• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолёт хронологияси. У ўққа тутилган бўлиши мумкинми?

    Қозоғистоннинг Оқтов яқинида Озарбайжон авиакомпаниясига тегишли самолёт қулади. Фожиа 38 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Ҳодиса юзасидан турли тахмин ва фаразлар илгари сурилмоқда. Улар орасида учоқ ўққа тутилишидан тортиб қушлар билан тўқнашувга қадар бор. Қуйида воқеа хронологияси ҳамда айрим версияларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    Хронология Тошкент вақти билан тузилган

    06:49

    Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг J2-8243 рейси Ҳайдар Алиев номидаги Боку халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилди. Парвоз белгиланган жадвалдан 11 дақиқа олдин амалга оширилди. Бироқ самолёт ёмон об-ҳаво шароити сабаб Чеченистон марказига қўна олмай, муқобил аэропорт сўради. Бироқ Ал-Жазира хабарига кўра, Россиянинг энг яқин Махачқалъа аэропорти Украина дронлари таҳдиди ортидан ёпиб қўйилган.

    11:00

    Самолёт фавқулодда ҳолат сигнали юбориб, Оқтов аэропортига қўниш учун рухсат сўради.

    11:25

    Самолёт Оқтов аэропортига қўниши керак эди.

    11:30

    Бироқ J2-8243 рейси номаълум сабабга кўра ундан 200-250 километр жанубий-шарқда жойлашган Сайин қишлоғи яқинига қулагани маълум бўлди. У ерга тумшуғи билан урилган. Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) томонидан ҳодиса жойига зудлик билан қутқарувчилар ва зарур техникалар жўнатилди.

    Қулаш вақтида самолётнинг дум қисми фузеляждан ажралиб чиққан
    Фото: Times Ноw

    11:45

    Самолёт қулаши вақтида содир бўлган ёнғин назоратга олинди. Ҳодиса жойига 150 нафар қутқарувчи ва 45 та техника жалб қилинди.

    12:01

    Қозоғистон ФВВ фожиадан омон қолганлар борлигини маълум қилди.

    12:05

    Ёнғин ўчирилди.

    12:10

    Қозоғистон Транспорт вазирлиги самолёт бортида Озарбайжоннинг 37, Россиянинг 16,  Қозоғистоннинг 6, Қирғизистоннинг 3 нафар фуқароси бўлганини маълум қилди.

    12:20

    Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Акмарал Алназарова самолёт қулаган жойга мутахассислар, травматологлар ва нейрохирургларни жўнатиш учун тез тиббий ёрдам самолётлари тайёрланаётганини маълум қилди.

    12:22

    Azerbaijan Airlines авиакомпанияси расмий баёнот чиқариб, J2-8243 Боку-Грозний рейси Оқтов шаҳридан тахминан 3 километр масофага фавқулодда қўнганини маълум қилди.

    12:42

    База Telegram канали самолёти бортида бўлган йўловчилар исмларини эълон қилди. Рўйхатда 67 киши бор.

    Боку—Грозний рейсида бўлган йўловчилар рўйхати
    Фото: База

    12:50

    Самолёт ҳалокатга учраган жойга Манғистов вилояти ҳокими Нурдавлат Қилибай етиб келгани маълум бўлди.

    12:51

    Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров авиаҳалокат қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

    12:56

    Озарбайжон президенти Илҳом Алиев самолёт ҳалокатини текшириш учун ҳукумат вакилларини Қозоғистонга юборди .

    13:02

    Flightradar24 сайтида ҳалокатга учраган самолётнинг парвоз йўналиши акс этган кадрлар пайдо бўлди: самолёт Оқтов аэропорти томон йўл олган, бироқ унга етиб бормай, Каспий қирғоқлари яқинида қулаган.

    13:03

    Авиаҳалокатда 25 киши омон қолгани маълум қилинди.

    13:05

    Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги ҳодиса сабаблари ҳақида баёнот берди. Дастлабки версияга кўра, ҳалокатга қуш билан тўқнашув сабаб бўлгани тахмин қилинди.

    13:15

    Қозоғистон Транспорт полицияси департаменти ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатди .

    13:24

    Қозоғистон Транспорт вазирлиги Оқтов аэропорти нормал режимда ишлаётганини маълум қилди.

    13:30

    Озарбайжон президенти Илҳом Алиев самолёт ҳалокати туфайли МДҲнинг Россияда ўтаётган норасмий саммитидаги иштирокини якунлаб, Бокуга қайтаётгани маълум бўлди. Мамлакат вице-президенти Меҳрибон Алиева ҳам ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

    13:35

    Оқтов яқинида қулаган самолёт ҳалокатидан омон қолганлар сони 28 кишига етгани айтилди.

    13:37

    Қозоғистонда авиаҳалокат сабабларини ўрганиш учун ҳукумат комиссияси тузилди.

    13:38

    Тиббиёт муассасаларига 29 киши, жумладан, 3 нафар бола етказилди.

    14:03

    Озарбайжонда самолёт ҳалокати бўйича керакли маълумотларни олиш учун ишонч телефони ташкил қилинди.

    14:05

    Манғистов вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳалокат жойидан тўрт кишининг жасади топилганини билдирди.

    14:26

    Қозоғистон Бош прокуратураси авиаҳалокат жойига махсус гуруҳ юборди. Ҳодиса юзасидан жиноят ишини назорат қилаётган бош транспорт прокурори ҳам ҳукумат комиссияси таркибида воқеа жойига учиб кетди.

    14:30

    Самолёт ҳалокатидан омон қолганлар рўйхати пайдо бўлди. 29 киши орасида икки бола ҳам бор.

    14:49

    Россия Тергов қўмитаси Оқтовдаги авиаҳалокат юзасидан жиноий иш қўзғатганини маълум қилди.

    15:03

    Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳалокат қурбонлари ҳақида маълум қилиб, 11 кишининг аҳволи оғирлигини билдирди.

    15:30

    Шавкат Мирзиёев авиаҳалокат муносабати билан Алиев ва Путинга ҳамдардлик йўллади.

    Самолёт уриб туширилганми?

    Фожиа ҳақида турли фаразлар илгари суриляпти. Уларнинг биринчисига кўра, самолёт қушлар галаси билан тўқнашиб кетган. Бироқ тармоқларда бунга шубҳа уйғотадиган тасвирлар пайдо бўлгач, мазкур версия парда ортида қолиб кетди.

    Самолётнинг фузеляж қисми, шунингдек, бортидан тешиклар топилди. Одатда бундай излар зенит ракеталари ўзидан ажратиб чиқарадиган метал фрагментлардан қолади. J2-8243 рейсининг Грознийга парвози Украина дрон ҳужумлари билан бир вақтга тўғри келганини инобатга олсак, бу самолётга С-300,  “Бук” ёхуд  Панцирь-С1 каби ҳаво мудофаа тизимлари томонидан жиддий зарар етказилгани ҳақидаги фаразга қувват беради. 

    J2-8243 рейси Грознийга учаётган вақтда Чеченистонда Украина дрони Панцирь-С1 тизими ёрдами билан уриб туширилди
    Фото: Видеодан скриншот

    Мазкур тахминни россиялик айрим ҳарбий блогерлар ҳам илгари сурмоқда:

    Видеолардан кўриниб турибдики, портлаш самолётнинг ичидан бўлмаган. Бу ҲҲМ тизимининг ишига ўхшайдими? Мен аниқ жавоб бера оламан – ҳа. Зенит ракетаси порташидан сўнг самолёт корпуси айнан шундай кўринишга келади, деб ёзади 158 минг обуначига эга “Воэвода вешаэт” Telegram канали.
    Чапда: Азов денгизи устида ракета зарбасига учраб, аэродромга фавқулодда қўнган Россиянинг Ил-22М самолёти.
    Ўнгда: Қозоғистонда ҳалокатга учраган Embraer 190 йўловчи самолёти.

    Самолёт ҳалокатидан омон қолганларидан бири Заур Мамедовнинг гувоҳлиги ҳам мазкур версияни дастаклайди:

    Портлашни эшитдим. У самолёт ичида юз берди деб айта олмайман. Мен ўтирган жойда, ёнимдаги қоплама учиб кетди. Хавфсизлик нимчасини олдим, қарасам, унда тешик бор — шрапнел парчасининг ўткир зарбасидан қолган.

    Бироқ мавжуд далиллар якуний хулоса учун етарли эмас. Самолёт рус ҳаво мудофаа тизимлари қамров ҳудудига кирмай йўналишни ўзгартирган бўлиши ҳам мумкин. Бу йўловчилар назарда тутган портлаш қачон юз берганига ва учоқ ундан сўнг қанча масофани босиб ўтганига боғлиқ.

    Россия ҳаво мудофаа тизимларининг жанговар радиуси ва Грознийдан Оқтовгача бўлган масофа.
    Фото: Cлаш Репорт

    Қозоғистон Сенати спикери Мавлон Ашимбаев самолёт уриб туширилгани ҳақидаги тахминларни асоссиз деб атаб, якуний хулосани тегишли комиссия ва экспертлар беришини айтди.

    “Авиаҳалокатни текширишга Қозоғистон, Озарбайжон ва Россия вакиллари жалб қилинган. Бу мамлакатларнинг ҳеч бири маълумотни яширишдан манфаатдор эмас”, — дея спикер сўзларини келтирган Орда.кз сайти.  

    Ҳалокатга сабаб сифатида кўрилаётган омилларнинг яна бири қушлар билан боғлиқ. Улар двигателга зарар етказиши, самолёт олд ойнасини шикастлаши ва учоқ ҳажмига қараб, аэродинамик хусусиятларга салбий таъсир қилиши мумкин. Бундай ҳолатлардан бири 2009 йили содир бўлган. Ўшанда Airbus А320 двигателлари қушлар билан тўқнашув натижасида ишдан чиқиб, самолёт Нью Йоркнинг Гудзон дарёсига қўндирилди. 155 кишининг барчаси мўжизавий тарзда омон қолди.

    Airbus А320 йўловчилари қутқариб олинмоқда

    Қушларнинг самолётлар билан тўқнашуви жиддий хавф ҳисобланади. Тадқиқотларга кўра, улар 700 км/соат тезликда парвоз қилаётган самолётга 50 мм калибрли снаряддан кўра икки баробар кўпроқ талафот етказиши мумкин. Бироқ Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолёт двигателида ёнғин кузатилмаган. Қолаверса, учоқ фузеляжида қушлар билан тўқнашувга хос бўлмаган тешиклар мавжуд.

    Фалокат вақти учоқ бортида бўлганлар портлаш овози эшитилгани ҳақида кўрсатма берган. Самолётда портлаш келтириб чиқариши мумкин бўлган бир нечта омиллар мавжуд.  Ёқилғи ва ёнувчи материаллар, электр тизимлари ва кимёвий моддалар шулар жумласидан. Бироқ самолёт қулаш вақти олинган кадрларда ёнғин кўзга ташланмагани мазкур версияни ҳам шубҳа остига қўяди.

    J2-8243 рейси қулаётган вақт олинган тасвирларда ёнғин аломатлари кўринмайди.
    Видеодан скриншот

    Ҳалокатга учраган самолётнинг қора қутиси топилгани маълум қилинди. Қозоғистон, Озарбайжон, Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари авиаҳалокат сабабларини ўрганиш билан шуғулланмоқда. Бу барча жумбоқларни ойдинлаштириши мумкин. Агар масалага сиёсий омиллар аралашмаса. 

    26.12.2024, 18:07   Изоҳ (0)   14785
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #самолёт#Оқтов#J2-8243#Озарбайжон#Қозоғистон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Систит — бу уят эмас!


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.