Бугун, 21 июнь куни Вазирлар Маҳкамасида Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорига асосан, лавозимларга тайинланган ва тасдиқлаган бир қатор номзодлар бош вазир Абдулла Арипов томонидан ҳукумат аъзоларига таништирилди. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби хабар берди.
- Хусусан, Абдуваққос Рафиқов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси;
- Азим Аҳмадхўжаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори;
- Олимжон Умаров Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари;
- Жамшид Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Амриддин Абдураҳмонов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг йўл хўжалиги соҳасига илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш ва рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ҳукумат қарори билан бош вазир маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган Олимжон Умаров 2021 йилда лавозимидан озод қилинган эди.
Изоҳ (0)