• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Қосимовлардан Шомуродовларгача. Ўзбек футболидаги сулолалар ҳақида

    Жаҳон футболида кўплаб машҳур ота-бола ва ака-ука ўйинчиларни учратиш мумкин. Ушбу оилаларда футбол худди бошқа соҳалар билан бўлгани каби авлоддан авлодга ўтиб келади. Бунга мисол тариқасида Мальдинилар, де Бурлар, Ҳоландлар, Азарлар, Эрнандеслар каби юлдуз даражасидаги футболчилар сулолаларини келтириш мумкин. Хўш, ўзбек футболида ҳам шундай футболчилар борми ва улар профессионал фаолияти давомида қай даражадаги муваффақиятларга эриша олган. Қуйида ана шу саволларга жавоб олиш мумкин бўлади.

    Абдураимовлар

    Биродар Абдураимов ва Азамат Абдураимов

    Биродар Абдураимов ва Азамат Абдураимов
    Фото: Google Images

    Рўйхатимизни ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган сулола вакиллари Абдураимовлар очиб беради. Узоқ йиллар давомида «Пахтакор» таркибида ёрқин ўйин кўрсатган Биродар Абдураимовнинг уч нафар ўғли — Азамат, Жасур ва Баҳодир Абдураимовлар отасининг касбини давом эттиради.

    Азамат Абдураимов Ўзбекистон терма жамоаси ва «Пахтакор»даги ўйинлари орқали яхши танилган. Жасур Абдураимов ҳам «Пахтакор» сафида тўп сурган бўлса, Баҳодир Абдураимов «Дўстлик», «Сурхон», «Динамо» каби клубларда фаолият юритган.

    78 ёшли Биродар Абдураимов ҳозирда нафақада. Мураббийлик фаолиятини давом эттираётган Азамат июль ойида Про-Лигада иштирок этадиган «Янгиер Қурувчи» клубидан истеъфога чиққан. Жасур Абдураимов Бекободнинг «Металлург»ига устозлик қилаётган бўлса, Баҳодир Абдураимов бутсиларини михга илгач, мураббий сифатида Про-Лига ёки Суперлига даражасидаги клубларда фаолият юритмаган.

    Қосимовлар

    Миржалол Қосимов ва Миржамол Қосимов

    Миржалол Қосимов ва Миржамол Қосимов
    Фото: «ОКМК»

    «Ўзбек Марадонаси» Миржалол Қосимовнинг мамлакат футболи ва унинг терма жамоасида тутган ўрни ҳақида ортиқча гапиришнинг ҳожати йўқ. Клублар даражасида «Пахтакор» ва «Алания» сафида катта ютуқларга эришган Қосимовнинг икки ўғли ҳам ўз изидан борган.

    Миржалол Қосимовнинг катта фарзанди Миркамол ёшлигида футбол билан шуғулланган, бироқ жароҳати сабаб мураббийлик фаолиятини нисбатан эртароқ бошлашга мажбур бўлади. Ҳозирда у «Бунёдкор» академиясида ёш футболчиларга устозлик қилмоқда. Қосимовларнинг кичик вакили Миржамол эса отаси мураббийлигидаги «ОКМК» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда, бунгача у «Бунёдкор»да ҳаракат қилган.

    Мавзуга доир: Жаҳон ва Европа чемпиони Миржалол Қосимов 51 ёшда. «Ўзбек Марадонаси»нинг фаолиятига назар

    Тожиевлар

    Ака-ука Тожиевлар

    Ака-ука Тожиевлар
    Коллаж: «Дарё»

    2010 йиллар ўзбек футболида ака-ука Тожиевлар ўзининг энг юқори чўққисига чиққан давр бўлиб тарихга кирган. Ҳужумчилар Зайниддин ва Фарҳод олдинги чизиқлардаги ҳаракатлари орқали яхши натижаларга эришган бўлса, Камолиддин мудофаада ишончли ўйин кўрсатарди. Ўша пайтларда «Пахтакор»ни Тожиевларсиз тасаввур қилиш қийин эди.

    Зайниддин Тожиев ҳозирда «Одил Junior» академиясида фаолият юритмоқда. Камолиддин «Металлург»да тўп сураётган бўлса, Тожиевларнинг кенжаси Фарҳод 2019 йилда фаолиятини якунлаган, унинг сўнгги клуби «Сурхон» бўлди.

    Кападзелар

    Тоҳир Кападзе ва Темур Кападзе

    Тоҳир Кападзе ва Темур Кападзе
    Коллаж: «Дарё»

    Узоқ йиллар Ўзбекистон терма жамоаси, «Бунёдкор», «Пахтакор» ва бир қатор хориж клублари сафида барқарор ўйин кўрсатиб келган Темур Кападзенинг отаси Тоҳир Кападзе ҳам ўз вақтида футболчи ва мураббий сифатида фаолият юритган. Ҳозирда нафақада бўлган Тоҳир Кападзенинг мураббийлик резюмесида «Автомобилчи», «Цементчи», Ўзбекистон олимпия терма жамоаси, «Нефтчи» каби бир қатор жамоаларни учратиш мумкин. Темур эса айни дамда Про-Лигада иштирок этаётган «Олимпик» жамоасига устозлик қилмоқда.

    Шацкихлар

    Фото: ФИФА

    Ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган яна бир сулола вакиллари Олег ва Максим Шацкихдир. Олег Шацких 1992—2003 йилларда «Пахтакор», «Навбаҳор» ва «Дўстлик» каби жамоаларда тўп сурган. Максим Шацких эса «Динамо Киев» ва Ўзбекистон терма жамоасидаги ҳаракатлари билан футбол мухлисларининг қалбидан чуқур жой олган.

    Аҳмедовлар

    Ака-ука Аҳмедовлар

    Ака-ука Аҳмедовлар
    Коллаж: «Дарё»

    Ўзбекистоннинг сўнгги ўн йилликдаги энг яхши футболчиси Одил Аҳмедовнинг укаси Азим Аҳмедов ҳам акасининг ортидан бориб, миллионлар ўйинида фаолият юритиб келмоқда.

    Одил фаолияти давомида «Пахтакор», «Анжи», «Краснодар», «Шанхай СИПГ» каби клубларда тўп сурган. Ҳозирда у «Цанчжоу Майти Лайонс» (Хитой) аъзоси ҳисобланади. Азимнинг меҳнат дафтарчасида эса ҳозирча иккита клуб бор: «Навбаҳор» ва «Пахтакор».

    Денисовлар

    Фото: Yandex Photos

    Ўзбекистон терма жамоаси, «Днепр», «Локомотив» таркибидаги ишончли ва тезкор ўйини билан ном қозонган Виталий Денисовнинг отаси Генадий Денисов ҳам на ўйин бобида ва на машҳурлик борасида ўғлидан қолишган.

    Денисовларнинг каттаси футболчи сифатида «Пахтакор», «Навбаҳор» клублари ва Ўзбекистон миллий жамоасида тўп сурган. Виталий эса ҳозирда Россиянинг қуйи лигасида иштирок этадиган «Балтика»да тўп тепмоқда.

    Ашурматовлар

    Фото: Instagram / @ashurmatov02

    Ўзбекистон терма жамоаси, «Пахтакор» МҲСК ва «Бунёдкор» каби жамоаларда тўп сурган Ашурматовлар сулоласининг илк вакили Бахтиёр Ашурматов ҳозирда «Қўқон-1912» жамоасини бошқармоқда. Унинг жияни Рустам Ашурматов ҳам тоғасининг касбини давом эттирган. Бахтиёр Ашурматов сингари ҳимоя чизиғида ҳаракат қиладиган Рустам айни пайтда Жанубий Кореянинг «Канвон»ида тўп тепмоқда, бунгача у «Бунёдкор» шарафини ҳимоя қилган.

    Рашидовлар

    Фото: Instagram / @_sanjar_rashidov_7

    Тожиевлардан кейин ўзбек ака-укалар триоси эстафетасини Рашидовлар ўз қўлига олади. Уларнинг тўнғичи — Сардор Рашидов Ўзбекистонда «Бунёдкор», «Локомотив» ва «Пахтакор» сафида ҳаракат қилган. Легионер сифатида эса Сардор «Ал-Жаиш» (Қатар), «Ал-Жазира» (БАА), «Насионал» (Португалия) «Қатар СК» (Қатар) жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Ҳозирда у Кувайтнинг «Ал-Кувайт» клубида тўп тепмоқда.

    Рашидовларнинг ўртанчаси Санжар «Бунёдкор» сафида ҳаракат қилаётган бўлса, кенжа вакил Саҳоб «Сўғдиёна»да тўп сурмоқда.

    Шомуродовлар

    Илҳом Шомуродов ва Элдор Шомуродов

    Илҳом Шомуродов ва Элдор Шомуродов
    Коллаж: «Дарё»

    2010 йилларда «Насаф» сафидаги ўйинлари ва гол сезиш қобилияти орқали ном қозонган Илҳом Шомуродовнинг жияни Элдор Шомуродов орадан 10 йил ўтиб, «Рома» сафида тўп сурмоқда.

    Илҳом Шомуродов «Насаф»гача «Сурхон», «Тўпаланг» ва «Машъал»да тўп сурган. Элдорнинг резюмесида эса «Машъал», «Бунёдкор», «Ростов» ва «Женоа»ни учратиш мумкин.

    Элдор Шомуродов интервьюларида ҳар доим ўзининг катта ютуқларга эришишида амакиси Илҳом Шомуродовнинг ўрни катта эканлигини таъкидлаб келади.

    Мавзуга доир: Серқуёш Жарқўрғондан кўҳна Римгача. Элдор Шомуродов босиб ўтган йўл

    Алижоновлар

    Ака-ука Алижоновлар

    Ака-ука Алижоновлар
    Коллаж: «Дарё»

    Рўйхатимиздаги энг ёш ака-ука футболчилар — Ҳожиакбар ва Жавоҳир Алижоновлар. Алижоновларнинг каттаси Ҳожиакбар анча йиллардан бери терма жамоалар ва «Пахтакор»да ёрқин ўйин кўрсатиб келмоқда. Унинг укаси Жавоҳир Алижонов эса 2020 йилдан бери Тошкентнинг «Локомотив» клуби шарафини ҳимоя қилади.

    Ўзбек футболига оид бошқа мақолалар: 

    • Шацких, Гейнрих, Шомуродов ва бошқалар. Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар
    • Қосимов, Бабаян, Купер ва бошқалар. 30 йил ичида Ўзбекистон терма жамоасини кимлар бошқарган?
    • «Ўзбек Марадонаси»дан ҳақиқий ватанпарваргача: Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардорлари ҳақида
    • Содиқлик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. «Пахтакор»да ҳам, «Бунёдкор» сафида ҳам ўйнаган футболчилар
    • Ривалдо, Вильянуэва, Черан ва бошқалар. Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг яхши легионерлар
    • Йўқотилган «олтинбошлар»: ўзбек футболининг эрта сўнган юлдузлари ҳақида

    06.10.2021, 17:25   Изоҳ (0)   45586
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Велосипед ўғриси, гиёҳвандлик ва оилавий низолар. Златан Ибраҳимовичнинг оғир ўтган болалик даври

    05.10.2021, 23:35

    Трансферлардан 115 миллион евро қарзи бор «Барселона», январда Мбаппени сотиб олишга қайта уриниб кўрадиган «Реал» ва топ-5 лигаларнинг энг қиммат таркибга эга жам...

    05.10.2021, 21:50

    Навбатдаги жанги санаси маълум бўлган Муроджон Аҳмадалиев, Куманга муддат белгилаган «Барселона», 17 йил аввалги натижасини такрорлаган «Милан». Энг сўнгги спорт я...

    04.10.2021, 22:15

    Легионерлар. Игорь Сергеевда гол, Машариповдан ассист, Шомуродов эса биринчи марта захирада қолди

    04.10.2021, 21:05

    А Серия. «Милан» 5 та гол урилган ўйинда «Аталанта»ни таслим этди

    04.10.2021, 06:26

    А Серия. «Рома» Элдор Шомуродов қатнашмаган ўйинда ишончли ғалабани қўлга киритди, «Наполи» сафарда ирода кўрсатди

    03.10.2021, 23:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.