Тошкент аэропортида шамол йўналишининг ўзгариши туфайли маҳаллий вақт билан соат 16:03 да ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Шу сабабли бир нечта рейс Самарқанддаги захира аэродромига йўналтирилган. Жумладан:
- “Қанот Шарқ” авиакомпаниясининг Камран—Тошкент йўналишидаги HH-2232 рейси (қўниш 16:35 да);
- Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-9732 Махачқалъа—Тошкент йўналиши бўйича (қўниш соат 16:42);
- Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Деҳли—Тошкент йўналиши бўйича HY-424 (қўниш соат 16:51).
Шунингдек, Аир Астана авиакомпаниясининг Астана—Тошкент йўналишидаги KS-123 рейси Туркистондаги захира аэродромга йўл олишга қарор қилди.
Маҳаллий вақт билан соат 16:30 да вазият барқарорлашди, Тошкент аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш бўйича чекловлар бекор қилинди. Аэропорт одатдаги тартибда ишламоқда. Захира аэродромларга қўнган самолётлар Тошкентга учишга тайёрланмоқда.
“Шуни таъкидлаш жоизки, шамол силжиши — бу қисқа масофа давомида шамолнинг йўналиши ёки тезлиги кескин ўзгарадиган ҳолат. У горизонтал ёки вертикал бўлиши мумкин ва самолётга горизонтал парвоз, кўтарилиш ёки қўниш пайтида таъсир кўрсатади”, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)