Исроилда вазирлар ва уларнинг ходимларига давлат телефонларига хорижий давлатлар томонидан бошқариладиган иловаларни ўрнатиш тақиқланади.
Тақиқ, хусусан, TikTok ижтимоий тармоғига тегишли. Тегишли қонун лойиҳаси кнессет аъзоси Орит Фаркаш-Хакоэн томонидан киритилган.
Қонун лойиҳаси ҳам коалиция, ҳам мухолифат томонидан кенг қўллаб-қувватланган. Депутатнинг таъкидлашича, шунга ўхшаш тақиқ аллақачон АҚШ, Австралия, Канада, Ҳиндистон ва Европа Иттифоқининг бир қатор мамлакатларида қабул қилинган. Фаркас-Хакоэннинг тушунтиришича, тақиқ ҳукумат телефонларидан маълумотларни ўғирлаш хавфининг олдини олишга қаратилган. У маълумот олиш мумкин бўлган давлатлар қаторида Хитой, Россия ва Эронни тилга олган.
Қонун лойиҳаси Миллий хавфсизлик кенгаши, TikTok ва Махфийлик идораси вакилларини ўз ичига олган қўмита йиғилишида муҳокама қилинганидан кейин тақдим этилган.
Ҳозирда 20 га яқин исроиллик вазирлар, жумладан, ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси аъзолари TikTok’да профилга эга. Ижтимоий тармоқда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг саҳифаси ҳам мавжуд. Исроиллик TikTok фойдаланувчиларининг умумий сони тахминан 3,8 миллионни ташкил этади.
Изоҳ (0)