• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳиндистондаги самолёт ҳалокати ҳақида нималар маълум?

    Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳридан учган йўловчи самолёт шифокорлар ҳостелига бориб урилиб ҳалокатга учраган. Оқибатда 290 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда CNN хабар берди.

    Foto: CNN
    Фото: CNN

    Суратларда самолётнинг думи бинодан чиқиб турганини кўриш мумкин. Ҳалок бўлганлар орасида ҳам самолётдаги, ҳам ердаги одамлар борлиги айтилган.

    Ҳалокат оқибатида Аир Индиа авиакомпанияси самолёти бортида бўлган 242 кишидан жами 241 нафари ҳалок бўлди, дея хабар берган. Битта британиялик йўловчи омон қолгани айтилган.

    Ҳалокатга учраган самолёт Boeing 787-8 Dreamliner эканлиги очиқланган. Boeing авиакомпанияси Аир Индиаъни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган. Авиакомпания раҳбари Келли Ортберг бу ҳалокатдан сўнг, келаси ҳафта бўлиб ўтадиган Париж авиасалонида иштирок этиш режасини бекор қилган.

    Ортбергнинг сўзларига кўра, компания АҚШ Транспорт хавфсизлиги миллий кенгаши ва Ҳиндистоннинг самолёт ҳалокатларини тергов бюросини бу иш тергови жараёнида тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

    Foto: /CNN
    Келли Ортберг
    Фото: CNN

    Қуйидаги видеода самолёт ҳалокатидан кейин вайроналар остидан чиқиб кетаётган ягона тирик қолган шахс акс этган.

    Аир Индиа воқеа юзасидан баёнот берди: “Самолёт бортида бўлган 242 кишидан биттасидан ташқари ҳаммаси ҳалок бўлган. Бортда 230 нафар йўловчи ва 12 нафар экипаж аъзоси бўлган. Йўловчиларнинг 169 нафари Ҳиндистон, 53 нафари Буюк Британия, 7 нафари Португалия ва 1 нафари Канада фуқароларидир”.
    Foto: CNN
    Фото: CNN

    Ҳалокатдан омон қолган ягона киши 11А ўриндиқда ўтирган, келиб чиқиши ҳиндистонлик бўлган британиялик бўлиб, у ҳозирда шифохонада даволанмоқда. Вишваш Кумар Рамеш аҳволи “яхши” эканини билдирган. Унинг аҳволи “унчалик оғир эмас” ва яқин бир неча кун ичида қўйиб юборилиши мумкин, деди доктор Ражниш Пател.

    Рамешдан ҳалокат ҳақида нималарни эслагани сўралганида, доктор унинг “жароҳатдан кейинги амнезия”дан азият чекаётганини айтган.

    Foto: CNN
    Фото: CNN

    Ҳиндистон ҳукуматига кўра, ҳодисада Гужарот штатининг собиқ бош вазири Вижай Рупани вафот этгани тахмин қилинмоқда. Бундан ташқари ерда ҳам одамлар ҳалок бўлгани айтилган.

    “Бош вазир Вижай Рупани ҳам ўша ерда бўлгани жуда ачинарли”, деди Ҳиндистон фуқаро авиацияси иттифоқи вазири Рам Моҳан Наиду Кинжарапу. Айтилишича, Бош вазир Нарендра Модининг Бхаратия Жаната партияси аъзоси Рупани 2016 йилдан 2021 йилгача Гужарот штатининг бош вазири бўлиб ишлаган.

    Тирик қолган Вишваш Кумар Рамеш рейсда акасининг ёнида ўтирган эди, “Ҳа, ҳар ҳолда, оиласи Рамешнинг соғ-саломатлигидан хурсанд”, деди Англиядаги оила вакилидан бири Валги.

    Британия парламенти аъзоси ҳалокатдан омон қолган ёлғиз инсоннинг оиласи билан суҳбатлашган.

    “Бу мўжизадан бошқа нарса эмас. Мен уларнинг оиласига мурожаат қилдим. Билганингиздек, унинг қариндошидан бири ҳам ўша рейсда бўлган, афсуски, омон қолмаган”, деди парламенти аъзоси Шивани Ража.

    Бутун дунё терговчилари 12 июнь куни ҳалокатга учраган самолёт билан боғлиқ вазиятда нима муаммо бўлганини аниқлаш учун текширувга жалб қилиниши айтилган.

    АҚШ президенти Дональд Трамп 12 июнь куни Ҳиндистонда рўй берган авиаҳалокатдан хавотирда эканлигини билдириб, агар керак бўлса, АҚШ уни қўллаб-қувватлашга ваъда беришини айтган.

    “Самолёт ҳалокати даҳшатли бўлган. Мен уларга аллақачон қўлимиздан нима келса, ёрдам беришимизни айтдим. Ҳиндистон катта ва кучли давлат, улар буни уддалашига ишончим комил. Мен уларга қўлимиздан нима келса, дарҳол етиб борамиз, деб айтдим”, деди Трамп.
    Foto: CNN
    Фото: CNN

    Ҳиндистон тиббиёт ассоциацияси федерациясининг маълум қилишича, Аир Индиа самолёти бинога қулаганидан кейин 50 дан 60 гача талаба маҳаллий касалхоналарга ётқизилган. 4-5 нафар талаба бедарак йўқолган, яна 2-3 нафари жонлантириш бўлимидалиги билдирилган.

    Foto: CNN
    Фото: CNN

    Лондоннинг Гатвик аэропортида ҳалокатга учраган самолёт йўловчиларининг қариндошлари учун қабулхона ташкил этилган. У жабрланганларнинг қариндошларига маълумот ва ёрдам беради.

    “Консуллик ёрдамига муҳтож бўлган ёки дўстлари ёки оиласи ҳақида хавотирда бўлган Британия фуқаролари 020 7008 5000 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин”, дейилади аэропортнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

    13 июн, 14:00   Изоҳ (0)   3351
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ҳиндистон#самолёт ҳалокати#ҳалокатга учради

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нодирбек Якуббоев қўл бериб кўришмаган ҳиндистонлик шахматчи қиз билан учрашиб, узр сўради (видео)

    30 январ, 21:36

    Ҳиндистонлик 14 ёшли бола бир кунда олтита жаҳон рекордини ўрнатди (видео)

    14 феврал, 15:01

    Ҳиндистон Покистонга жосуслик қилишда айблаб 11 кишини ҳибсга олди

    20 май, 15:20

    Ҳиндистон қирғоқлари яқинида нефть ва хавфли юкларни ташиётган контейнер кемаси чўкиб кетди

    26 май, 17:10

    Ҳиндистонда коронавирус билан касалланиш кўпайди 

    2 июн, 09:05

    Ҳиндистонда ит “бахт директори” лавозимига ишга олинди

    2 июн, 15:55

    Ҳиндистондаги тиқилинчда 11 киши ҳалок бўлди 

    5 июн, 12:32

    Ҳиндистонда 242 кишини олиб кетаётган йўловчи самолёт ҳалокатга учради

    12 июн, 15:17

    Ҳиндистонда фирибгар аёл уч йил ичида 15 марта турмушга чиқди. У эркакларни алдаб, уларнинг пул ва тақинчоқларини ўғирлаган

    12 июн, 22:25

    Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонда юз берган авиаҳалокат юзасидан ушбу мамлакат президенти ва бош вазирига таъзия мактуби йўллади

    12 июн, 16:42

    Ҳиндистонда ҳалокатга учраган самолётда Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган — ТИВ 

    12 июн, 16:47

    Ҳиндистонда ҳалокатга учраган самолёт бортидаги барча 242 киши ҳалок бўлди

    12 июн, 17:29

    Ҳиндистондаги авиаҳалокат двигателларнинг ишдан чиқиши сабабли юз берган бўлиши мумкин — News18

    12 июн, 22:50
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Эрон ва Исроил раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатлашди 

    Дунё | 14 июн, 08:59

    Исроилдаги ўзбекистонликларга заруриятсиз кўнгилочар жойларга бормаслик тавсия қилинди

    Ўзбекистон | 14 июн, 08:32

    Shahed камикадзе дронлари Исроил ҳаво мудофаасини йўқ қилиш учун учирилди ва 50 дақиқада манзилга етиб боради — ОАВ

    Дунё | 14 июн, 00:02

    Эрон Исроилга баллистик ракеталар билан зарба бермоқда (видео)

    Дунё | 13 июн, 23:42

    Бухорода 17 ёшли бола бошқарувидаги Lacetti юк машинаси билан тўқнашди

    Ўзбекистон | 13 июн, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 июн, 23:05

    Қашқадарёда ўзини профилактика инспектори деб таништириб, фуқародан пул олаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 22:50

    “Эрон Исроил ҳужумларидан сўнг янада кучаяди” — экспертлар

    Дунё | 13 июн, 22:35

    Суперлига. “Машъал” меҳмонда “Қўқон-1912”ни тор-мор этди

    Спорт | 13 июн, 22:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.