• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ҳатто Жеймс Кемерон ҳам адашади: “Титаник” фильмидаги тарихий хатоликлар

    Салкам 30 йил олдин экранларга чиққан Жеймс Кемероннинг “Титаник” фожиаси кино оламида катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Фильм бирданига 11 та “Оскар” мукофотини қўлга киритди ва узоқ вақт давомида энг юқори даромад келтирган фильм сифатида тарихда қолди.

    Foto: “Titanik” фильмidan lavha
    Фото: “Титаник” фильмидан лавҳа

    Леонардо Ди Каприо ижросидаги Жек ва Кейт Уинслет ўйнаган Роузнинг ачинарли тарзда якунланган муҳаббат ҳикояси ёш аудитория орасида машҳурликка эришди. Премьерадан кейинги бир неча йил давомида “Титаник” суратли кийимлар ҳам урфда бўлди. Аммо ҳар қандай йирик лойиҳа каби, бу фильм ҳам хатолардан холи эмас эди.

    Ўта мураккаб конструкцияга эга кема

    Foto: “Titanik” фильмidan lavha
    Фото: “Титаник” фильмидан лавҳа

    Жеймс Кемероннинг ҳар бир лойиҳага катта масъулият билан ёндашишини инкор қилиб бўлмайди. Фильм суратга олинаётганда режиссёр “Титаник”нинг асл чизмаларидан фойдаланиб, нафақат кема ички кўриниши, балки хоналар жойлашувини ҳам тарихдагидек тиклаган. Бироқ у баъзи хатоликларни кўздан қочирган.

    Кема йўлга чиқаётган пайтда камера винтларнинг бир вақтда айланишини кўрсатади — улар сув тубидаги лойни кўтаради. Аслида эса, рул орқасида жойлашган марказий винт фақат денгизда сузиш учун ишлатилган ва портда ҳаракатсиз турган. Яна бир хатолик: парраклар пайванд қилингандек кўринади, ҳолбуки 1912 йилда бундай технология ҳали мавжуд эмас эди. Қизиғи, бу хатолик кема чўкаётган саҳналарда йўқ.

    Foto: “Titanik” фильмidan lavha
    Фото: “Титаник” фильмидан лавҳа

    Тўлиқ ўлчамдаги кемани қуриш ниҳоятда қимматга тушгани учун фильмда кўплаб саҳналар компьютер графикасида яратилган. Бу, айниқса, кеманинг умумий кўринишидаги одамларнинг соя туширишидаги ноаниқликларда сезилади. Яқин планларда ҳам айрим камчиликлар бор. Масалан, Роуз “учаётган” машҳур саҳнадаги кема бурни бошқа кадрлардан анча фарқ қилади.

    Foto: Dzen
    Фото: Дзен

    Тарихий хатоликлар

    “Титаник” тарихий фильм бўлгани учун энг кўп хатоликлар айнан тарихий фактларда акс этади. 1912 йилда дунё бугунгидан буткул бошқача эди, шу сабабли, фильмда ўша замонга мос келмайдиган саҳналар тез-тез учрайди.

    Масалан, Жек Роузни Атлантикага сакрашдан қайтараётган саҳнада, у Виссота кўлида қишки балиқ овини эслайди. Аммо бу кўл Висконсин штатида 1917 йилда қурилган ГЭС туфайли вужудга келган. Яна бир саҳнада Жек Роузга Санта Моника шаҳридаги боғга бирга боришни ваъда қилади, аммо Роуз назарда тутган аттракционлар ҳалокатдан тўрт йил ўтиб, яъни 1916 йилдан кейин пайдо бўлган.

    Роузни қутқаргач, унинг қаллиғи Спайсер (Девид Уорнер) Жекка миннатдорчилик билдириш мақсадида 20 долларлик банкнотани узатади. Бироқ унинг дизайни 1914 ёки 1918 йилга тегишли бўлади.

    Foto: “Titanik” фильмidan lavha
    Фото: “Титаник” фильмидан лавҳа

    Нью Йоркка этиб келган саҳнада Роуз яшил рангдаги порлаб турган Эркинлик ҳайкалини кўради. Аслида эса 1912 йилда ҳайкал ҳали ўзининг дастлабки қизғиш-жигарранг мис рангида эди. Машъала эса фақат 1986 йилдан ёритила бошлаган.

    Яна бир тарихий хато бу 1-тоифа йўловчиларининг мадҳия айтадиган саҳнасидир. Ўша қўшиқ, эҳтимол, 1912 йилда машҳур бўлгандир, аммо унда айтиладиган мисралар фақат 1930 йилларда ёзилган.

    Роуз ўзи ким эди?

    Foto: “Titanik” фильмidan lavha
    Фото: “Титаник” фильмидан лавҳа

    Кейт Уинслет образидаги Роуз ўзини юқори жамият вакили сифатида эмас, балки унга қарши чиқаётган аёл сифатида тутади. Масалан, нонушта вақтида чекиш 1910 йилларда яшаган аёл учун одатий ҳол эмасди.

    Аммо баъзида томошабинда Роуз келажакдан келган меҳмондек таассурот уйғотади. Масалан, у ибодатхонадаги саҳнада шляпасиз юрган ягона аёл эди. 60 йиллардан олдин ибодат пайтида бошяланг юриш ҳам мумкин бўлмаган. Шунингдек, Роуз лабларини ёрқин қизил лаб бўёғи билан бўяйди, бу 1910 йилларда фақат ёмон хулқли аёлларга хос бўлган.

    Роуз кема дизайни ҳақида гаплашаётиб, Брюс Исмейдан “Сиз Фрейд ҳақида эшитганмисиз?” деб сўрайди. Аммо Зигмунд Фрейднинг машҳур асари 1920 йилда эълон қилинган.

    13 июн, 13:48   Изоҳ (0)   1968
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Титаник

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Синчков мухлислар “Титаник” фильмидаги яна бир хатони 28 йил ўтгачгина пайқаб қолишди

    16 январ, 09:44

    Бурилиш нуқтаси: Актёрлар ҳаётини ўзгартириб юборган 7 та муҳим рол

    18 январ, 15:50

    Лос Анжелесдаги ёнғин қурбонларига Леонардо Ди Каприо 1 миллион доллар хайрия қилди, Женнифер Лопес эса кийим-кечаклар тарқатди

    17 январ, 15:45

    Синчков томошабинларнинг ҳам эътиборидан четда қолган машҳур фильмлардаги хатоликлар

    20 январ, 09:55

    50 ёшда ҳаёт энди бошланади: кексайганда машҳурликка эришган актёрлар

    25 январ, 16:41

    Кино ва адабиётдаги машҳур қаҳрамонларнинг прототиплари қандай кўринишда бўлган?

    25 январ, 11:25

    Голливуднинг “Грэмми” мукофотига лойиқ кўрилган актёр ва актрисалари

    7 феврал, 16:02

    Ўз муваффақиятининг қурбони: биргина роли туфайли ҳам машҳурлик, ҳам нафратга дучор бўлган кино юлдузлари

    18 феврал, 16:45

    “Титаник”даги Леонардо Ди Каприонинг кичик эркатойи ҳозир қандай кўринишга эга?

    21 феврал, 12:47

    Фақат “Титаник” эмас: “Оскар” сони бўйича рекорд ўрнатган 6 та энг шов-шувли фильм (трейлер)

    5 март, 11:52

    Кийимлар фильм мазмунига ишора берган 10 та фильм

    12 март, 14:35

    Таниқли Голливуд актрисалари болалигида қандай кўринишда бўлган? 

    15 март, 09:55

    “У 4 соат тинмай йиғлади: Жеймс Кемерон рафиқасининг “Аватар 3” фильмига реакцияси ҳақида сўзлаб берди

    14 март, 12:50

    Жаҳон санъати оламида 50 йил аввал юз берган муҳим воқеликлар

    17 март, 12:10

    Фақат Беллуччи эмас: гўзаллиги билан бутун дунёни лол қолдираётган италиялик актрисалар

    19 март, 09:22

    Машҳур актёрлар ўрнини дублёрлар эгаллаганини томошабинлар сезмай қолган фильмлар

    23 март, 11:40

    Хитой мультфильми жаҳон бўйича энг машҳур фильмлар бешлигидан жой олди

    20 март, 14:20

    Селин Диондан Аделгача: “Оскар” мукофотига сазовор бўлган энг яхши 10 та қўшиқ

    21 март, 13:25

    Эътиборсиз қолдирилган бўлса-да, кўплаб ҳолатларни тушунтириб бериши мумкин бўлган фильмлардаги қизиқарли деталлар

    26 март, 23:15

    Фақатгина синчков томошабинларгина пайқаши мумкин бўлган машҳур фильмлардаги хатолар (фото)

    28 март, 10:42

    Нейротармоқ “Титаник” қаҳрамонларини аниме услубида тасвирлади

    28 март, 18:45

    Warner Bros. ва Paramount компаниялари YouTube’даги фейк трейлерлардан даромад олмоқда

    1 апрел, 19:45

    Ўртоқ Сааховнинг шляпаси, Жек Николсоннинг болтаси: аукционда рекорд нархга сотилган машҳур фильмлар реквизитлари

    7 апрел, 09:47

    Титаник ҳалокати ҳақида янги тафсилотлар аниқланди

    14 апрел, 17:15

    Леонардо Ди Каприо 26 ёшли модел қизга уйланмоқда

    14 май, 10:57

    Барча даврларнинг энг яхши саундтреклари: афсонавий қўшиқлар ва носталгия ҳиссини уйғотувчи куйлар

    17 май, 10:00

    Бу кадрлар тасодифан ўйлаб топилган: актёрларнинг энг машҳур импровизациялари

    29 май, 14:50

    Бир нечта машҳур фильмларда унумли фойдаланилган костюм ва аксессуарлар

    29 май, 12:13

    Машҳур фильмлардаги кўпчилик пайқамаган, аммо катта маънога эга бўлган деталлар

    9 июн, 19:25

    Ёш шунчаки рақам: 40 ёшдан сўнг машҳур бўлган актёрлар

    9 июн, 16:55
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эроннинг Исроилга қилган ҳужуми оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 70 дан ортиқ одам жароҳат олди 

    Дунё | 14 июн, 10:33

    Ўзбекистон МТЖ Аргентинага қарши ўйин ўтказиши юзасидан изоҳ берилди

    Спорт | 14 июн, 10:31

    Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 14 июн, 10:05

    Ўзбекистонда 15 июнь куни ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 14 июн, 09:35

    Путин Эрон ва Исроил раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатлашди 

    Дунё | 14 июн, 08:59

    Исроилдаги ўзбекистонликларга заруриятсиз кўнгилочар жойларга бормаслик тавсия қилинди

    Ўзбекистон | 14 июн, 08:32

    Shahed камикадзе дронлари Исроил ҳаво мудофаасини йўқ қилиш учун учирилди ва 50 дақиқада манзилга етиб боради — ОАВ

    Дунё | 14 июн, 00:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.