Ўзбекистон ҳудудида 6 июль куни соат 20:16 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 533 км жанубий-ғарбда. Эпицентрда сезилиш кучи 4 баллни, магнитуда 3,7 баллни ташкил этган. Бухорода сезилиш кучи қуйидагича:
- Газли шаҳрида 2 балл, 36 км.
- Қоракол туманида 2 балл, 49 км.
- Пешкў туманида 2 балл, 52 км.
Ўзбекистондан бундан аввал 19 июнь куни ер силкиниши қайд этилганди. Ўшанда зилзила Учқўрғон туманида қайд этилиб, 2 баллни ташкил этган, Магнитуда эса 2,9 бўлганди.
Изоҳ (0)