• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Эроннинг Исроил ва унинг иттифоқчилари билан низоси икки йилгача давом этиши мумкин. Бу ҳақда номи ошкор қилинмаган Эрон амалдорига асосланиб, CNN телеканали хабар бермоқда.

    Фото: Getty Images
    “Эроннинг баҳолашича, уруш икки йилгача чўзилиши мумкин ва Теҳрон воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр турмоқда”, дейилади хабарда.

    Телеканал манбасининг таъкидлашича, Эронда вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга бўлган чақириқлар Ислом Республикасининг можарони давом эттиришга тайёрлигини синаб кўриш учун уриниш сифатида баҳоланмоқда.

    Қайд этилишича, Эрон томони урушга тайёр, бироқ улар АҚШ ҳукуматидан ўз ҳаракатлари учун жавобгар бўлишни ва “Исроилнинг ортида яширинмасликни” талаб қилмоқда.

    “Эрон ҳукумати АҚШнинг Исроилни қўллаб-қувватлаш ўрнига уруш учун бевосита тўлов қилишини хоҳламоқда”, дейилади хабарда.

    Эрон ва Исроил уруши

    Исроил 13 июнь кечаси Эронни махфий ҳарбий-ядровий дастурни амалга оширишда айблаб, унга қарши операция бошлади. Ҳаво ҳужумлари ва диверсия гуруҳларининг рейдлари нишонлари атом объектлари, генераллар, машҳур ядро физиклари, авиабазалар, ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари, “ер-ер” ракеталари бўлди.

    Эрон ўз атом лойиҳасининг ҳарбий мақсадларга йўналтирилганини рад этмоқда. МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси 18 июнь куни маълум қилишича, агентлик инспекторлари Эроннинг ядро қуроли яратиш дастурини амалга ошираётгани ҳақида аниқ далилларни кўрмаган. АҚШ разведка ҳамжамияти президент Дональд Трамп ва Исроил баёнотларига қарама-қарши ўлароқ, Эрон ядро қуролини яратишга интилмаган, деб ҳисоблади.

    Эрон Исроилнинг ҳаракатларига ракета зарбалари ва ҳужумчи учувчисиз аппаратлар билан жавоб қайтармоқда, ҳарбий объектларга зарба бераётганини таъкидламоқда. Ҳар икки томондан ҳам турар жой биноларига зарар етказиш ва тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ортиб бормоқда.

    Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда 220 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, камида 2,8 минг киши жароҳатланган. Шу билан бирга, Эроннинг Россиядаги элчиси Казем Жалоли 300 га яқин тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди. Исроилда Эрон зарбалари оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани, 1,2 мингдан ортиқ киши яралангани айтилди.

    Исроил ва Эрон кунига бир неча марта ўзаро зарбалар бермоқда. Исроил ҳукумати Эрон ядро дастури йўқ қилинмагунча кампанияни давом эттириш билан пўписа қилди. Теҳрон эса, ўз навбатида, Исроил бомбардимонни тўхтатмагунча ўққа тутишни давом эттиришини билдирмоқда.

    АҚШнинг Эронга ҳужуми

    АҚШ 22 июнга ўтар кечаси Эрондаги учта ядровий объектга зарба берди. Соат 2:30 атрофида Американинг Б-2 самолётлари тоғ ичида жойлашган Фордодаги уранни бойитиш марказига ҳужум қилиб, унга камида ўнлаб 13 тонналик ГБУ-57 бункерга қарши бомбаларини ташлади.

    Бир вақтнинг ўзида сувости кемалари Натанз ва Исфаҳондаги объектларга 30 га яқин Tomahawk қанотли ракеталарини учирди. Трамп нишонлар “тўлиқ йўқ қилинганини” эълон қилди. Шу билан бирга, Оқ уйдаги юқори мартабали амалдорнинг The Wall Street Journal’га маълум қилишича, зарбалар Эрондаги режимни ўзгартиришга қаратилмаган “бир марталик операция” бўлган.

    Эрон ҳарбийлари АҚШ ҳужумига жавобан Исроилга баллистик ракеталар учирди ва биринчи марта 2 минг километр масофага учадиган энг янги Kheibar моделини қўллади. Натижада Тель Авив, Нес Сион ва Ҳайфа шаҳарларида бир нечта уйлар вайрон бўлди, 86 киши жароҳатланди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Исроил мудофаа армияси маълумотларига кўра, Эрон жами 30 га яқин ракета учирган.

    Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Истанбулда туриб матбуот анжумани ўтказди. У можарога дипломатик ечим кўрмаётганини айтиб, Путин билан учрашиш учун Москвага боришини таъкидлади. Ароқчи АҚШ президенти “нафақат Эронга, балки ўз халқига ҳам” хиёнат қилганини айтди.

    23 июн, 23:20   Изоҳ (0)   4883
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Эрон#Исроил#АҚШ#уруш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    6 июн, 16:00

    Исроилнинг Эронга ҳужуми сабаб нефть нархи ошадими?

    13 июн, 15:50

    “Нетаньяху АҚШни урушга тортмоқда” — америкалик сенатор

    14 июн, 14:30

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    Путин ва Эрдўғон Исроил мудофаа кучларининг Эронга қарши ҳаракатларини қоралади

    16 июн, 19:30

    Эрон АҚШ ва Исроилдан зудлик билан ҳужумларни тўхтатиб, музокара бошлашни сўради — ОАВ

    17 июн, 08:39

    Исроилнинг Эрон зарбаларидан ҳимоя қилувчи мудофаа ракеталари тугамоқда — WSJ

    18 июн, 16:35

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    АҚШ Эроннинг учта ядровий объектига зарба берди

    22 июн, 09:20

    Эрон ядро объектларидаги эҳтимолий ҳалокатнинг Ўзбекистонга таъсири борми?

    22 июн, 10:54

    Эрон ядровий объектлари АҚШ ҳужумидан олдин эвакуация қилинган — ОАВ 

    22 июн, 13:07

    Эрон ядровий объектларига зарба: етакчилар қандай фикрда?

    22 июн, 16:24

    Ҳусийлар АҚШнинг Эронга ҳужуми сабаб урушга қўшилганини эълон қилди 

    22 июн, 16:55

    Медведев бир қатор давлатлар Эронга “ядровий ўқ-дорилар” беришга тайёрлигини айтди

    22 июн, 18:19

    АҚШ Эроннинг эҳтимолий жавоб ҳужумига тайёрланмоқда — NBC

    22 июн, 20:02

    Эрон олий раҳнамоси ўз ўлими эҳтимолига ворисларини танлади — NYT

    22 июн, 22:06

    АҚШ Эронга 75 та бомба ташлаган: ҳужум тафсилотлари эълон қилинди   

    22 июн, 20:44

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    22 июн, 21:28

    Исроил 33 нафар фаластинликни ўлдириб, Ғазодаги 3 нафар асирнинг жасадини қайтариб олди

    23 июн, 10:20

    “АҚШ ҳужум учун жавоб олиши керак” — Эрон президенти

    23 июн, 08:41

    АҚШда “Ҳизбуллоҳ”га алоқадорликда гумонланаётганларни таъқиб қилиш бошланди

    23 июн, 14:28

    Меркель: “Эронга берилган зарбаларни Украинадаги уруш билан солиштириб бўлмайди”

    23 июн, 10:35

    Зеленский АҚШнинг Эронга ҳужумларини қўллаб-қувватлади

    23 июн, 16:05

    Исроилни тарк этмоқчи бўлганлар учун парвозлар йўлга қўйилди

    23 июн, 12:38

    АҚШ ҳужумидан олдин Эрон бойитилган уран захирасининг катта қисмини яширишга улгурган — Reuters

    23 июн, 14:40
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҲАМАСни Ғазодаги ёрдам пунктига ҳужум қилишда айблади

    Дунё | 6 июл, 21:10

    Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди 

    Ўзбекистон | 6 июл, 20:37

    Япония Хитойни тийиб туриш учун Филиппинга ишлатилган ҳарбий кемаларини беради

    Дунё | 6 июл, 20:05

    Туркияда уч нафар мухолифатчи мер ҳибсга олинди

    Дунё | 6 июл, 20:00

    Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 68 млрд доллардан ошди

    Иқтисодиёт | 6 июл, 19:30

    “Манчестер Сити” “Интер” ҳимоячиси билан музокара бошлади

    Спорт | 6 июл, 18:57

    “Хитой Россиядан НАТОга ҳужум қилишни сўраши мумкин” — Марк Рютте

    Дунё | 6 июл, 18:55

    Буюк Британия Сурия билан дипломатик алоқаларини тиклади

    Дунё | 6 июл, 18:07

    Қирғизистон россияликларга фуқаролик беришни тўхтатди

    Дунё | 6 июл, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.