Ядро уруши юз берган тақдирда омон қолиш эҳтимоли юқори бўлган икки мамлакат эълон қилинди. Бу ҳақда хавфсизлик соҳасидаги эксперт Энни Жейкобсен хабар берди.

Жейкобсен Пулитцер мукофоти финалчиси ва етакчи мутахассис ҳисобланади. У айнан унинг китоблари бир нечта миллиардерларни махфий бункер қуришга ундаганини айтган. Жейкобсен тахминича, ядро урушининг дастлабки 72 дақиқасида сайёрадаги 8 миллиард кишидан 5 миллиарди ҳалок бўлади. Ер юзида фақат иккита жой нисбатан хавфсиз деб баҳоланмоқда:
♦ Янги Зеландия
Бу мамлакатнинг хавфсизлиги, биринчи навбатда, географик жиҳатдан ядро нишонларидан узоқда жойлашгани билан изоҳланмоқда.
Барқарор иқлим “ядровий қиш”дан — тутун ва кул қуёш нурини тўсиб қўядиган вазиятдан сақланиш имконини беради. Шунингдек, мамлакат сиёсий бетарафликни сақлаган, ядровий қуролга қарши қатъий сиёсат юритади.
Қишлоқ хўжалиги йўқ бўлиб кетганида ядровий қиш бошланади. Ўрта кенгликларни муз қатлами қоплайди, қуёш нури ерга етиб келмайди ва одамлар очликдан ҳалок бўлади, дейди Жейкобсен.
♦ Австралия
Австралиянинг айрим ҳудудлари — хусусан Тасмания ва аҳоли зич жойлашмаган ички минтақалар — иккинчи хавфсиз ҳудуд сифатида тилга олинмоқда. Шу сабабли ядровий урушдан кейин ҳам яшаш учун яроқли бўлиб қолади.
Отаго университети олимлари Австралия ва Янги Зеландиядан ташқари яна Исландия, Соломон ороллари ва Вануатуни ҳам ядровий уруш оқибатларини енгиб ўтишга қодир жойлар сифатида кўрсатган.
Кимда нечта ядро қуроли бор?
Америка олимлари федерацияси маълумотларига кўра, жами 12 мингдан ортиқ ядро каллаклари мавжуд. Уларнинг 90 фоизи Россия ва АҚШ ҳиссасига тўғри келади. 2024 йил август ҳолатига кўра, Россияда 5 580 та, АҚШда эса 5 044 та, Хитойда эса 500 та ядровий каллак бор.
2025 йил бошига келиб Хитой ядро арсенали 600 та жанговар каллакка эга бўлган. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат АҚШ ва Россиядан кейин дунёда учинчи ўринни эгаллаган. Бир йил ичида Хитой армияси 100 га яқин янги ядро каллакларини олган. Хитойдан ташқари ядровий арсеналини кенгайтирган ягона давлат Ҳиндистон бўлди. Унда ҳозирда 180 та жанговар каллак мавжуд, 2024 йилда эса бу кўрсаткич 172 та эди. Экспертлар прогнозига кўра, 2030 йилга бориб Хитой стратегик ядро қуроли ташувчилари сони бўйича АҚШ ва Россия билан тенглашиши мумкин.
Изоҳ (0)