Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги фармони имзоланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 21 ноябрдаги тегишли қарорлари билан Вазирлар Маҳкамасининг аъзолигига номзодлар маъқулланди. Унга кўра:
- Очилбой Раматов — бош вазир ўринбосари;
- Жамшид Қўчқоров — бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири;
- Жамшид Хўжаев — бош вазир ўринбосари;
- Зулайхо Маҳкамова — бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси;
- Лазиз Қудратов — инвестициялар, саноат ва савдо вазири;
- Ботир Зоҳидов — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;
- Иброҳим Абдураҳмонов — қишлоқ хўжалиги вазири;
- Шавкат Ҳамроев — сув хўжалиги вазири;
- Шерзод Ҳидоятов — қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;
- Илҳом Маҳкамов — транспорт вазири;
- Жўрабек Мирзамаҳмудов — энергетика вазири;
- Бобир Исламов — тоғ-кон саноати ва геология вазири;
- Шерзод Шерматов — рақамли технологиялар вазири;
- Азиз Абдуҳакимов — экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;
- Асилбек Худоёров — соғлиқни сақлаш вазири;
- Ҳилола Умарова — мактабгача ва мактаб таълими вазири;
- Қўнғиротбой Шарипов — олий таълим, фан ва инновациялар вазири;
- Адҳам Икромов — спорт вазири;
- Озодбек Назарбеков — маданият вазири;
- Акбар Тошқулов — адлия вазири;
- Бахтиёр Саидов — ташқи ишлар вазири;
- Абдулла Қўлдошев — фавқулодда вазиятлар вазири;
- Пўлат Бобожонов — ички ишлар вазири;
- Баҳодир Қурбонов — мудофаа вазири этиб тайинланди.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.
Кеча, 20 ноябрь куни Абдулла Арипов учинчи муддатга Ўзбекистон бош вазири бўлганди.
Изоҳ (0)