• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ ва Хитой савдосидаги ўсиш божлар туфайли пасайгани маълум қилинди 

    АҚШнинг Хитой маҳсулотлари импортига божхона тўловларини ошириши апрель июнь ойларида икки томонлама савдонинг пасайишига олиб келди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси раис ўринбосари Ван Линсзюн маълум қилди.

    Фото: Getty Images
    “АҚШнинг ўзаро тарифлари таъсири остида Хитой-Америка савдоси биринчи чоракдаги йиллик кўрсаткичларнинг ўсишидан иккинчи чоракда пасайишга ўтди. Пасайиш 20,8 фоизни ташкил этди”, деди у матбуот анжуманида.

    Унинг таъкидлашича, Хитой ва Қўшма Штатларнинг Женева ва Лондондаги музокараларида эришилган ютуқлар туфайли икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш бир қадар тикланган.

    “ХХР ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг моҳияти ўзаро манфаатдорликдан иборат. Бу нафақат глобаллашув давридаги ортга қайтмас тарихий тенденция ва ишлаб чиқариш занжирларининг чуқур интеграциялашуви талаби, балки икки мамлакат корхоналари ўртасидаги инновацион ҳамкорлик ва аҳоли фаровонлигини оширишнинг амалий заруратидир”, дея таъкидлади у.

    Линсзюннинг айтишича, ХХР ва АҚШнинг тегишли идоралари ўзаро ҳамкорликни давом эттирмоқда. У икки давлат ўртасида савдо келишувларига эришиш осон кечмаганини, шантаж ва босим ўтказиш сиёсатининг истиқболи йўқлигини таъкидлаган ҳамда мулоқот энг тўғри йўл эканлигини билдирган.

    Трампнинг савдо уруши

    2 апрель куни АҚШ президенти Дональд Трамп барча давлатлар учун 10 фоизлик асосий тарифларни жорий қилди. Аммо божлар ҳар бир давлатнинг савдо балансига қараб ўзгарди. Хитой билан савдода йирик дефицит мавжудлиги боис АҚШ бу мамлакат учун тарифларни анча юқори даражага кўтариб, 34 фоизга етказди.

    Бунга жавобан Пекин ҳам шунча миқдорда Америка товарларига божлар солди. Шундан сўнг Трамп агар Пекин жавоб чораларидан воз кечмаса, божларни 50 фоизгача ошириш билан таҳдид қилди. Шу сабабли божлар 104 фоизга ошди. Натижада Хитой Америка маҳсулотлари учун божларни 84 фоизга оширишини эълон қилди. Мазкур эълон ортидан Трамп Пекин учун тарифлар 125 фоизга чиқишини айтди, кейинчалик буни 145 фоизга оширди.

    Хитой мазкур тарифларга жавобан ставкани 125 фоизга кўтарди. Хитой АҚШни “ўзаро божлар”ни бекор қилишга ва ўзининг нотўғри амалиётини тузатишга чақирди. ХХР раиси Си Цзиньпин ҳеч бир давлат “бож уруши”дан ютмаслигини қайд этди. Шундан сўнг иккала давлат савдо музокараларини бошлаганди.

    14 июл, 21:20   Изоҳ (0)   847
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Хитой#бож#савдо

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Савдо уруши авжида: Трамп Хитой маҳсулотларига божларни 145 фоизга етказди

    11 апрел, 08:31

    Хитой АҚШ товарлари учун божларни 125 фоизга оширди 

    11 апрел, 14:08

    Олтин нархи рекорд даражага чиқди

    11 апрел, 21:53

    Трамп Хитой товарларига янги божлар киритишга ваъда берди

    14 апрел, 12:21

    АҚШ савдо урушида ютқазишига 3 та сабаб келтирилди

    14 апрел, 15:10

    Хитой автомобиль ва электроника учун зарур металлар экспортини чеклади

    14 апрел, 16:05

    АҚШ ва Хитой божларни 90 кунга пасайтиради

    12 май, 12:58

    Трамп хитойлик талабалар визаларини бекор қилади

    29 май, 10:14

    АҚШ суди Трампга бож жорий этишни тақиқлайди

    29 май, 18:05

    Доллар кескин қадрсизланмоқда: бунга сабаб нима?

    23 июн, 18:37

    Трамп 1 августдан АҚШнинг 10-70 фоизлик импорт божлари жорий этилишини эълон қилди

    4 июл, 20:45

    Трамп БРИКС сиёсатини қўллаб-қувватлаган давлатларга 10 фоизлик бож солади

    7 июл, 13:57

    Хитой АҚШни огоҳлантирди: Пекин савдо божлари учун қасос олади

    8 июл, 17:10

    Трамп аввалги президентлик даврида Москва ва Пекинни бомбардимон қилиш билан таҳдид қилгани ошкор бўлди (аудио)

    9 июл, 09:39

    Тайван мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий ўқув машғулотларини бошлади

    9 июл, 19:10

    “Йирик бизнеснинг кўзга кўринмас винтчаси бўлишни хоҳламадим”. Labubu асосчиси қандай қилиб Хитойнинг энг ёш миллиардерига айланди? 

    14 июл, 08:52

    Ҳиндистон ва Хитой алоқаларни тиклашга интилмоқда — экспертлар

    10 июл, 13:15

     Россиянинг қирувчи самолётлари Ғарб электроникасига таянган — ҳисобот 

    10 июл, 18:11

    Ядро уруши бўлса, омон қолиш эҳтимоли юқори бўлган иккита мамлакат айтилди

    11 июл, 16:25

    АҚШ Сенати комитети Украинага 500 млн доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади

    12 июл, 11:05

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    13 июл, 11:25

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    13 июл, 14:50

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    13 июл, 16:40

    АҚШ Адлия вазирлиги Трампга қарши терговда қатнашган 20 кишини ишдан бўшатди

    14 июл, 09:10

    Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс қамоққа олинди

    14 июл, 09:24

    Трамп Украинага Patriot ракеталарини юборишини маълум қилди

    14 июл, 10:15

    Франция Россия таҳдиди сабабли мудофаа харажатини кескин оширади 

    14 июл, 09:31

    Трампга Россияга ёрдам берадиган давлатларга 500 фоизлик бож солиш таклифи берилди

    14 июл, 12:35

    Беларусь вертолёти Россия дронини уриб туширди — Украина разведкаси

    14 июл, 14:00

    Украинадаги урушда Россия тарафда жанг қилган 66 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган — BBC

    14 июл, 13:19

    Хореография академиясига 2 минг доллар эвазига фуқарони грант асосида ўқишга киритиб қўйишни айтган шахс ушланди

    14 июл, 15:00

    Камеруннинг 92 ёшли президенти саккизинчи муддатга номзодини қўяди

    14 июл, 16:25

    Путин Трампни 60 кун ичида Украинага катта ҳужум бошлашидан огоҳлантирди — ОАВ

    14 июл, 15:40

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    14 июл, 16:23
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Зангезур йўлагини 100 йилга ижарага олмоқчи 

    Дунё | 15 июл, 09:08

    Кадрорти сирлар: қадрдон фильмларни суратга олиш жараёнидаги кутилмаган воқеалар

    Маданият | 15 июл, 08:58

    “Ташаббусли бюджет”нинг навбатдаги икки мавсумида 823 та маҳалла иштирок этмайди

    Ўзбекистон | 15 июл, 08:45

    Владимир Зеленский Украина мудофаа вазирини ўзгартириш ниятида

    Дунё | 15 июл, 08:25

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.