• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Японияда ҳукумат аъзоларининг катта қисми алмаштирилди

    Япония ҳукумати таркибида бир қатор ўзгаришлар юз берди, деб ёзади «РБК».

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Вазирлар маҳкамаси бош котиби Хирокадзу Мацуно, ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси, молия вазири Сюнити Судзуки, давлат ерлари, транспорт, инфратузилма ва туризм вазири Тецуо Сайто ва иқтисодий қайта тикланиш вазири Дайсиро Ямагива (у, шунингдек, коронавирусга қарши кураш штабига бошлиқ бўлади ва стартапларни илгари суриш бўйича масъулга айланади) ўз лавозимларини сақлаб қолди.

    Ҳукмрон партия сиёсий кенгаши раиси, ҳукуматдаги икки аёлдан бири Санаэ Такаити иқтисодий хавфсизлик вазири лавозимини эгаллади, унинг ўринбосари Ясухиро Ханаси эса адлия вазирига айланди. Такаитининг ўрнини шу пайтгача иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири бўлиб келган Коити Хагиуде эгаллайди. Вазирлар маҳкамасидаги иккинчи аёл — Нагаока Кейко таълим, маданият, спорт, илм-фан ва технологиялар вазирига айланади.

    Япония Соғлиқни сақлаш вазирлигига учинчи марта Кацунобу Като раҳбар бўлди. Ясукадзу Хамада мудофаа вазири Нобуо Кишининг ўрнини эгаллайди, у эса, ўз навбатида, бош вазирнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчисига айланади. Бош вазир ёрдамчиси Минору Терада эса ички ишлар ва коммуникациялар вазири лавозимини эгаллайди. Айни пайтга қадар коронавирусга қарши кураш чоралари учун жавобгар бўлиб келган ва илгари иқтисодий ривожланиш вазири лавозимида ишлаган Ясутоси Нисимура иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирига, шунингдек, Россия билан иқтисодий ҳамкорлик учун жавобгар вазирга айланади.

    Либерал-демократик партия раҳбариятида бош вазир ўринбосари Таро Асо ва партия бош котиби Тосимицу Мотеги ўз лавозимларини сақлаб қолди.

    Ҳукумат аъзолари Япония императори Нарухито томонидан маъқуллаш маросимидан сўнг ўз лавозимларини эгаллайди.

    Эслатиб ўтамиз, Япония ҳукумати бугун, 10 август куни эрталаб истеъфо берди. Бош вазир Фумио Кисида жамоатчилик ишончи пасайиб кетгани туфайли ўз вазирлар маҳкамасини қайтадан шакллантирмоқчи. Шунингдек, бош вазир баъзи ҳукумат аъзоларининг «Бирлашув черкови» диний мазҳаби билан алоқалари юзасидан айбловлардан қочишга интилмоқда, ушбу мазҳаб Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэ ўлдирилганидан кейин аҳоли эътиборини тортди.

    Япония ҳукуматидаги бўлғуси ўзгаришлар ҳақида ўтган ҳафтадаёқ маълум бўлганди. 6 август куни бу ҳақда Кисиданинг ўзи эълон қилганди.

    Айни вақтда Asahi Shimbun газетаси сиёсий жамғармалар кирим-чиқимлари ҳақидаги ҳисоботга таянган ҳолда қайд этишича, янгиланган вазирлар маҳкамасининг камида уч аъзоси «Бирлашув черкови» билан боғлиқдир.

    Ушбу сектани жорий йил июлида Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэни ўлдирган Нара шаҳрининг 42 ёшли фуқароси Тецуя Ямагами танқид қилган эди. Унинг фикрича, сиёсатчи ушбу мазҳабга алоқадор бўлган. Эркакнинг онаси ташкилотга ўз пулларини ўтказгани туфайли, унга нисбатан аламзада бўлган. Kyodo маълумотларига кўра, аёл «Бирлашув черкови»га қарийб 100 миллион иена (720 минг доллар) хайрия қилган.

    Тецуя Ямагамининг тоғаси айтиб беришича, аёл 1990 йилларда турмуш ўртоғи ўз жонига қасд қилганидан кейин сектага тушиб қолган. Аёл эрининг ўлимидан кейин тўланган суғурта пулларини, шунингдек, оилавий кўчмас мулклар сотувидан тушган пулларни унга хайрия қилган. Ямагами эса оилада пул етишмовчилиги туфайли ўқишини ташлашга мажбур бўлган. Черковнинг ўзидагилар эса 50 миллион иенани қайтариб берганликларини маълум қилишди, Ямагамининг онаси номидан қилинган хайриялар ҳақида ҳеч қандай қайдлар бўлмаганини ҳам қўшиб қўйишди. Унинг тоғаси ташкилотни жавобгарликдан қочишга уринишда айблади.

    10.08.2022, 16:08   Изоҳ (0)   5141
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Украинага 90 миллион доллар маблағ ажратади

    10.08.2022, 15:34

    АҚШ Беларуснинг 100 нафар амалдори учун виза чекловларини эълон қилди

    10.08.2022, 15:09

    Хитой Тайванни куч билан босиб олиш вариантини истисно қилмади

    10.08.2022, 13:28

    Финляндия парламенти веб-сайтига хакерлар томонидан бузиб кирилди

    10.08.2022, 13:12

    Жо Байден Финляндия ва Швециянинг НАТОга қўшилиши ҳақидаги протоколларни имзолади

    10.08.2022, 13:05

    Россия Запорожье АЭС ўққа тутилиши юзасидан БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисини ўтказишни талаб қилди

    10.08.2022, 12:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.