, балки ўзининг веб-саҳифасини ҳам деярли ҳар куни янгилаб туради. Ушбу жамоанинг расмий сайтига ташриф буюрсангиз, мураббийлар фикри, превюлар ва фотогалереяларни ҳам мухлислари учун жойлаб боради.

    “Surxon” klubi rasmiy web-saytidan
    “Сурхон” клуби веб-сайтидан лавҳа
    Фото: Экран тасвири

    Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ҳам бу борада анча фаоллигини кузатишимиз мумкин. Жамоа матбуот хизматида барчаси тезкорлик билан амалга оширилади. Учрашув натижалари, мураббийлар фикри ва бошқа статистикалар тезда янгиланиши хурсанд қилади. Фарғона клуби сўнгги пайтларда ўз олдига катта мақсадларни қўйиб келаётгани ҳеч кимга сир эмас, жамоа 2025 йилда чемпионлик учун катта ҳаракат бошлаган. Бугунги рақамли даврда бу каби фаолият клуб бренди ва обрўсининг муҳим бир қисмига саналади. “Нефтчи” бу борада бошқа Суперлига жамоаларига ибрат бўла оладиган даражада ишламоқда.

    “Нефтчи” klubi web-saytidan lavha
    “Нефтчи” клуби веб-сайтидан лавҳа
    Фото: Экран тасвири

    Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, бугунги глобаллашув ва рақамли ахборот даврида ҳар бир профессионал футбол клуби ўз расмий сайтига эга бўлиши, уни фаол юритиб бориши зарур. Бу нафақат мухлислар билан алоқа воситаси, балки жамоанинг халқаро даражадаги ишончлилиги, бренди ва профессионал ёндашувини акс эттирувчи омилдир. Афсуски, Ўзбекистон Суперлигаси клубларининг аксарияти бу борада жиддий эътиборсизликка йўл қўймоқда. Расмий сайтга эга бўлмаганлар, бор бўлса-да, уни йиллаб янгиламаган клублар борлиги жамоанинг имижига салбий таъсир ўтказиши аниқ. Бу рўйхатда “Насаф” ёки “Андижон” каби халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган клубларнинг борлиги дилни хира қилади.

    Қолганлар ҳам “Пахтакор”, “Сурхон” ва “Нефтчи” каби жамоалардан ўрнак олиб, замонавий футбол талабларига мослашишлари шарт. Акс ҳолда, биз профессионал футболга даъвогарлик қилаётганимиз билан, уни ахборот даражасида ҳимоя қила олмаймиз.

    Жамшидбек Маҳмудов

    10 май, 10:10   Изоҳ (0)   3783
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Насаф#Пахтакор#Навбаҳор#Нефтчи#Андижон#Сурхон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Суперлигаси биринчи турида ишловчи ҳакамлар эълон қилинди 

    28.02.2024, 13:16

    Суперлиганинг 4-тур ўйинлари бошланиш вақти ва унда ишлайдиган ҳакамлар рўйхати маълум бўлди 

    27.03.2024, 13:28

    Суперлига. Симуляция ишлатган, жамоадошини тепган, ҳакам билан тортишганлар, жумладан, Бабаян ҳам жарима тўлайди

    28.03.2024, 09:51

    Белгиланмаган пенальти ва қизил карточка — Эксперт-ҳакамлар комиссияси баҳсли ҳолатларни таҳлил қилди

    02.04.2024, 16:18

    Суперлига. Май ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди

    06.06.2024, 11:16

    Суперлигада май ойининг энг яхшилари аниқланди

    11.06.2024, 15:36

    Нархи ошган Жалолиддинов, арзонлаган Абдухолиқов — Transfermarkt портали Суперлига футболчиларининг нархларини янгилади

    28.06.2024, 10:14

    Берилмаган қизил карточка, нотўғри белгиланган пенальти ва қўполлик орқали урилган гол. Эксперт-ҳакамлар хулосаси эълон қилинди

    02.07.2024, 17:00

    Ўзбекистон Олимпия жамоасининг 18 кишилик якуний таркиби маълум бўлди

    19.07.2024, 14:39

    Олимпия чўққиси учун илк қадам. Ўзбекистон—Испания учрашуви. Превю

    24.07.2024, 11:59

    “Локомотив” ва “Сурхон” клуби футболчилари 3 та ўйинга четлатилди, “Пахтакор” спорт директорига чора кўрилди

    03.10.2024, 15:27

    “Насаф” клубига чемпионлик кубоги 9 ноябрь куни топширилади 

    04.11.2024, 13:32

    Сречко Катанец ноябрь ойи ўйинлари учун чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди 

    06.11.2024, 11:18

    Самарқанддаги пенальти, Намангандаги қизил карточка: ЎзФҲМ ҳакамларнинг баҳсли вазиятлардаги қарорларини тўғри деб топди 

    11.11.2024, 22:10

    Ўзбекистон Суперлигаси якунланди. “ОКМК” ва “Навбаҳор” совриндор бўлди. “Локомотив” Про Лигага тушиб кетди

    30.11.2024, 17:45

    “Насаф” дарвозабони Абдувоҳид Неъматовнинг трансфер нархи 600 минг еврога ошди

    04.12.2024, 22:13

    Суперлига ва Пролига жамоалари 2025 йилги мавсумда Adidas Tiro Pro тўпларидан фойдаланади

    07.12.2024, 15:37

    Драган Черан “Насаф”га қайтди

    22 январ, 22:34

    ПФЛ Суперлиганинг биринчи даврасига қуръа ташлади

    1 феврал, 18:55

    Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланди

    26 феврал, 19:54

    Янги мавсум Суперлига клублари қайси бренд либосларидан фойдаланиши маълум (фото)

    6 март, 13:20

    ЎФА тиббий кўрикдан ўта олмаган 12 футболчига Суперлига ўйинларида қатнашишга рухсат бермади

    9 март, 15:28

    Суперлига. “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди, “Хоразм”дан илк ғалаба, “Навбаҳор” “Динамо” билан дуранг ўйнади (видео)

    10 март, 11:34

    Шерзод Насруллаев: “3 очко тўпласак, Мундиал масаласини ҳал қила оламиз” 

    25 март, 14:25

    Суперлига. “Насаф” Қаршида “Шўртан”ни тор-мор этди

    5 апрел, 22:12

    Ўзбекистон Суперкубоги қайси стадионда ўтиши аниқ бўлди

    8 апрел, 18:35

    Суперлига. “Насаф” ўз майдонида кичик ҳисобда ғалаба қозонди

    13 апрел, 22:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Расман: Флориан Вирц – “Ливерпуль” футболчиси

    Спорт | 20 июн, 23:12

    “Дарё” дайжести: 20 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 июн, 23:05

    БМТ йиғилишида Эрон ва Исроил вакиллари ўртасида баҳс-мунозара юзага келди

    Дунё | 20 июн, 22:50

    Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:35

    Эроннинг Beэр-Шевага ҳужуми оқибатида Microsoft офиси вайрон бўлди

    Дунё | 20 июн, 22:25

    Путин учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфи уни ташвишга солаётганини билдирди (видео)

    Дунё | 20 июн, 22:20

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 20 июн, 22:15

    Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон бўйлаб биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.