Самарқанд вилоятида машинасига ноқонуний товуш чиқарувчи мослама ўрнатган ҳайдовчи жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Тойлоқ туманида ўтказилаётган кучайтирилган рейд тадбирларида ҳайдовчи Nexia машинасига ноқонуний товуш чиқарувчи ускуна ўрнатиб, ҳаракатланиб юргани аниқланди.

“Ўрнатмаслик керак. Масалан, ҳозир жаримага ойлигимнинг ярми кетса керак. Ўзи яқинда ишга киргандим, ечишга вақтим бўлмаганди”, деган қоидабузар ҳайдовчи.
Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддаси 2-қисмига асосан баённома расмийлаштирилган. Машина эса вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилган.
Изоҳ (0)